Sayt test rejimida ishlamoqda

Олимжонов Хабибжон Абдухалим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туркистонда кутубхона иши тарихи (1870–1917 йй.)”, 07.00.01-Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tar806.
Илмий раҳбар: Саидбобоев Зокиржон Абдукаримович, тарих фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Расулов Абдулла Нуриддинович, тарих фанлари доктори, профессор; Умаров Абдусалом Адилович, социология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1870-1917 йилларда Туркистонда кутубхона иши тарихини маҳаллий, хорижий манбалар, даврий матбуот, архив ҳужжатлари, статистик тўплам, йилнома, ҳисобот ва ёзишмалар асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хонликларидаги кутубхоналарни маблағ билан таъминлаб турувчи вақф ерлари, хусусий мол-мулкларнинг катта қисми давлат тасарруфига ўтиши натижасида қисқариб, маҳаллий кутубхоналарнинг иқтисодий тангликка учраб ёпилганлиги, империя маъмурлари томонидан маҳаллий аҳоли вакилларига тегишли шахсий кутубхоналардаги муқаддас китоблар, ноёб тошбосма, қўлёзма асарларнинг зўрлик билан олиб қўйилганлиги, Туркистон ҳарбий маъмурияти томонидан оммавий, махсус кутубхоналарга асос солинганлиги исботланган;
Тошкент оммавий кутубхонаси, вилоят, шаҳар марказларидаги ўқув юртлари, темирйўл бекатлари ва ҳарбий қисмларда махсус кутубхоналарнинг ташкил этилганлиги, китоб фондларида география, тарих, статистика, археология, санъатшунослик, қишлоқ хўжалиги фанлари, ҳарбий, денгиз илмига оид рус, француз, немис ва бошқа тиллардаги китоблар ҳамда рисолалар бўлганлиги, бироқ маҳаллий аҳолининг аксарияти тил билмаслиги сабабли мазкур кутубхоналардан тўлақонли фойдалана олмаганлиги далилланган;
Россия илмий жамиятларидан Туркистон ўлкасини ўрганиш учун келган геолог, географ, табиатшунос, этногроф, этнолог, ўлкашунос, шарқшунос олимлар тўплаган маълумотлар асосидаги босма нашрлар, шунингдек, бошқа турдаги китоблар сонининг ортиб борганлиги, империя ўлкадаги бошқарув маъмурлари, ҳарбийлари ва уларнинг яқинларини китобга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида Тошкент оммавий кутубхонасини ҳамда Фарғона, Самарқанд, Сирдарё ва Каспийорти вилоятларида маҳаллий оммавий кутубхоналар ташкил этганлиги асосланган;
мустамлака тузуми шароитида Туркистондаги маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан очилган шахсий кутубхоналарда китобхонлар Наршахий, Давлатшоҳ Самарқандий, Шарафиддин Али Яздий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий ва Муҳаммад Юсуф Мунший каби алломаларнинг қаламига мансуб асарларнинг қўлёзмалари ҳамда тошбосма нусхалари, шунингдек, жаҳон адабиётининг нодир намуналарини мутолаа қилишганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туркистонда кутубхона иши тарихи (1870–1917 йй.)га оид илмий хулоса ва таклифлар натижалари асосида:
Туркистон ўлкасида очилган Тошкент оммавий кутубхонаси тарихи, кутубхонада сақланган китоб фондлари, уларнинг мазмуни тўғрисидаги маълумотлар, ўлка вилоятларидаги маҳаллий шаҳар кутубхоналарининг ўзига хос хусусиятари, уларда сақланган турли соҳаларга оид рисолалар, китоблар, алоҳида шахсий кутубхоналарнинг фаолияти ва ёпилишига оид натижалардан Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва унинг тизимидаги ахборот-кутубхона марказларининг таркибий бўлинмаларида тарғибот ва иш юритиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2022 йил 15 апрелдаги 11-1567-сон маълумотномаси). Натижалардан республикадаги энг йирик Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, унинг тизимидаги ахборот-кутубхона марказларининг китоб фондларни ташкил этиш ва иш юритиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
Туркистондаги маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан очилган шахсий кутубхоналарда маҳаллий китобхонлар Наршахий, Давлатшоҳ Самарқандий, Шарафиддин Али Яздий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, ва Муҳаммад Юсуф Мунший каби алломаларнинг қаламига мансуб асарларнинг қўлёзмалари, тошбосма нусхалари, шунингдек, жаҳон адабиётининг нодир намуналарини мутолаа қилишганлигига доир маълумотлардан Республика Маънавият-маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтида ўтказилган тарғибот фаолиятида фойдаланилган (Республика Маънавият-маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2022 йил 17 февралдаги 21-сон маълумотномаси). Илмий-тадқиқотга оид маълумотлардан ёш авлоднинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишини ошириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш, маҳаллий зиёлиларнинг шахсий кутубхоналари ва китоб фондлари тўғрисидаги маълумотлар билан кенгроқ танишишга имкон берган;
Туркистондаги оммавий кутубхоналар, шахсий кутубхоналар ва вилоятлардаги махсус кутубхоналар тарихи, асос солиншиши, китобхонларнинг қизиқишлари, китоб фондларида рус, француз, немис ва бошқа тиллардаги китоблар билан бир қаторда геграфия, тарих, статистика, санъатшунослик, археология, қишлоқ хўжалиги фанлари, ҳарбий, денгиз илмига оид китоблар ва рисолалар бўлганлиги, бироқ маҳаллий аҳоли тил билмаслиги сабаб мазкур кутубхоналардан фойдалана олмаганлигига доир олинган натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “O‘zbekiston tarixi” телеканалидаги “Taqdimot” кўрсатувининг сценарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокоманияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2021 йил 9 июндаги 02-40-985-сон маълумотномаси). Илмий-тадқиқот натижалари телетомошабинларни Туркистондаги оммавий кутубхоналар, шахсий ва махсус кутубхоналар тарихи, китоб фондларининг шаклланиши, сақланишига доир билимларини оширишга хизмат қилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish