Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Мухаммадимин Эгамбердиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Этнопедагогик қадриятлар воситасида ўқувчиларда миллий ғурур туйғусини шакллантириш тизими”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Ped1554.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
Илмий раҳбар: Сафарова Рохат Гайбиллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.11.2021.Ped.05.07. 
Расмий оппонентлар: Темиров Набижон Солиевич, педагогика фанлари доктори, доцент; Ибрагимов Аъламжон Амриллоевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади этнопедагогик қадриятлар воситасида ўқувчиларда миллий ғурур туйғусини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
этнопедагогик қадриятларни ўзида мужассамлаштирган эртаклар, достонлар, ривоятлар, афсоналар, халқ қўшиқлари каби халқ оғзаки ижоди намуналари, урф-одат, анъана ва маросимлар орқали ўқувчиларда миллий ғурур туйғусини шакллантириш методикаси ёндашувларни интерпретациялаш, маданий дунёқарашни таркиб топтириш, тарихий тафаккурни ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
этнопедагогик қадриятларда ўз ифодасини топган ўқувчиларни маданий, ахлоқий, интеллектуал ривожлантирувчи, ижодкорликка ундовчи, ўзликни англаш ҳиссини таркиб топтирувчи, аждодлар меросидан фахрланишга йўналтирувчи каби шахс руҳияти ва дунёқарашини бойитувчи дидактик воситаларни таълим-тарбия жараёнига киритиш орқали педагогик жараён модели такомиллаштирилган;
ўқувчиларда этнопедагогик қадриятлар воситасида миллий ғурур туйғусини шакллантириш жараёнида халқ оғзаки ижоди намуналарини ўқувчиларга тақдим этиш механизмлари таҳлилий тафаккурни ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
этнопедагогик қадриятлар воситасида ўқувчиларда миллий ғурур туйғусини шакллантириш жараёнида тизимлилик, интеграцияга асосланиш, этномаданий қадриятларни англашни назарда тутиш самарадорлиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Этнопедагогик қадриятлар воситасида ўқувчиларда миллий ғурур туйғусини шакллантириш бўйича олинган натижалар асосида:  
этнопедагогик қадриятларни ўзида мужассамлаштирган эртаклар, достонлар, ривоятлар, афсоналар, халқ қўшиқлари каби халқ оғзаки ижоди намуналари, урф-одат, анъана ва маросимлар орқали ўқувчиларда миллий ғурур туйғусини шакллантириш методикаси ёндашувларни интерпретациялаш, маданий дунёқарашни таркиб топтириш, тарихий тафаккурни ривожлантириш асосида такомиллаштирилганлиги ҳамда ўқувчиларда этнопедагогик қадриятлар воситасида миллий ғурур туйғусини шакллантириш жараёнида халқ оғзаки ижоди намуналарини ўқувчиларга тақдим этиш механизмлари таҳлилий тафаккурни ривожлантириш асосида такомиллаштирилганлиги   ҳақидаги ғоялардан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ФЗ-2016-0909111822-рақамли “Дарслик ва ўқув адабиётлари мазмунига кўра, “Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда оммавий маданиятга қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 13 майдаги 02-07-1295/04-сон маълумотномаси). Натижада, этнопедагогик қадриятларни ўзида мужассамлаштирган халқ оғзаки ижоди намуналари (эртаклар, достонлар, ривоятлар, афсоналар, халқ қўшиқлари), урф-одат, анъана ва маросимлар воситасида ўқувчиларда миллий ғурур туйғусини шакллантириш методикаси ёндашувларни интерпретациялаш, маданий дунёқарашни таркиб топтириш, тарихий тафаккурни ривожлантириш асосида такомиллаштирилган; 
этнопедагогик қадриятларда ўз ифодасини топган ўқувчиларни маданий, ахлоқий, интеллектуал ривожлантирувчи, ижодкорликка ундовчи, ўзликни англаш ҳиссини таркиб топтирувчи, аждодлар меросидан фахрланишга йўналтирувчи каби шахс руҳияти ва дунёқарашини бойитувчи дидактик воситаларни таълим-тарбия жараёнига киритиш орқали педагогик жараён модели такомиллаштирилганлиги ҳамда этнопедагогик қадриятлар воситасида ўқувчиларда миллий ғурур туйғусини шакллантириш жараёнида тизимлилик, интеграцияга асосланиш, этномаданий қадриятларни англашни назарда тутиш самарадорлиги асосланганлигига оид тавсифлардан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган Ф1-ХТ-1-31247-рақамли “Ўқувчиларда ўзаро дўстона муносабатларга асосланиб ҳамкорликда фаолият кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш стратегияси” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 13 майдаги 02-07-1295/04-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчи-ёшларда таълим-тарбия жараёнида этнопедагогик қадриятларда ўз ифодасини топган шахс руҳияти ва дунёқарашини бойитувчи дидактик воситаларни (ўқувчиларни маданий, ахлоқий, интеллектуал ривожлантирувчи, ижодкорликка ундовчи, ўзликни англаш ҳиссини таркиб топтирувчи, аждодлар меросидан фахрланишга йўналтирувчи) педагогик жараёнларда ўқувчиларга тақдим этиш модели ривожлантирилиб, ўқувчиларда этнопедагогик қадриятлар воситасида миллий ғурур туйғусини шакллантириш жараёнида халқ оғзаки ижоди намуналарини ўқувчиларга тақдим этиш механизмлари таҳлилий тафаккурни ривожлантириш асосида такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish