Sayt test rejimida ishlamoqda

Йўлдашев Абдували Абдумуталибовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “XIX аср охири – ХХ асрнинг 20-йилларида Туркистон ёшларининг хорижда таълим олиш масалалари”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами:  В2022.3.PhD/Tar537.
Илмий раҳбар: Мустафаева Нодира Абдуллаевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти, DSc.02/30.12.2019.Tar.56.01. 
Расмий оппонентлар: Эргашев Бахтиёр Эргашевич, тарих фанлари доктори, профессор; Расулов Абдулла Нуритдинович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XIX аср охири – XX асрнинг 20-йилларида Туркистон ёшларининг хорижда таълим олиш масалалари, таълим турлари, талабалар ижтимоий ҳаёти ва кейинги тақдирини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
XIX аср охири – ХХ аср бошларида Туркистон маърифатпарварлари, сармоядорлари ўз ҳисобларидан “Жамияти имдодия”, “Тарбияи атфол”, “Турон” жамиятларини тузганликлари, совет йилларида Туркистон АССРда миллий зиёлилар ҳукуматга ёрам бериш мақсадида “Кўмак” уюшмаси ва “Нашри маориф” жамияти ташкиллаштирганликлари, бу жамиятлар томонидан ҳомийлик, хайрия асосида йиғилган маблағларни иқтидорли ёшларни топиш ва хорижга ўқишга юбориш, чет элларда ўқиётган талабаларни моддий ҳамда маънавий қўллаб-қувватлашга йўналтирганликлари далилланган;
1920-1924 йилларда ТАССР, БХСР, ХХСР ҳукуматларининг иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб ёшларнинг хориждаги таълимига эътибор турлича бўлганлиги, бунда БХСР ҳукуматининг РСФСР билан шартномасига мувофиқ имтиёзларнинг мавжудлиги, хориждаги ваколатхоналари ва чет эллар билан савдо алоқалари ўрнатганлиги, имкониятлари мавжудлиги боис ўз талабалари билан бир қаторда, ТАССР ва ХХСР ёшларини ҳам Германиядаги таълимига  кўмак берганлиги исботланган;
ХХ асрнинг дастлабки чорагида хорижда ўқиган туркистонлик ёшлар таълим даврида ўзаро бир-бирларини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни мақсад қилиб, Истанбулда “Бухоро таъмими маориф”, Уфада “Туркистонлик талабалар жамияти”, Германияда “Туркистон талабалар уюшмаси”, Туркияда “Туркистон турк ёшлари бирлиги” номли бирлашмалар тузганликлари, турли маданий тадбирлар ташкил этиш орқали ўз миллий маданиятини чет элларда тарғиб қилишга хизмат қилганликлари аниқланган;
ХХ асрнинг 20-йилларида Европадаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар, иқтисодий танглик ҳолати туфайли туркистонлик талабалар моддий муаммоларга дуч келганлиги оқибатида баъзи ёшлар ўқишни тўхтатишга мажбур бўлганлиги, бу вазиятда БХСР ҳукумати ўз талабалари таъминотида маблағлар миқдорини ошириб борганлиги, ТАССР ҳукумати томонидан эса бу иш тўғри йўлга қўйилмаганлиги, ХХСР ушбу масалада эътиборсиз бўлганлиги далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. XIX аср охири – XX асрнинг 20-йиллари Туркистон ёшларининг хорижда таълим олиши масалалари тадқиқоти бўйича олинган илмий натижа ва таклифлар асосида:
Туркистон АССР, БХСР, ХХСР ҳукуматлари ёшларининг хориждаги таълимига турлича эътибор қаратганлиги, бунда БХСР ҳукуматининг сиёсий ва иқтисодий имкониятлари нисбатан кенг эканлиги боис ўз талабалари билан бир қаторда, ТАССР ва ХХСР ҳукуматларидан Германияга борган айрим талабалар таъминотини қоплашда ёрдам берганилиги, туркистонлик талабалар хорижда таълим олиши жараёнида муаммоларга учрагани, ёшларнинг хорижий таълимида “Кўмак” уюшмаси, “Нашри маориф” жамиятининг алоҳида ўрни бўлганлиги каби илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтида бажарилган ОТ-Ф1-132 “Ўзбекистон давлатчилиги тарихи тарихшунослиги: назарияси ва шаклланишининг тарихий босқичлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2022 йил 17 июндаги 3/1255-1428-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши совет ҳокимияти ҳукмронлиги йилларида Туркистон ёшларининг хорижга юборилиши тарихи, моҳияти ҳамда унинг аҳамиятини ўрганиш учун кенг имконият яратган.
Туркистон ёшларининг хорижда таълим олиш масаласи ва ундаги муаммолар, жадид маърифатпарварлари ҳамда маҳаллий тадбиркорлар томонидан ташкил этилган хайрия жамиятлари ва уларнинг ёшлар таълимига ёрдами, таълим жараёнидаги муаммолари, чет элда таълим олиб келган ёшларнинг ўз юртидаги фаолияти, тақдирига оид маълумотлардан “Oʻzbekiston tarixi” телеканалининг “Tarixiy savol” кўрсатуви сценарийларини тузишда фойдаланилган. (Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi “Oʻzbekiston” teleradiokanali” давлат муассасасининг 2021 йил 14 декабрдаги 01-4/4-1867-сон маълумотномаси) Тадқиқот натижалари Ўзбекистон тарихини янада чуқурроқ ўрганиш учун, бугунги ёшларнинг хорижда таълим олишига бўлган мақсадларини тўғри йўналтириш ва уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish