Амантурдиев Икром Ғуломовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғўза селекциясида госсипол миқдори ва шаклларининг кўсак қурти билан зарарланиш даражасига таъсири», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Qx4.
Илмий раҳбар: Намазов Шадман Эргашевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалик институти, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Эргашев Ибрагим Ташкентович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Набиев Саидғани Мухторович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: чигит таркибида госсипол миқдори ва шакллари турлича бўлган ғўза навлари ва намуналари иштирокида олинган дурагайларда кўсак қуртига бардошлиликни аниқлаш асосида чигитида (+)-госсипол миқдори юқори ва нисбатан кўсак қуртига табиий бардошли янги бошланғич ашёлар яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор чигитидаги умумий ва (+)-госсипол миқдори ҳар хил бўлган эколого-географик узоқ ғўза нав-намуналарини дурагайлашдан олинган турли авлод дурагайларининг кўсак қуртига (Helicoverpa armigera) бардошлиликнинг ирсийланиши ва шаклланиши аниқланган;
ғўзанинг хорижий намуналари ва айрим маҳаллий навлари иштирокида олинган дурагайларнинг турли авлодларида чигити таркибидаги умумий ва (+)-госсипол миқдорининг кўсак қурти билан зарарланиш даражасига таъсири орасидаги ўзаро коррелятив боғлиқликлар аниқланган;
чигити таркибида юқори ва паст (+)-госсиполга эга юқори авлод дурагайларида (+)-госсипол миқдорининг барқарорлашуви ҳамда кўсак қуртига бардошлилик хусусиятининг ижобий шаклланиши исботланган;
генетик-селекцион тадқиқотларда қўллаш учун юқори авлод дурагайлари ичидан чигитида (+)-госсипол миқдори турлича бироқ, нисбатан кўсак қуртига бардошли донорлар ажратиб олиш илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ғўза селекциясида госсипол миқдори ва шаклларининг кўсак қурти билан зарарланиш даражасига таъсири бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
«Ғўза навларини кўсак қурти капалагига қарши чидамлилигини баҳолаш усули» учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг селекция ютуғига патенти олинган (IAP 04601) (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 13 декабрдаги 02/20-630-сон маълумотномаси). Ғўза селекцияси жараёнида услуб сифатида фойдаланиш учун хизмат қилмоқда;
эколого-географик ва генетик узоқ дурагайлаш асосида юқори маҳсулдор, тезпишар, тола чиқими юқори, ҳосил бериш суръати юқори ҳамда чигити таркибида (+)-госсипол миқдори юқори бўлган «С-7301» нави яратилган (Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш давлат комиссиясининг 2017 йил 27 ноябрдаги 53/4-508-сон маълумотномаси). Натижада дастлабки уруғлик чигит кўпайтириш хўжаликларида нав бўйича гектаридан 4–5 центнер қўшимча пахта ҳосили олинган ва рентабеллик даражаси 20–25 фоизга ошишига эришилган.