Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Гуллола Тухтамуродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ҳаётида Фарғона иқтисодий районининг ўрни (XX асрнинг 50-80-йиллари)», 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tar406.
Илмий раҳбар: Юнусова Хуршида Эркиновна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Ерметов Аваз Абдуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Норматов Отабек Махаматжонович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ асрнинг 50-80-йилларида совет давлатининг иқтисодий районлаштириш сиёсати ва унинг оқибатларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўрта Осиё иқтисодий райони ичида Фарғона иқтисодий райони мамлакатнинг бошқа минтақаларига нисбатан ўзининг пахтачилик, пиллачилик, ғаллачилик ва мевачиликка ихтисослаштирилган ишлаб чиқариши билан ажралиб турганлиги, асосий саноат турлари қишлоқ хўжалик хом ашёсини қайта ишлаш (Қўқон, Марғилон, Фарғона, Андижон, Наманган), машинасозлик (Андижон, Қўқон), металл таъмирлаш, кимё (Қўқон, Фарғона), қурилиш материаллари ишлаб чиқариш (Қувасой), нефть қазиш (Андижон, Фарғона), нефтни қайта ишлаш (Фарғона, Олтиариқ) каби тармоқлардан иборат бўлганлиги исботланган; 
Фарғона иқтисодий райони ер-сув ресурслари, бой ер ости бойликларига эга бўлсада, бу ердаги мавжуд корхоналарда камомад, катта маблағларни ўзлаштириш каби ҳолатлар озиқ-овқат саноати, пахта тозалаш соҳаси ва енгил саноатда кўп учраганлиги, минтақалар ўртасидаги ўзаро боғлиқликдаги эътиборсизлик оқибатида корхоналарни керакли ускуналар билан таъминлаш имконини бермаганлиги, истеъмолчиларда талаб бўлмаганлиги сабабли калава ип, кўплаб газлама каби тайёр маҳсулотлар омборларда қолиб кетганлиги аниқланган; 
Фарғона иқтисодий районидаги корхоналарнинг аксарияти аҳоли зич яшайдиган шаҳарларда қурилганлиги, атмосфера ифлосланиши бўйича Андижон вилояти республика бўйича юқори ўринларда турганлиги, райондаги корхоналарда сувларни тозаловчи иншоотларнинг йўқлиги, атмосферага чиқариладиган зарарли чиқиндиларни ушлаб қолувчи ускунларнинг йўқлиги маҳаллий аҳоли орасида флюрооз (тиш емирилиши), рахит (кальций етишмаслиги), онкологик, ўткир ичак касалликлари, нафас олиш органлари касалликларининг кўпайиб кетишига олиб келганлиги исботланган;  
Фарғона водийсидаги нефть конларида эриган газ қатламлари бўлиб, улар анча чуқурликда жойлашганлиги, қазиб олиш бирмунча қимматга тушган бўлсада, газдан мамлакат халқ хўжалигига хизмат қиладиган цемент, оҳак, ғишт, шифер, кимё саноатида фойдаланиш мақсадида ўзлаштирилган конлар Фарғона иқтисодий районини Совет Иттифоқидаги нефть районлари билан тенглаша оладиган даражага етказганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ҳаётида Фарғона иқтисодий районининг ўрни (XX асрнинг 50-80-йиллари)га оид илмий хулоса ва таклифлардан:
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг совет давлатининг мамлакатни иқтисодий районлаштириш сиёсати, унда Ўзбекистон, хусусан, Фарғона иқтисодий районида бирлаштирган уч тармоқ – пахтачилик, пиллачилик, ғаллачилик ва мевачиликни ривожланганлиги, саноат ихтисослаштирилган ишлаб чиқариши билан ажралиб, Қўқон, Марғилон, Фарғона, Андижон, Наманганда қишлоқ хўжалик хом ашёсини қайта ишлаш, Андижон, Қўқонда машинасозлик, Қўқон, Фарғонада металл – таъмирлаш, кимё, Қувасойда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, Андижон, Фарғонада нефть қазиш, Фарғона, Олтиариқда нефтни қайта ишлаш, енгил ва тўқимачилик саноати Фарғона иқтисодий райони саноатининг етакчи тармоқларидан бири бўлганлиги, бироқ  тармоқдаги мавжуд корхоналарда режалаштириш, маъмурий-буйруқбозликнинг кучлилиги оқибатида ишлаб чиқаришда ривожланиш бўлмаганлиги ҳақидаги натижалардан Фарғона вилоятида тадбиркорлик фаолияти бўйича чора-тадбирлар режаси, вилоят ҳокимиятининг Фурқат, Данғара, Бешариқ ва Ўзбекистон туманлардаги тадбиркорлар билан бўлган учрашувларида фойдаланилган (Фарғона вилояти ҳокимлигининг 2021 йил 08 сентябрдаги 02-04/6161-сон маълумотномаси). Бу Фарғона вилоятининг Фурқат, Данғара, Бешариқ ва Ўзбекистон туманларида тадбиркорлик билан шуғулланишни бошлаганлар учун тарихий тажриба ҳақидаги маълумотларга эга бўлишларига хизмат қилган; 
Фарғона иқтисодий районида нефть қазиб олиниши, кимё саноатида, машинасозликдаги ирригация ва мелиорация тармоқлари ишлаб турганлиги, шунингдек, қишлоқ хўжалигига хизмат қилувчи машиналарининг баъзи қисмлари, пахта тозалаш тармоғи, тўқимачилик тармоғи кабилар учун зарур маҳсулотлар ишлаб чиқарганлиги, корхоналарнинг аксарияти аҳоли зич яшайдиган шаҳарларда қурилганлиги, корхоналарда сувларни тозаловчи иншоотларнинг йўқлиги, атмосферага чиқариладиган зарарли чиқиндиларни ушлаб қолувчи ускунларнинг йўқлиги маҳаллий аҳоли орасида флюрооз (тиш емирилиши), рахит (кальций етишмаслиги), онкологик, ўткир ичак касалликлари, нафас олиш органлари касалликларининг кўпайиб кетишига олиб келганлиги ҳақидаги натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “O‘zbekiston tarixi” телеканали “Тақдимот” кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 07 октябрдаги 40-40/1584-сон маълумотномаси). Бу телетомошабинларда Фарғона вилоятининг ХХ аср 50-80 йилларида нафақат республиканинг, балки мамлакатнинг асосий маҳсулот берувчи минтақаларидан бири бўлиб келганлиги ҳақидаги маълумотларга эга бўлишига имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish