Sayt test rejimida ishlamoqda

Султонов Акрам Икромовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тарбияси оғир ўсмирларда миллий ахлоқий қадриятларимизга хос сифатларни шакллантириш (Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлиги мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Ped279.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
Илмий раҳбар: Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02 (бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Нуруллаева Шахло Ўктамовна, педагогика фанлари доктори, доцент; Ҳайдарова Шохида Зайниевна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тарбияси оғир ўсмирларда миллий ахлоқий қадриятларга хос сифатларни шакллантиришда оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигининг илмий-педагогик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тарбияси оғир ўсмир ёшидаги ўқувчиларда миллий ахлоқий қадриятларимизга хос сифатларни шакллантиришнинг ижтимоий-педагогик жиҳатлари ҳаётий мақсадларни қарор топтириш, болалардаги агрессивлик, апатияни педагогик коррекциялаш, коммуникатив кўникмаларнинг беқарорлиги, когнитив сифатлар пастлиги профилактикасини қадриятлар интериоризацияси (ички англанганлиги) билан интерналлик даражасини кенгайтириш орқали аниқлаштирилган;
индивидуал, гуруҳий, жамоавий мафкуравий-педагогик иш шаклларини (ўзаро фикрий уйғунликни ҳосил қилиш, гуруҳий қарорларни ишлаб чиқиш, қадам-бақадам иш) праксиологик методлар билан қайта алоқаси продуктивлигини ҳисобга олиш асосида тарбияси оғир ўсмирларда миллий ахлоқий қадриятларимизга хос сифатларни шакллантиришнинг мафкуравий-профилактик тизими такомиллаштирилган;
ўсмирлар тарбиясидаги ижтимоий “оғиш”ларни диагностика қилиш ва коррекциялашга доир педагогик моделнинг когнитив компоненти таълим олувчиларда ғоявий саводхонликни шакллантириш, шахсий ахборот хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган маънавий компетенцияларни ҳамкорлик педагогикасининг жамиятни педагогизациялаш йўналиши билан адаптив тарзда намоён бўлишини қатъий белгилаш орқали такомиллаштирилган;
оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида мафкуравий-профилактик тадбирларни ташкил этишнинг ота-оналарда виртуал-педагогик назорат малакаларини ривожлантириш, мактабда ғоявий-мафкуравий тарбия муҳитини янгилаш каби педагогик шарт-шароитлари педагогик концептининг витагенлик жиҳатини барқарорлаштириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тарбияси оғир ўсмирларда оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида миллий ахлоқий қадриятларимизга хос сифатларни шакллантириш бўйича илмий натижалари:
тарбияси оғир ўсмир ёшидаги ўқувчиларда миллий ахлоқий қадриятларимизга хос сифатларни шакллантиришнинг ижтимоий-педагогик жиҳатлари ҳаётий мақсадларни қарор топтириш, болалардаги агрессивлик, апатияни педагогик коррекциялаш, коммуникатив кўникмаларнинг беқарорлиги, когнитив сифатлар пастлиги профилактикасини қадриятлар интериоризацияси (ички англанганлиги) билан интерналлик даражасини кенгайтириш орқали аниқлаштирилганига оид хулосаларидан Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро вилоятлари халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 24 сентябрдаги 01/11-01/10-1398-сон маълумотномаси). Натижада фанлар мазмунини такомиллаштириш ва ўқитиш сифатини ошириш имконини  берган;    
ўсмирлар тарбиясидаги ижтимоий “оғиш”ларни диагностика қилиш ва коррекциялашга доир педагогик моделнинг когнитив компоненти таълим олувчиларда ғоявий саводхонликни шакллантириш, шахсий ахборот хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган маънавий компетенцияларни ҳамкорлик педагогикасининг жамиятни педагогизациялаш йўналиши билан адаптив тарзда намоён бўлишини қатъий белгилаш орқали такомиллаштирилганига ҳамда оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида мафкуравий-профилактик тадбирларни ташкил этишнинг ота-оналарда виртуал-педагогик назорат малакаларини ривожлантириш, мактабда ғоявий-мафкуравий тарбия муҳитини янгилаш каби педагогик шарт-шароитлари педагогик концептининг витагенлик жиҳатини барқарорлаштиришга доир хулосалари “Ижтимоий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2021 йил 28 августдаги 375-сон буйруғи, 375-025-сон гувоҳномаси). Натижада ўсмир ўқувчиларда миллий ахлоқий қадриятларимизга хос сифатларни шаклланганлик даражасини аниқловчи мезонларни такомиллаштириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish