Sayt test rejimida ishlamoqda

Рустамов Шамилжон Хасановичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Интеллектуал таълим тизимлари орқали талабаларда тадқиқотчилик фаолиятини такомиллаштириш методикаси”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Ped2883.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
Илмий раҳбар: Турғунов Адилбек Мухтарович, техника фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Расмий оппонентлар: Турсунов Қаҳҳор Шоназарович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент;  Каюмова Насиба Ашуровна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интеллектуал таҳсил тизимидан фойдаланиб, информатикани ўқитиш таълим самарадорлигини ошириш учун қисман изланувчан ва эвристик методлар орқали муаммоли таълим методикасини такомиллаштиришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
информатикадан муаммоли таълимни қисман изланувчан ва эвристик методлар орқали амалга ошириш учун муаммоли таълим методикасининг психологик, педагогик ва концептуал назарий асослари, уни амалга оширишдаги қисман изланишли топшириқлар, фаолиятлар интеграцияси асосидаги муаммоли вазиятларни тадбиқ этиш йўллари аниқланган;
таълим жараёнини лойиҳалаштириш стратегиясида ахборотнинг ўзаро адекват ва интерактив таъсир шартлари кўриб чиқилиб, фойдаланувчиларнинг  таълим олувчи, ривожлантирувчи функциялари ҳамда тизимдаги диалектик, дидактик ва ижтимоий ўрни аниқланган;
муаммоли вазиятларга асосланган интеллектуал таълим тизимидан фойдаланган ҳолда қисман изланувчан ва эвристик методлари орқали талабалар фаолиятининг унумдорлик даражасини ошириш  имконини берадиган муаммоли таълим методикаси ахборот-маълумотномали дастурлар, имитацион дастурлар ва моделлаштирувчи дастурлар асосида такомиллаштирилган;
муаммоли вазиятларнинг қисман изланувчан ва эвристик методларининг самарадорлиги муаммоли дифференциал ўқув топшириқларини шакллантириш ва ҳал қилиш босқичлари ҳамда уларни масофавий, модулли таълим жараёнига жорий этиш орқали аниқланган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интеллектуал таълим тизимлари орқали талабаларда тадқиқотчилик фаолиятини такомиллаштириш методикасига доир тадқиқот натижаларидан:
информатикадан муаммоли таълимни қисман изланувчан ва эвристик методлар орқали амалга ошириш учун муаммоли таълим методикасининг психологик, педагогик ва концептуал назарий асослари, уни амалга оширишдаги қисман изланишли топшириқлар, фаолиятлар интеграцияси асосидаги муаммоли вазиятларни тадбиқ этиш йўлларига оид хулосаларидан Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида бажарилган “Ўзбекистон олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Қашқадарё ёшларининг “e-Portfolio” платформасини яратиш” мавзусидаги лойиҳасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг 2022 йил 10 мартдаги 02/01-620-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Қашқадарё ёшларининг “e-Portfolio” платформасини яратиш имконини берган;
таълим жараёнини лойиҳалаштириш стратегиясида ахборотнинг ўзаро адекват ва интерактив таъсир шартлари кўриб чиқилиб, фойдаланувчиларнинг  таълим олувчи, ривожлантирувчи функциялари ҳамда тизимдаги диалектик, дидактик ва ижтимоий ўрнига оид хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган И-ХТ-0-19929-рақамли “Таълим қорақалпоқ тилида ўқитиладиган мактабларнинг 8-9 синфлари учун аниқ фанлар бўйича электрон дарслик ва методик тавсия иловасини яратиш ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш” мавзусидаги лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 02 августдаги 182/1-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим жараёнида талабаларида  тадқиқотчилик фаолиятини такомиллаштириш методикасини апробация қилишнинг илмий, расмийлаштирилган компонентлари тавсифи асосланиши имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish