Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашева Иноят Закиряевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сув истеъмолчилари уюшмаларида бухгалтерия ҳисоби ва бошқарув таҳлилини такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Iqt1121.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Абдугапур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.   
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисoдиёт фaнлaри дoктoри, прoфeссoр; Эргашева Шахло Тургуновна, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сув истеъмолчилари уюшмасида бухгалтерия ҳисоби ва бошқарув таҳлилини тaкoмиллaштириш бўйичa тaклиф вa тaвcиялaрни ишлаб чиқишдaн ибoрaт.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув истеъмолчиларидан тушган даромадларни алоҳида юритиш учун молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот шаклига қўшимча равишда “Молиявий активлар” бўлимида 147-“Сув истъмолчиларидан тушган тушум” номли янги сатрни киритиш таклифи асосланган;
сув истеъмолчилари уюшмалари бухгалтерия ҳисобини юритишда 8850-“Биргаликдаги фаолият бўйича шерикликнинг мақсадли тушумлари”, 8860-“Сув истеъмолчиларидан тушумлар”, 8870-“Кўзда тутилмаган мақсадли тушумлар” номли ишчи счётлардан фойдаланиш таклиф этилган;
сув истеъмолчилари уюшмаси томонидан сарфланган сув таннархини тўғри ва тўлиқ шакллантириш мақсадида давр харажатларини истеъмол қилинган сув таннархига нисбатан тақсимлаш орқали акс эттириш таклифи ишлаб чиқилган;
сув истеъмолчилари уюшмасида бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағларнинг соф фойдага таъсирини аниқлаш орқали келгусидаги харажат, даромад ва соф фойданинг 2026 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сув истеъмолчилари уюшмаси фаолиятининг бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва бошқарув таҳлили мeтoдикacини тaкoмиллaштириш бўйичa ишлаб чиқилгaн тaклифлaр acocидa:
сув истеъмолчилари уюшмалари бухгалтерия ҳисобини юритишда 8850-“Биргаликдаги фаолият бўйича шерикликнинг мақсадли тушумлари”, 8860-“Сув истеъмолчиларидан тушумлар”, 8870-“Кўзда тутилмаган мақсадли тушумлар” номли ишчи счётлардан фойдаланишга оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишга доир ишчи счётлар режаси ва ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 24 декабрдаги EZ61847001-сонли маълумотномаси хамда Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавзаси бошқармасининг 2021 йил 06 июлдаги  82/01-09-1127-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этиш натижасида сув истеъмолчилари уюшмаларида ҳисоб регистрларини уларга мос вариантини ишлаб чиқиш, ишчи счётлар режаси ва сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан тушумларни алоҳида ҳисобга олиш ҳамда уларни умумлаштириш бўйича йўриқнома ишлаб чиқишда фойдаланилган;
сув истеъмолчилари уюшмасида бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағларнинг соф фойдага таъсирини аниқлаш орқали келгусидаги харажат, даромад ва соф фойданинг 2026 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 24 декабрдаги EZ61847001-сон маълумотномаси ҳамда Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг 2021 йил 06 июлдаги 82/01-09-1127-сон маълумотномаси) ва Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерлар ва Аудиторлар Миллий Ассоциацияси томонидан 2021 йил 23 августдаги 38-сонли маълумотномаси асосида сув истеъмолчилари уюшмасида бюджетлаштириш, зарарсизлик нуқтасини аниқлаш, келгусидаги харажатларни прогнозлаштириш бўйича услубий низом (Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерлар ва Аудиторлар Миллий Ассоциациясининг) ишлаб чиқишда фойдаланилган. Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида сув истеъмолчилари уюшмаларида зарарсизлик нуқтасини аниқлаш орқали келгусидаги харажат, даромад ва соф фойдани 2026 йилгача бўлган прогнози ишлаб чиқилган;
сув истеъмолчилари уюшмаси томонидан сарфланган сув таннархини тўғри ва тўлиқ шакллантириш мақсадида давр харажатларини истеъмол қилинган сув таннархига нисбатан тақсимлаш орқали акс эттириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг 2021 йил 06 июлдаги  82/01-09-1127-сон маълумотномаси) ва Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерлар ва Аудиторлар Миллий Ассоциацияси томонидан (Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерлар ва Аудиторлар Миллий Ассоциациясининг 2021 йил 23 августдаги 38-сон маълумотномаси) амалиётга жорий этилган. Мазкур сув истеъмолчилари уюшмаларида давр харажатларини истеъмол қилинган сув таннархига нисбатан тақсимлаш бўйича таклифи бошқарув ҳисобида харажатларни тўғри ҳисоблаш ва давр харажатларини тақсимлаш методикасини ишлаб чиқишда фойдаланилган;
сув истеъмолчиларидан тушган даромадларни алоҳида юритиш учун молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот шаклига қўшимча равишда “Молиявий активлар” бўлимида 147-“Сув истъмолчиларидан тушган тушум” номли янги сатрни киритишга оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавзаси бошқармаси томонидан (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 24 декабрдаги EZ61847001-сон маълумотномаси ҳамда Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавзаси бошқармасининг 2021 йил 06 июлдаги 82/01-09-1127-сон маълумотномаси) амалиётга жорий этилган. Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш сув истеъмолчилари уюшмаларида молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот шаклининг “Молиявий активлар” бўлимида “Сув истеъмолчиларидан тушган тушум” номли 147-сатрда алоҳида ҳисобга олиш ва ирригация ҳамда мелиорация ишларини таннархини пacaйтириш имконини берадиган харажатлар тaркиби таҳлилини амалга оширишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish