Sayt test rejimida ishlamoqda

Толибова Санобар Рузикуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертацияси мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари маданий-гуманитар муносабатларининг асосий йўналишлари (1991-2019 йй.)”, 07.00.05– Халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсат тарихи (тарих фанлари).
Диссертацияси мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Tar178. 
Илмий раҳбар: Рахимов Мирзохид Акрамович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, PhD/03/30.12.2021/Ss/Tar.21.02.
Расмий оппонентлар: Қирғизбоев Абдуғаффор Каримжонович, тарих фанлари доктори, профессор; Шарапов Анри Абдуллаевич, сиёсий фанлар номзоди. 
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг 1991-2019 йилларда Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари билан маданий-гуманитар муносабатларининг асосий йўналишларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий халқаро муносабатларнинг кескин ўзгариши шароитида Ўзбекистоннинг минтақа давлатлари билан “Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ва Ўзбекистон” (11+1) форматдаги сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар муносабатларни ривожлантириш бўйича диалогларни йўлга қўйиш зарурати далилланган; 
Ўзбекистон олий таълим ва илм-фан тизимини ривожлантириш мақсадида республиканинг илмий тадқиқот муассасалари ва университетларини халқаро рейтингини оширишда Сингапур, Малайзия, Бруней-Даруссалом давлатларининг бу борадаги ижобий тажрибасидан фойдаланиш яхши самара бериши далилланган;
Ўзбекистон ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ўртасида маданий ҳамкорликни ривожлантиришда зиёрат туризмининг янги йўналиши сифатида Таиланд, Вьетнам, Лаос ва Камбоджа давлатларидан Сурхондарё вилоятидаги буддавийлик ёдгорликларига сайёҳларни жалб қилиш ва тўғридан-тўғри авиа қатновларни йўлга қўйиш лозимлиги асослаб берилган;
Ўзбекистоннинг Жануби-Шарқий Осиё давлатлари билан ўзаро муносабатларнинг ўрнатилиши ва ривожланиш босқичлари (1991-2016, 2017 йилдан ҳозирга қадар), барқарор ривожланиш ва минтақавий масалалар юзасидан халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикасининг Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари билан маданий-гуманитар алоқаларига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида: 
Ўзбекистон Республикаси халқаро маданий-гуманитар алоқаларининг ривожланиши, Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари билан ўзаро муносабатлар тарихи ва замонавий ҳолати, ушбу минтақа мамлакатлари билан савдо-иқтисодий, илм-фан, таълим соҳаларидаги ҳамкорлигига оид маълумотлардан ЎзР ФА Тарих институтида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2015-2016 йилларда бажарилган “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” мавзусидаги инновация лойиҳасида Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати, икки ва кўп томонлама ҳамкорлиги бобини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 08 июлдаги 3/1255-1907-сон маълумотномаси). Ушбу илмий натижаларнинг татбиқ қилиниши Ўзбекистон Республикасининг Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорлигининг асосий йўналишларини тарихий фактлар асосида ўрганиш ва таҳлил қилиш имконини берган;
Ўзбекистонинг Малайзия, Индонезия, Сингапур, Вьетнам мамлакатлари билан маданий ҳамкорлиги динамикаси, ўзаро муносабатларнинг асосий йўналишлари юзасидан тадқиқот доирасида олинган илмий натижалардан ЎзР ФА ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказда 2018-2020 йилларда бажарилган “ПЗ-20170928749-Ўзбекистон мустақилликка эришишининг тарихий шарт-шароитлари: ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий омиллар” номли амалий лойиҳада мустақилликнинг илк йилларида Ўзбекистон  Республикасининг ташқи сиёсати ва халқаро муносабатларнинг йўлга қўйилиши ҳамда ривожланиш тарихи бобини ёритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 08 июлдаги 3/1255-1907-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий этилиши ўзаро маданий-гуманитар алоқаларининг устувор соҳалари, Ўзбекистоннинг Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари билан театр, кино, мусиқа ва бошқа маданий соҳалардаги ҳамкорлигининг асосий жиҳатларини архив ва бошқа маълумотлар асосида ёритиб беришга хизмат қилган;
Ўзбекистоннинг Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари билан маданий-гуманитар ҳамкорлиги ривожида давлатлар ва халқлар ўртасидаги дўстлик алоқаларининг мустаҳкамланишида республикада фаолият юритаётган минтақа давлатларининг “Ўзбекистон-Вьетнам”, “Ўзбекистон-Индонезия”, “Ўзбекистон-Малайзия”, “Ўзбекистон-Таиланд” дўстлик жамиятларининг иштирокига оид  таҳлилий материаллари Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан Ўзбекистонннинг минтақа давлатлари билан маданий тадбирларни ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги  Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2021 йил 16 июлдаги 14-07-1443-сон маълумотномаси). Диссертациядаги янгиликлардан фойдаланиш мазкур дўстлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва ўзаро маданий-гуманитар муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилган;
Ўзбекистон ташқи сиёсатида Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларининг ўрни ҳамда ЮНИСЕФ, ЮНЕСКО, АЙСЕСКО, Халқаро Қизил хоч ва Қизил ярим ой жамияти каби нуфузли ташкилотлар доирасида республиканинг мазкур минтақа давлатлари билан кўп томонлама маданий-гуманитар муносабатлари, илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш соҳасида Ўзбекистон ва Жануби–Шарқий Осиё давлатларининг ўзаро ҳамкорлиги ҳамда минтақанинг ривожланган мамлакатлари юқори рейтингга эга олий ўқув юртлари филиалларини, соғлиқни сақлаш муассасаларини очиш имкониятлари каби илмий янгиликларга оид маълумотлардан “O`zbekiston tarixi” телеканалининг “Sayyor dars” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 15 октябрдаги 02-10-1631-сон  маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлиги, шунингдек, халқимизнинг кўҳна ва бой тарихи, жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган илмий, диний, маданий ва маънавий ҳиссаси тўғрисида кенгроқ маълумот олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish