Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Санжар Бектемировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Абдураззоқ Самарқандийнинг “Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн” асаридаги темурийлар даври ижтимоий-сиёсий ва маданий жараёнлар таҳлили, 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқотлар усуллари (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tar793.
Илмий раҳбар: Раҳмонқулова Зумрад Бойхўрозовна, тарих фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.12.2021.Tar.26.03.
Расмий оппонентлар: Бобобеков Ҳайдарбек Назирбекович, тарих фанлари доктори, профессор; Файзиев Хуршид Турғунович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Абдураззоқ Самарқандийнинг “Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн асаридаги ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий жараёнларга оид маълумотларнинг  манбавий аҳамиятини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн” асарининг номидаги икки саодатли юлдуз – икки муаллиф, Ҳофизу Абру ва Абдураззоқ Самарқандий, икки денгиз – икки асар, “Зубдат ут-таворих” ва “Матлаи саъдайн” асарига яширин ишора эканлиги аниқланган;
бунёдкорлик ишларида хорижий илғор тажриба ва миллий маънавий қадриятлар чамбарчас боғлиқ равишда олиб борилганлиги, қурилишда аввал мудофаа, кейинчалик ижтимоий бинолар қурилиши тенденцияси амал қилганлиги, дипломатик муносабатларнинг асосий мақсади, савдо-сотиқ ва ҳамкорлик бўлибгина қолмай, балки илмий ва маданий алмашинувлар, маънавий-маърифий тарғибот бўлганлиги далилланган;
ислом дини ва фиқҳи бўйича етук билимдон бўлган Шоҳрух Мирзо ва унинг фарзандлари марҳум азиз авлиёлар ва уламоларнинг қабрлари атрофини ободонлаштириш, мақбаралар қуриш, қабрларни зиёрат қилиш, уларнинг руҳониятлари ҳурматидан васила қилиш ишларини одатий амаллардан ҳисоблашганлиги, аниқ фанлар бўйича Самарқанд, гуманитар фанлар ва санъат соҳасида Ҳирот марказий ўринларни эгаллаганлиги, аниқ ва табиий фанлар ривожига нафақат Улуғбек Мирзо, балки бошқа темурий шаҳзодалар ҳам ўз ҳиссасини қўшиб, бу фанлар бўйича кичик бўлса-да изланишлар олиб борганликлари исботланган;
темурийлар салтанатида бошланғич мактаб, мадраса ва мадрасайи олиядан ташқари ҳозирда дунёда мавжуд таълимнинг замонавий докторантура босқичи аналоги мавжуд бўлганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абдураззоқ Самарқандийнинг “Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн” асаридаги темурийлар даври ижтимоий-сиёсий ва маданий жараёнлар таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
темурийлар салтанатида бошланғич мактаб, мадараса ва мадрасайи олиядан ташқари ҳозирда дунёда мавжуд таълимнинг замонавий докторантура босқичи аналоги мавжуд бўлганлиги асосланганлиги ҳамда “Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн” асарининг номидаги икки саодатли юлдуз – икки муаллиф, Ҳофизу Абру ва Абдураззоқ Самарқандий, икки денгиз – икки асар, “Зубдат ут-таворих” ва “Матлаи саъдайн” асарига яширин ишора эканлиги асосланганлиги хусусидаги илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” каналининг 2021 йил 2 март куни эфирга узатилган “Тақдимот” ҳамда мазкур каналнинг 2021 йил 12 майда эфирга узатилган “Буюк юрт алломалари” кўрсатувининг Абдураззоқ Самарқандий ҳаётига бағишланган сони сценарийларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 11 мартдаги 02-40-352-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши телетомошабинларда Абдураззоқ Самарқандийнинг ҳаёти ва “Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн” асарига оид тасаввурларини бойитишга хизмат қилган;
ислом дини ва фиқҳи бўйича етук билимдон бўлган Шоҳрух Мирзо ва унинг фарзандлари марҳум азиз авлиёлар ва уламоларнинг қабрлари атрофини ободонлаштириш, мақбаралар қуриш, қабрларни зиёрат қилиш, уларнинг руҳониятлари ҳурматидан васила қилиш ишларини одатий амаллардан ҳисоблашганлиги, аниқ фанлар бўйича Самарқанд, гуманитар фанлар ва санъат соҳасида Ҳирот марказий ўринларни эгаллаганлиги далилланиб, аниқ ва табиий фанлар ривожига нафақат Улуғбек Мирзо, балки бошқа темурий шаҳзодалар Бойсунғур Мирзо, Абулқосим Бобур, Абдулатиф кабилар ҳам ўз ҳиссасини қўшишганлиги ва бу фанлар бўйича кичик бўлса-да изланишлар олиб борганликлари исботланганлигига оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлигининг тегишли чора-тадбирларидаги “Юртим тарихини ўрганаман” лойиҳаларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 25 мартдаги 4-09-23-714-сон далолатномаси). Олинган натижаларнинг қўлланилиши ўтказиладиган тадбирларнинг мазмунан бой бўлиши ва ёшларда буюк аждодларимиз амалга оширган улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги билимларини оширишда муҳим омил вазифасини ўтаган;
бунёдкорлик ишларида хорижий илғор тажриба ва миллий маънавий қадриятлар чамбарчас боғлиқ равишда олиб борилганлиги, қурилишда аввал мудофаа, кейинчалик ижтимоий бинолар қурилиши тенденцияси амал қилганлиги, дипломатик муносабатларнинг асосий мақсади, савдо-сотиқ ва ҳамкорлик бўлибгина қолмай, балки илмий ва маданий алмашинувлар, маънавий-маърифий тарғибот бўлганлиги далилланганлиги билан боғлиқ илмий янгиликлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг устувор йўл хариталари, дастурлари, тарғибот тадбирлари ва бошқа амалий йўналишларида фойдаланиш учун қабул қилинган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 13 июндаги 02/10/1044-сон далолатномаси). Натижаларнинг қўлланилиши миллий маънавиятимизнинг маъно-моҳияти, илдизлари, ноёб ва бетакрор намуналари, унинг бугунги кундаги ривожланиш тамойиллари ҳақида аниқ мақсадга қаратилган изчил, таъсирли ва замонавий усул ва воситалардан фойдаланган ҳолда илмий тадқиқот ва тарғибот ишларини олиб боришда манбавий асос бўлиб хизмат қилган.
дипломатик муносабатларнинг асосий мақсади, савдо-сотиқ ва ҳамкорлик бўлибгина қолмай, балки илмий ва маданий алмашинувлар, маънавий-маърифий тарғибот бўлганлиги далилланганлиги тўғрисидаги илмий янгиликлар Оила ва хотин қизлар давлат қўмитасининг режа асосида ташкил этилган тадбирларида фойдаланилган (Оила ва хотин қизлар давлат қўмитасининг 2022 йил 17 июндаги 02-02/513-сон далолатномаси). Натижаларнинг қўлланилиши қўмитанинг устувор йўл хариталари, дастурлари, тарғибот тадбирлари ва бошқа амалий йўналишларининг илмийлигини ҳамда тарихий асослилигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish