Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабова Лола Рахматуллаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Дифференциал ёндашув асосида талабаларни  ижтимоий педагогик фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш (Ижтимоий педагогика фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Ped1281.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
Илмий раҳбар: Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Расмий оппонентлар: Нуруллаева Шахло Ўктамовна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Тилегенов Аскарбай Толегенович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади дифференциал ёндашув асосида талабаларни ижтимоий педагогик фаолиятга тайёрлашнинг психологик-педагогик асосларини очиб бериш ҳамда илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.  
II.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларни ижтимоий педагогик фаолиятга тайёрлаш механизми педагогик таълимнинг дифференциаллик, вариативлилик, жамоавийлик тамойилларига кўра ижтимоий фаолиятга тайёргарлик учун толериантлик, ўз-ўзини англаш, ўз-ўзини ривожлантириш каби етакчи хусусиятлари ҳамда таълим жараёнининг мотивацион, назарий, амалий, функционал компонентлари билан интеграл алоқасини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни ижтимоий педагогик фаолиятга тайёрлаш механизмини такомиллаштиришнинг таркибий тузилмаси таянч касбий компетенциялар тизимини педагогик-психологик билимлар асоси бўйича малака талаблари билан дифференциал, интеграл қайта модификациялаш асосида далилланган;
талабаларни ижтимоий педагогик фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш моделининг мазмунли компоненти ўқув-тарбиявий жараёнига “Пирамида”, “Ассисмент”, “Кейс-стади” каби дифференциал ёндашув методларини киритиш ҳамда билиш фаолияти ва касбий йўналтирилган муносабатлар жараёнлари билан ички алоқадорлигини контентли, жараёнли, маҳсулдор ёндашувга кўра таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни ижтимоий педагогик фаолиятга тайёрлаш тизимини такомиллаштиришнинг технологияси ижтимоий фаолиятга тизимли тайёрлаш механизмини такомиллаштириш жараёнига мувофиқ келувчи дифференциал ўқитиш ва таълим-тарбия жараёнига татбиқ этишнинг дидактик таъминоти замонавий таълимининг устувор йўналишларига асосланган муаммоли ва ассисмент, ижодий топшириқлар мажмуини аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотлар жараёнида тизимли қўллаш асосида аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дифференциал ёндашув асосида талабаларни ижтимоий педагогик фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижаларидан:
талабаларни ижтимоий педагогик фаолиятга тайёрлаш механизмини такомиллаштиришнинг таркибий тузилмаси таянч касбий компетенциялар тизимини педагогик-психологик билимлар асоси бўйича малака талаблари билан дифференциал, интеграл қайта модификациялаш асосида олинган далиллардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон Бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон Бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 25 октябрдаги 309/2-сон маълумотномаси). Натижада мазкур таклиф ва тавсиялар талабаларнинг касбий билим ва кўникмаларини ривожлантириш ҳамда мотивацион ижодий муҳитни яратиш имконини берган;   
талабаларни ижтимоий педагогик фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш моделининг мазмунли компоненти ўқув-тарбиявий жараёнга “Пирамида”, “Ассисмент”, “Кейс-стади” каби дифференциал ёндашув методларини киритиш ҳамда билиш фаолияти ва касбий йўналтирилган муносабатлар жараёнлари билан ички алоқадорлигини контентли, жараёнли, маҳсулдор ёндашувга кўра таъминлаш асосида олинган маълумотлар “Касбий педагогика” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғи, 237-177-сон гувоҳномаси). Натижада аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотлар жараёнида талабаларнинг ижтимоий педагогик фаолиятга тайёрлаш жараёни самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish