Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамроев Ғофир Ҳасановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Она тили таълимида ўқув топшириқлари ишлаб чиқишнинг лингводидактик асосларини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Tаълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.DSc/Ped231.
Илмий маслаҳатчи: Мирзаев Ибодулла Камолович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01 (бир марталик илмий кенгаш). 
Расмий оппонентлар: Юсупова Шоҳида Жалолиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Мухитдинова Хадича Собировна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳамроев Алижон Рўзибоевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади она тили таълимида ўқув топшириқларини ишлаб чиқишнинг лингводидактик асосларини такомиллаштириш, тил таълимида ўқув топшириқларининг ўрни ва аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқув топшириқларининг дидактик асоси илмий-назарий томондан такомиллаштирилиб, машқ, савол ва топшириқ тушунчаларга педагогик, психологик ва лингводидактик жиҳатдан янгича лингвистик таъриф берилган ҳамда уларнинг ўзаро фарқи, она тили таълимида муҳим ўрин тутиши далилланган;
машқлардан кўникма ва малака ҳосил қилишда, савол ва топшириқлардан бирор амални бажаришга йўналтириш, фикрлашга ундаш ҳамда ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни баҳолаш мақсадларида фойдаланиш натижасида она тили таълимида нутқий компетенцияни тизимли ҳосил бўлиши ва ривожланишига эришиш мумкинлиги исботланган;
матн билан ишлаш учун савол ва топшириқлар тузиш, нутқий кўникмаларни ривожлантиришда суҳбатдошга нутқ вазиятидан келиб чиқиб савол беришнинг она тили таълими учун лисоний-услубий даражалари аниқланиб, лингводидактикада савол тузишга прагматик усулда ёндашишнинг илмий-методик афзалликлари далилланган;
тинглаб тушуниш кўникмаси билан бирга ўқувчида мулоқот вазиятига кўра мурожаат қилиш, нутқ сўзлаш малакаси ҳам баравар ривожлантириш лозимлигини назарда тутиб, ўқувчини тўғри ва мантиқли савол беришга ўргатиш йўллари, турлари ва қўлланиладиган инновацион методлари ишлаб чиқилган;
баҳолаш тизими учун матн устида ишлаш орқали – эшитганларини тўғри тушуна олиш – (англаш), адабий тилда равон ва мантиқан изчил гапира олиш – (нутқ сўзлаш), матнни ўқиб тушуна олиш – (фаҳмлаш) ҳамда тўғри ва мазмунли ёза олиш – (иншо) кўникмалари она тили таълимининг ўзига хос хусусиятлари асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим тизимида Она тилидан ўқув топшириқлари ишлаб чиқишнинг лингводидактик асосларини такомиллаштириш доирасида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўқув топшириқларининг дидактик асоси илмий-назарий томондан такомиллаштирилиб, машқ, савол ва топшириқ тушунчаларга педагогик, психологик ва лингводидактик жиҳатдан янгича лингвистик таъриф берилган ҳамда уларнинг ўзаро фарқи, она тили таълимида муҳим ўрин тутиши далилланганлигига доир илмий назарий хулосалардан умумий ўрта таълим мактабларининг “Она тили” дарслигини яратишда  фойдаланилган (Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 19 августдаги 01/11-01/6-1227-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим тизими учун 8-10-11-синф “Она тили” дарсликларининг мазмуни, хусусан,  ўқув топшириқлар қисми прагматик ёндашув асосида такомиллаштирилган;
машқлардан кўникма ва малака ҳосил қилишда, савол ва топшириқлардан бирор амални бажаришга йўналтириш, фикрлашга ундаш ҳамда ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни баҳолаш мақсадларида фойдаланиш натижасида она тили таълимида нутқий компетенцияни тизимли ҳосил бўлиши ва ривожланишига эришиш мумкинлиги исботланган хулосалардан “Она тили” дарслиги китобини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаментининг 2021 йил 8 августдаги 30/1121-сон маълумотномаси). Натижада 2020 йилнинг 20 октябрдаги “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6084-сонли Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонининг 2-бўлим 12-банди ижроси бўйича она тили ўқитишнинг замонавий методикаси дастури ишлаб чиқилган;
нутқий кўникмаларни ривожлантирувчи, баҳолашга мўлжалланган миллий тил корпус учун ўқув луғатлари тайёрлаш ва улар билан ишлаш бўйича ўқув топшириқлар  тизимини яратишга доир тавсияларидан ўзбек тилини она тили сифатида ўқитишнинг замонавий ўқитиш методикасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармасининг 2021 йил 3 февралдаги 78-сон маълумотномаси). Натижада 2020 йилнинг 20 октябрдаги “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6084-сонли Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонини амалга ошириш дастурининг 2-бўлим 7-9-бандлари ижросини таъминлаш бўйича она тилидан электрон ўқув луғатлар яратилган;
тингловчига мулоқот вазиятига кўра мурожаат қилиш, нутқ сўзлаш малакаси ҳам баравар ривожланиши лозимлигини назарда тутиб ишлаб чиқилган суҳбатдошга тўғри ва мантиқли савол беришга ўргатиш бўйича тайёрланган методик тавсия ва ишланмалардан Ўзбекистон телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Онлайн дарс”, “Бугуннинг гапи”, “Тил тараққиёт тарозиси” каби кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон теларадиокомпаниясининг 2022 йил 3 февралдаги 01-02-02/22-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар илмий-методик жиҳатдан бойитилган;
матн устида ишлаш орқали эшитганларини тўғри тушуна олиш – (англаш), адабий тилда равон ва мантиқан изчил гапира олиш – (нутқ сўзлаш), матнни ўқиб тушуна олиш – (фаҳмлаш) ҳамда тўғри ва мазмунли ёза олиш – (иншо) кўникмалари ривожлантиришга доир методик тавсиялардан Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти  Қорақалпоғистон филиали томонидан олиб борилган Ф3-2016-0908165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавит ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” (2017-2020 йй) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти  Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 20 июндаги 210- сон маълумотномаси). Натижада она тили ва адабиёт ўқитишда ўқув топшириқлари ишлаб чиқиш методикаси такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish