Sayt test rejimida ishlamoqda

Нарзиева Марварид Муродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати фаолиятининг маъмурий-ҳуқуқий жиҳатларини такомиллаштириш”, 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи ихтисослиги бўйича (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2020.4.PhD/Yu418.
Илмий раҳбар: Селиманова Светлана Михайловна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2021.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Муқаддас Турсуновна, юридик фанлар доктори, доцент; Янгибаев Ойбек Кидырбаевич, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг божхона институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади қўриқлаш хизмати фаолиятининг маъмурий-ҳуқуқий жиҳатларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Миллий гвардия қўриқлаш бўлинмалари томонидан давлат мулки ҳисобланган объектларга кириш-чиқиш режимини тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича фуқаролар ҳамда мансабдор шахсларнинг маъмурий жавобгарлик чораларини ўрнатиш лозимлиги асослантирилган;
Миллий гвардия қўриқлаш бўлинмалари томонидан ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, мол-мулк хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятини кенгайтириш мақсадида турли мулк шаклларига тегишли ҳамда қўриққа олиниши шарт бўлган объектлар тоифасини шакллантириш лозимлиги асослантирилган;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати бўлинмалари фаолиятини такомиллаштиришда давлат объектлари, ўта муҳим тоифаланган объектлар ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкка доир ҳуқуқ, эркинликлари, қонун билан қўриқланадиган мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш зарурати асослантирилган;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмалари томонидан қўриқлаш йўналиши, усули ва муҳандислик-техник ҳолати, моддий-товар бойликларни сақланишини белгилаш билан боғлиқ фаолиятининг қўриқлаш техник воситаларини қўллаш, хавфсизликни масофавий кузатиш, бўлинмалар фаолиятини бошқариш тартибини белгилашга оид ҳуқуқий механизмлар жорий этиш асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар қуйидагиларда ўз ифодасини топган:
Миллий гвардия қўриқлаш бўлинмалари томонидан давлат мулки ҳисобланган объектларга кириш-чиқиш режимини тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича фуқаролар ҳамда мансабдор шахсларнинг маъмурий жавобгарлик чораларини ўрнатиш лозимлиги ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-411-сонли қонуннинг 6-модда 6-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 7 июндаги 06/01-10/3041-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши қўриқлаш хизмати фаолиятининг самарадорлигини янада ошиши ва уни тартибга солувчи қонунчиликнинг ривожланишига хизмат қилган;
Миллий гвардия қўриқлаш бўлинмалари томонидан ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, мол-мулк хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятини кенгайтириш мақсадида турли мулк шаклларига тегишли ҳамда қўриққа олиниши шарт бўлган объектлар тоифасини шакллантириш ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати бўлинмалари томонидан қўриқланадиган объектлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 930-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган рўйхатнинг 8 ва 19-бандларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси юридик таъминлаш бошқармасининг 13.01.2020 йилдаги 12/21-03-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши қонун ҳужжатларида алоҳида қўриқлашни ташкил этишни талаб этувчи объектлар тоифасини белгиланишининг ҳуқуқий тартибга солинишига хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмалари томонидан қўриқлаш йўналиши, усули ва муҳандислик-техник ҳолати, моддий-товар бойликларни сақланишини белгилаш билан боғлиқ фаолиятининг қўриқлаш техник воситаларини қўллаш, хавфсизликни масофавий кузатиш, бўлинмалар фаолиятини бошқариш тартибини белгилашнинг ҳуқуқий механизмларини жорий этиш борасидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 555-сон қарорнинг 1-илова билан тасдиқланган Низомнинг 1-боб 21-банди, 24-банди ўн иккинчи хат боши, 25-банди тўртинчи ҳамда 27-бандларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси юридик таъминлаш бошқармасининг 13.01.2020 йилдаги 12/21-03-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг инобатга олиниши Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати бўлинмалари фаолиятини такомиллаштирилиши, жамоат тартиби ва хавфсизлиги таъминланиш даражасини оширилишига хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмалари томонидан идоравий қўриқлаш бўлинмаларининг фаолиятини назорат қилиш бўйича ягона текширув тартибини юритиш лозимлиги тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-4997-сон қарорнинг 2-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 32,38,40,43 ва 47-бандларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 13.11.2021 йилдаги 1/3517-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши қўриқлаш бўлинмалари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда уларнинг фаолиятининг маъмурий-ҳуқуқий жиҳатларини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish