Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабов Феруз Умарқуловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларидаги ономастик бирликларнинг лексик-семантик ва лингвопоэтик хусусиятлари”, 10.00.01-Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fil2176. 
Илмий раҳбар: Жабборов Хўжамурод, филология фанлари доктори. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Пардаев Азамат Бахронович, филология фанлари доктори, профессор; Йўлдошев Маъруфжон, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларида қўлланган ономастик бирликларнинг лексик-семантик, лингвопоэтик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Бобурнома” ҳамда Бобур шеъриятидаги теоним, идеоним, этноним, мифоним, ктематонимларнинг аллюзивлик, интертекстуаллик, эталонлик, экспрессивлик, номинативлик, ассоциативлик, ассоциатив образлилик каби лингвопоэтик хусусиятлари далилланиб, бу ономастик бирликларнинг тарихий-бадиий матнни шакллантирувчи лингвистик восита эканлиги исботланган;
“Бобурнома” ва Бобур шеъриятида ономастик бирликларнинг муайян объект номини атаб келишидан ташқари ижодкорнинг турли бадиий ниятларини ёритишга хизмат қилиши асосланган;
“Бобурнома” ҳамда Бобур шеъриятида ономастик бирликлар бадиий санъатлар, ономастик метафора учун лингвопоэтик восита сифатида воқеланиши далилланган;
“Бобурнома” ва Бобур шеъриятидаги антропонимлар, топонимлар, этнонимлар, зоонимлар ва бошқа атоқли отларнинг миллий-маданийлик, тарихийлик, этнографик лексик-семантик хусусиятлари очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларидаги ономастик бирликларнинг лексик-семантик ва лингвопоэтик хусусиятлари” мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
“Бобурнома” ва Бобур шеъриятида ономастик бирликларнинг муайян объект номини атаб келишидан ташқари ижодкорнинг турли бадиий ниятларини ёритишга хизмат қилиши асосланганига оид хулосаларидан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали томонидан 2020-2022 йилларда бажарилган А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали 2022 йил 18 августдаги 209-сон маълумотномаси). Натижада Бобур шеъриятида ономастик бирликлар бадиий санъатлар, ономастик метафора учун лингвопоэтик восита сифатида воқеланиш мисоллардан; “Бобурнома” ва Бобур шеъриятида ономастик бирликларнинг муайян объект номини атаб келиш билан бирга иждкорнинг турли бадиий ниятларини ёритиш имконини берган;
“Бобурнома” ҳамда Бобур шеъриятида ономастик бирликлар бадиий санъатлар, ономастик метафора учун лингвопоэтик восита сифатида воқеланиши далилланганига оид халосаларидан  2022 йилнинг 14 февралида “O‘zbekiston 24” радиоканалида эфирга узатилган “Муҳим мавзу” эшиттиришида фойдаланилган (“O‘zbekiston 24” радиоканалининг 2022 йил 24 июндаги 03-09-363-сон маълумотномаси). Натижада ушбу эшиттиришнинг мазмуни бойитилган ва тингловчилар “поэтик ономастика”, “поэтоним” терминлари ва тушунчаларининг англатган луғавий маънолари билан танишган ҳамда мумтоз адабиётимиз матнларидаги ономастик бирликларнинг бадиятдаги ўрни ҳамда ижодкорнинг номлар орқали ҳаёт йўли, шахсияти, тафаккури, хаёлот дунёси билан яқиндан танишиш имконини берган; 
“Бобурнома” ҳамда Бобур шеъриятидаги теоним, идеоним, этноним, мифоним, ктематонимларнинг аллюзивлик, интертекстуаллик, эталонлик, экспрессивлик, номинативлик, ассоциативлик, ассоциатив образлилик каби лингвопоэтик хусусиятлари далилланиб, бу ономастик бирликларнинг тарихий-бадиий матнни шакллантирувчи лингвистик восита эканлиги исботланганига доир илмий хулосалардан “Бобур асарлари поэтонимларининг қисқача изоҳли луғати” (ISBN 978-9943-8476-0-6)ни нашрга тайёрлашда фойдаланилган. Натижада Бобур асарларидаги поэтонимларнинг бадиий матндаги ўрни ва лингвопоэтик хусусиятларини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish