Sayt test rejimida ishlamoqda

Cаттаров Шуҳрат Ҳасановичнинг
фалсафа доктори  (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш тармоқларини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.DSc/Iqt242.
Илмий маслаҳатчи: Мирзаев Қулмамат Жанзакович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01
Расмий оппонентлар: Муҳаммедов Мурод Муҳаммедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Ёрқин Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сафаров Баходирхон Шахриёрович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳасини  самарали ривожлантириш бўйича илмий-назарий, услубий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хизмат кўрсатиш соҳасининг алоҳида йўналишлари бўйича ихтисослаш-ган кластерларни шакллантириш ҳамда транспорт-логистика клaстерининг мувофиқлаштирувчи марказини ташкил қилган ҳолда бaрчa ишлаб чиқариш жaрaёнлaрини нaзорaт қилиш, иштирокчиларнинг келишилган ҳаракатлари ягона ахборот маконини шакллантиришнинг иқтисодий жиҳатдан самарали эканлиги асослаб берилган;
ҳудудий транспорт-логистика кластерлари фаолият тузилмаси истеъмол-чиларнинг турли иқтисодий шароит ва вазиятлар таъсирида ўзгариб турувчи талабларини мунтазам равишда ташкилий тузилма функциясига кўра ҳисобга олиш ҳамда ўзaро муносaбaтлaрни тартибга солиш бўғини негизида такомиллаштирилган;
хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари самарадорлиги ўзгаришига иқтисодий, молиявий, илм-фан, таълим ва меҳнат ресурслари омилларининг бевосита таъсирига кўра самарадорликнинг ички имкониятларидан фойдаланиш жорий даражасидан  оптимал даражасига  етказиш асосланган;
хизмат кўрсатиш корхоналари фаолиятида рақамли ва инновацион технологияларидан фойдаланишни кенгайтиришда тармоқлар бўйича умумий ва ихтисослаштирилган талаб ва шароитларини ажратиш ҳамда табақалаш-тирилган тадбирларни ишлаб чиқиш орқали дастурий ёндашувнинг самарадорлиги асосланган;
хизмат кўрсатиш соҳасининг ялпи ички маҳсулот ҳажмига таъсирининг кўп омилли регрессия модели асосида алоқа ва ахборотлаштириш, молиявий ва транспорт хизматлари кўрсатиш ҳажмининг 2025 йилга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Республикада хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий ишланма ва хулосалар асосида:
хизмат кўрсатиш соҳасининг алоҳида йўналишлари бўйича ихтисослаш-ган кластерларни шакллантириш ҳамда транспорт-логистика клaстерининг мувофиқлаштирувчи марказини ташкил қилган ҳолда бaрчa ишлаб чиқариш жaрaёнлaрини нaзорaт қилиш, иштирокчиларнинг келишилган ҳаракатлари ягона ахборот маконини шакллантириш таклифидан Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти томонидан ваколатига кўра туризмни ривожлантириш-нинг узоқ муддатли дастурини ишлаб чиқишда ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан соҳа ва тармоқларда инновацион ишланмаларни жорий этиш чора-тадбирлар дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 17 январдаги 02-02/214-сон маълумотномаси; Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 30 сентябрдаги 04-18/5314-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ихтисослашган кластерларни ташкил этиш асосида фаолият самарадорлигини ошириш ҳамда транспорт-логистика клaстерининг мувофиқлаштирувчи маркази негизида ишлаб чиқариш жaрaёнлaрини оптимал ташкил этиш ва иштирокчилар ҳаракатлари ягона ахборот маконини шакллантириш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган; 
ҳудудий транспорт-логистика кластерлари фаолият тузилмасини истеъмолчиларнинг турли иқтисодий шароит ва вазиятлар таъсирида ўзгариб турувчи талабларини мунтазам равишда ташкилий тузилма функциясига кўра ҳисобга олиш ҳамда ўзaро муносaбaтлaрни тартибга солиш бўғини негизида такомиллаштириш таклифидан Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти томонидан ваколатига кўра туризмни ривожлантиришнинг узоқ муддатли дастурини ишлаб чиқишда ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан соҳа ва тармоқларда инновацион ишланмаларни жорий этиш чора-тадбирлар дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 17 январдаги 02-02/214-сон маълумотномаси; Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 30 сентябрдаги 04-18/5314-сон маълумотномаси). Мазкур тавсия хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар фаолиятини аниқ дастурлар асосида амалга ошириш ва уларнинг самарадорлик даражасига тўғри баҳо бериш имкониятини яратган;
хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари самарадорлиги ўзгаришига иқтисодий, молиявий, илм-фан, таълим ва меҳнат ресурслари омилларининг бевосита таъсири ҳисобланиб, мазкур меъёрлар таъминланганда самарадорликнинг ички имкониятларидан фойдаланишнинг жорий даражасидан оптимал даражасига етказиш таклифидан Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти томонидан ваколатига кўра туризмни ривожлантиришнинг узоқ муддатли дастурини ишлаб чиқишда ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан соҳа ва тармоқларда инновацион ишланмаларни жорий этиш чора-тадбирлар дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 17 январдаги 02-02/214-сон маълумотномаси; Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 30 сентябрдаги 04-18/5314-сон маълумотномаси). Ушбу тавсия хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари самарадорлиги ўзгаришига таъсир этувчи омилларнинг ҳар бирини аниқлаш йўлларини назарий ва амалий жиҳатдан очиб берган ва шу асосда самарадорликни ошириш бўйича ички имкониятларни ишга солиш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш йўллари асосланган;
хизмат кўрсатиш корхоналари фаолиятида рақамли ва инновацион технологияларидан фойдаланишни кенгайтиришда тармоқлар бўйича умумий ва ихтисослаштирилган талаб ва шароитларини ажратиш ҳамда табақалаштирилган тадбирларга асосланган дастурий ёндашувни қўллаш таклифидан Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти томонидан ваколатига кўра туризмни ривожлантиришнинг узоқ муддатли дастурини ишлаб чиқишда ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан соҳа ва тармоқларда инновацион ишланмаларни жорий этиш чора-тадбирлар дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 17 январдаги 02-02/214-сон маълумотномаси; Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 30 сентябрдаги 04-18/5314-сон маълумотномаси).  Ушбу тавсия мамлакатимизда хизмат кўрсатиш соҳасида хизмат турлари сифати ва самарадорлигини оширишга рақамлаштириш ва инновацион технологияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш орқали эришиш йўлларини кўрсатиб берган;
хизмат кўрсатиш соҳасининг ялпи ички маҳсулот ҳажмига таъсирининг кўп омилли регрессия модели асосида алоқа ва ахборотлаштириш, молиявий ва транспорт хизматлари кўрсатиш ҳажмининг 2025 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз параметрларидан Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти томонидан ваколатига кўра туризмни ривожлантиришнинг узоқ муддатли дастурини ишлаб чиқишда ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан соҳа ва тармоқларда инновацион ишланмаларни жорий этиш чора-тадбирлар дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 17 январдаги 02-02/214-сон маълумотномаси; Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 30 сентябрдаги 04-18/5314-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар истиқболда хизмат кўрсатишнинг алоҳида турлари бўйича қўшимча ўсиши имкониятларини аниқлашга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish