Sayt test rejimida ishlamoqda

Асадов Маҳмадиёр Тураевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жаҳон ва ўзбек насрида “ёлғизлик мотиви”нинг модернистик талқини (А.Камю, Х.Дўстмуҳаммад, У.Ҳамдам насри мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2021.1.PhD/Fil 1059.
Илмий раҳбар: Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01 (бир марталик илмий кенгаш). 
Расмий оппонентлар: Мелиев Сувонқул, филология фанлари доктори; Холиқов Баҳодир Алиқулович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади жаҳон ва ўзбек насрида “ёлғизлик мотиви”нинг кўринишларини аниқлаш, уларнинг турларига баҳо бериш, А.Камю, Х.Дўстмуҳаммад, У.Ҳамдам асарларидаги қаҳрамон ёлғизлик ҳолатларини қиёсий-типологик аспектда текшириб, ўхшаш ва фарқли жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаҳон ва ўзбек насрида “ёлғизлик мотиви”нинг тарихий илдизлари, бадиий акс эттиришдаги анъанавийлик ва оригиналлик муаммолари, француз ёзувчиси А.Камю, ўзбек адиблари Х.Дўстмуҳаммад ва У.Ҳамдам асарларида “кимсасизлик вазияти”нинг фалсафий, ижтимоий-психологик, метафориклик хусусиятлари, ёзувчилар ижодидаги индивидуаллик ҳамда миллийлик масалалари очиб берилган;
А.Камюнинг “Бегона” қиссаси ва Х.Дўстмуҳаммаднинг “Донишманд Сизиф” романи сюжетидаги анъанавийлик ва оригиналлик муаммолари, қаҳрамонларнинг тарихий-мифологик жиҳатдан муштараклиги, ижодкорнинг “ёлғиз одам” образини яратишдаги маҳорати аниқланган;
адабиётда ёлғизликнинг ҳар бир шакли – яккалик, танҳолик, изольяция, узлат, бегоналик каби кўринишлари шаклий, мазмуний, бадиий-психологик жиҳатдан фарқли хусусиятлари аниқланиб, ёлғизликнинг энг юксак ва тубан кўринишлари очиб берилган; 
француз ёзувчиси А.Камюнинг “Бегона”, ўзбек адиблари Х.Дўстмуҳаммаднинг “Донишманд Сизиф”, У.Ҳамдамнинг “Ёлғизлик” асарларида ёлғизлик мотивининг адабий-эстетик вазифалари, ифода шакллари тасвирида миллий-маданий, диний-эътиқодий, адабий таъсир тушунчаларининг аҳамияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жаҳон ва ўзбек адабиётида “ёлғизлик мотиви”нинг модернистик талқини бўйича олинган илмий натижалар асосида:
таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад ижодининг ўзбек насри ривожига қўшган ҳиссаси, “Донишманд Сизиф” романида миллий характер яратиш, маънавий-ахлоқий масалаларни акс эттиришда муаллиф маҳорати, реалистик тасвир тамойиллари, бадиий-эстетик ўзига хослиги, “Донишманд Сизиф” романида композиция ва сюжет оригиналлиги, ижодий жараёнда адабий таъсир ва услубий ўзига хослик масалалари, бадиий тасвирда миллий-маданий тасвир унсурлари, Улуғбек Ҳамдамнинг “Ёлғизлик” қиссаси поэтик хусусиятлари, қиссада “ҳикоячи-мен” образи, қаҳрамоннинг дунёни билиш, англаш истагидан юзага келган руҳий изтиробларнинг бадиий-психологик тасвири, шунингдек, қисса сюжетидаги мажозий-метафорик образлар таҳлили ва тадқиқига оид илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган OT-F1-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7 жилд) чоп этиш” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 7 апрелдаги 04/1-628-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек адабиёти тарихининг ХХI аср боши адабий жараёни, адабиётда янги мотив ва муаммоларнинг пайдо бўлишига доир илмий қарашларнинг бойишига асос бўлган; 
“кимсасиз одам” ёлғизлик ҳолатининг бадиий-психологик ва метафорик тасвирини изоҳлашда, “кимсасизлик вазияти”даги изтиробли одамнинг ташқи қиёфасини ифодалашда, ёлғиз инсоннинг табиати, феъл-атвори, миллий ва умуминсоний доирада ўзини тутишини эпик идроклашга доир илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган I-OT-2019-42 рақамли “Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон (инсон қиёфаси, феъл-атвори табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поэтик луғатини яратиш” (2020-2021) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва  ўрта махсус таълим вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 28 июндаги 04/1-2160-сон маълумотномаси). Натижада янги яратилган поэтик луғат ёлғиз инсоннинг табиати, феъл-атвори, бадиий қаҳрамоннинг ёлғизлик ҳолатларига доир илмий изоҳлар билан бойишига асос бўлган;
жаҳон ва ўзбек адабиётида “ёлғизлик мотиви”нинг пайдо бўлиши, тараққиёт тамойиллари, глобал даражага чиқиши бўйича чиқарилган назарий ва амалий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Dunyo bo‘ylab” телеканалининг “Янги Ренессанс ёшлари” кўрсатувини эфирга узатишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Dunyo bo‘ylab” телеканалининг 2022 йил 18 майдаги 01-01/336-сон маълумотномаси). Натижада, дастур учун тайёрланган материалларнинг мазмуни назарий маълумотлар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish