Sayt test rejimida ishlamoqda

Ашуров Асроржон Комиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимоясисиз тақдимоти ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Пахта ғарамини бузиш машинаси конструкциясининг ишчи органларини такомиллаштириш ва параметрларини ҳисоблаш усуллари”, 05.02.03-“Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари”(техника фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/T1599
Илмий раҳбар: Ходжиев Муксин Таджиевич, техника фанлари доктори, профессор
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро мухандислик - технология институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро мухандислик-технология институти, PhD. 03/29.10.2021.Т.101.03.
Диссертация йўналиши:  амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта ғарамини бузиш машинаси ишчи барабанининг такомиллашган конструкциясини ва параметрларини ҳисоблаш методларини ишлаб чиқиб асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта ғарамидан пахта бўлакларини самарали ажратиб олиб узатиш, амортизаторли, эгри қозиқчалари бўлган барабан конструкцияси ишлаб чиқилган;
тавсия этилган пахта ғарамини бузиш машинаси ишчи барабанининг юритиш механизмини ўз ичига олган, амортизатор бикрлик-диссипатив, инерцион хусусиятларини, ҳамда пахта бўлакларидан келаётган технологик қаршилигини инобатга олиб машина агрегати динамикаси асосида барабан асоси ва қозиқли гарнитуранинг ҳаракат қонунлари, юкланишлари аниқланган;
фрезали барабанни ҳаракатга келтирувчи электр юритгич роторидаги бурчак тезликларнинг тебраниш қамровини ҳамда буровчи моментларнинг ўзгаришларини технологик қаршиликка боғлиғлик қонуниятлари олинди. Барабан тезлиги тебраниш амплитудасини ортиши ғарамдан пахтани интенсив ажратиб олиш қонунияти аниқланган;
фрезали барабаннинг қозиқли гарнитураси бурчак тезлиги ва юкланишини амортизатор айланма бикрлик коэффициентига боғлиқ равишда ўзгариш қонунияти аниқланди, ҳамда пахта ғарамини бузгич фрезали барабани ва юритгич ротори бурчак тезликларини тебраниш қамровларини уларнинг инерция моментларини ўзгаришига боғлиқлик қонуниятлари ва инерция моментини тавсия этилган қийматлари аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ихтиро патенти асосида пахта ғарамини бузиш машинаси асосий ишчи органларини конструкциясини яратиш ва такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида: 
такомиллаштирилган пахта ғарамини бузиш машинаси “Ўзбекистон Пахта-Тўқимачилик кластерлари” уюшмаси тизимидаги пахта тозалаш корхоналарида, жумладан, Бухоро вилоятидаги “Buxoro Agroklaster”  МЧЖ га  қарашли Ғиждувон, Шофиркон, Когон ва Пешку пахта тозалаш корхоналарида (2022 йил 30 апрелдаги жорий қилиш далолатномаси), Ромитан туманидаги “BCT Cluster Agrokompleks” МЧЖ га қарашли пахта тозалаш корхонасида (2022 йил 30 апрелдаги жорий қилиш далолатномаси) ҳамда “WBM Romitex” МЧЖ га қарашли Бухоро пахта тозалаш корхоналарида (2022 йил 16 майдаги жорий қилиш далолатномаси) жорий қилинган. («Ўзбекистон Пахта-Тўқимачилик кластерлари уюшмаси»нинг 2022 йил 13 июндаги 02/22-372 сонли маълумотномаси). Натижада янги конструкцияси такомиллаштирилган ғарам бузгич-таъминлагич ускунасининг (UZ IAP 06267, UZ IAP 06635) янги тажриба нусхасини синов жараёнида чигитли пахта билан ҳаво аралашмасининг ҳосил қилиниши, ҳамда чигитли пахтанинг майда бўлакларга бўлиниши эвазига унинг зичлигини камайиши ҳисобига қуритиш ва тозалаш интенсивлиги ошади.Натижада ғарам бузгичдан кейинги тозалаш самарадорлиги 7,1 фоиздан 13,8 фоизгача, УХК дан кейинги тозалаш самарадорлиги 78,6 фоиздан 88,0 фоизгача, корхонанинг қувватига мос равишда иш унумдорлиги 8-10 т/соатдан 10-14 т/соатгача ошганлиги ва чигитнинг механик шикастланиши 1,41 фоиздан 1,28 фоизгача камайтиришга эришилган.
тола сифати сақлаб қолинганлиги ҳамда тола таркибидаги ифлос аралашмаларнинг камайиши ҳисобига (“Ўзбекистон Пахта-Тўқимачилик кластерлари уюшмаси”нинг 2022 йил 13 июндаги 02/22-372 сонли маълумотномаси) 6 976,5 млн сўм иқтисодий самарага эришилган.
V. Ихтиро патенти. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патентлари олинган: (№IAP 06267, 2020 й.) “Пахта бунтини  бузгичнинг ишчи органи”, (№IAP 06635, 2021 й.) “Пахта бунт  бузгичнинг ишчи органи”. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2022 йил 13 июндаги 27/1-1-6/11723-сонли хати. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish