Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобоев Феруз Сайфиллоевичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўрта Осиёда совет ҳокимиятига қарши қуролли ҳаракат тарихи (1925-1935 йиллар)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2020.3.DSс/Tar168.
Илмий маслаҳатчи: Ражабов Қаҳрамон Кенжаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти, DSc.02/30.12.2019.Tar.56.01. 
Расмий оппонентлар: Муртазаева Раҳбар Ҳамидовна, тарих фанлари доктори, профессор; Ҳайитов Шодмон Ахмедович, тарих фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Музробжон Ғуломович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўрта Осиёда 1925-1935 йилларда совет ҳокимиятига қарши курашнинг миллий-озодлик ҳаракатлари тарихида тутган ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
Ўрта Осиёда совет ҳокимиятига қарши курашнинг кучайишига қизил аскарларнинг зўравонликлари, талончиликлари ва очарчилик, ер-сув “ислоҳоти” ва жамоалаштириш даврида аҳолининг мол-мулки мусодара қилиниши, сиёсий (сайлаш, сайланиш), ижтимоий (тиббий хизматдан фойдалана олмаган, фарзандлари мактаблардан четлатилган) ҳуқуқлардан маҳрум этилиши, зиёлиларнинг қатағон қилиниши, масжид ва мадрасалар ёпилиб ислом динининг чекланиши каби омиллар таъсир қилганлиги аниқланган; 
курашнинг ҳаракатлантирувчи кучи уламолар, савдогарлар, деҳқонлар, чорвадорлар ва ҳунармандлардан таркиб топганлиги, жангларда эркаклардан ташқари аёллар, кексалар ва болалар иштирок этганлиги, қатнашчилар ижтимоий жиҳатдан бой, ўртаҳол ва камбағал тоифаларидан иборат бўлганлиги билан умумий халқ ҳаракатига айланганлиги аниқланган;  
қуролли ҳаракатни бостиришда совет ҳокимияти ҳарбий ва жазо сиёсатидан ташқари музокаралар ҳам ўтказиб, бу жараёнда қўрбошиларнинг озиқ-овқат тўплашига, дам олишига, аҳоли орасида обрўсини ошишига имконият бермаслик мақсадида ҳеч қандай тантанага йўл қўймасдан, шартнома ва ҳужжатлар расмийлаштирмасдан қўзғолончиларни таслим бўлишларига даъват этилганлиги аниқланган;
Ўрта Осиёда қуролли ҳаракатни тугатиш ва аҳолини совет ҳокимияти томонига оғдириб олиш мақсадида таслим бўлганларга, муҳожирликдан қайтганларга уч ойдан бир йилгача муддатга қишлоқ хўжалиги солиғидан озод қилиш, хўжалигини тиклаши учун кредит ва ссудалар ажратиш каби имтиёзлар берилганлиги далилланган;
қуролли ҳаракатнинг мағлубиятга учрашида кураш раҳбарларининг ягона бошқарувга бирлашмаганлиги, сиёсий дастурининг йўқлиги, моддий ва ҳарбий таъминотнинг етишмаслиги, Ўрта Осиёга Марказдан кўплаб аскарлар юборилиб, қўзғолончиларга қарши самолётлар, танкеткалар ва тўплардан фойдаланилганлиги, минтақадаги курашларни қўллаб-қувватлайдиган кучли мусулмон давлатининг йўқлиги сабаб бўлганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Ўрта Осиёда совет ҳокимиятига қарши курашнинг кучайишига қизил аскарларнинг зўравонликлари, талончиликлари ва очарчилик; ер-сув “ислоҳоти” ва жамоалаштириш даврида аҳолининг мол-мулки мусодара қилиниши, сиёсий (сайлаш, сайланиш), ижтимоий (тиббий хизматдан фойдалана олмаган, фарзандлари мактаблардан четлатилган) ҳуқуқлардан маҳрум этилиши; зиёлиларнинг қатағон қилиниши; масжид ва мадрасалар ёпилиб ислом динининг чекланиши каби омиллар таъсир қилганлиги билан боғлиқ илмий хулосалар ва материаллардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг ФА-А-Г028 П3-2014-0912205347 рақамли “Ўрта Осиё республикаларида ўтказилган миллий-ҳудудий чегараланиш ва унинг оқибатлари (1924-1925 й.)” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2022 йил 1 мартдаги 3/1255-494-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши Ўрта Осиёда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жараёнларни бирламчи манбалар асосида чуқурроқ ёритиб беришга имкон яратган;
қуролли ҳаракатни бостиришда совет ҳокимияти ҳарбий ва жазо сиёсатидан ташқари музокаралар ҳам ўтказиб, бу жараёнда қўрбошиларнинг озиқ-овқат тўплашига, дам олишига, аҳоли орасида обрўсини ошишига имконият бермаслик мақсадида ҳеч қандай тантанага йўл қўймасдан, шартнома ва ҳужжатлар расмийлаштирмасдан, совғаларни қабул қилмасдан қўзғолончиларни таслим бўлишларига даъват этилганлиги билан боғлиқ илмий натижалар ва материаллардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тарихи музейини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 5 июлдаги 2/1953-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши, янги материаллар, тарихий манбалар ва маълумотлар, илмий истеъмолга киритилмаган архив ҳужжатларининг музей экспозицияларида намойиш этилиши ташриф буюрувчиларнинг Ўрта Осиёда совет ҳокимиятига қарши кураш тарихи билан боғлиқ тасаввури ва тафаккурини кенгайишига, шунингдек, камолга етаётган ёш авлодга она Ватанга муҳаббат, мардлик ва жасорат, қаҳрамонлик каби туйғуларни шакллантиришдек масъулиятли вазифани бажаришга хизмат қилади.
қуролли ҳаракатнинг мағлубиятга учрашида кураш раҳбарларининг ягона бошқарувга бирлашмаганлиги, сиёсий дастурининг йўқлиги, моддий ва ҳарбий таъминотнинг етишмаслиги, Ўрта Осиёга Марказдан кўплаб аскарлар юборилиб, қўзғолончиларга қарши самолётлар, танкеткалар ва тўплардан фойдаланилганлиги, минтақадаги курашларни қўллаб-қувватлайдиган кучли мусулмон давлатининг йўқлиги сабаб бўлганлиги билан боғлиқ илмий хулосалардан “O’zbekiston tarixi” телеканалида кўрсатувлар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 24 февралдаги 06-28-461-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар кўрсатувлар мазмунини мукаммаллаштиришга, илмий далиллар билан бойитишга хизмат қилган;
Ўрта Осиёда қуролли ҳаракатни тугатиш ва аҳолини совет ҳокимияти томонига оғдириб олиш мақсадида таслим бўлганларга, муҳожирликдан қайтганларга уч ойдан бир йилгача муддатга қишлоқ хўжалиги солиғидан озод қилиш, хўжалигини тиклаши учун кредит ва ссудалар ажратиш каби имтиёзлар берилганлиги билан боғлиқ илмий натижалардан “O’zbekiston tarixi” телеканалида кўрсатувлар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 14 январдаги  02-40-114-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари ёшларда ватанпарварлик ғояларини шакллантириш ва ривожлантиришда хизмат қилган;
курашнинг ҳаракатлантирувчи кучи уламолар, савдогарлар, деҳқонлар, чорвадорлар ва ҳунармандлардан таркиб топганлиги, жангларда эркаклардан ташқари аёллар, кексалар ва болалар иштирок этганлиги, қатнашчилар ижтимоий жиҳатдан бой, ўртаҳол ва камбағал тоифаларидан иборат бўлганлиги билан умумий халқ ҳаракатига айланганлиги билан боғлиқ илмий натижалардан икки жилдлик “Ўзбекистон тарихи (1917 – 1991 й.)” номли коллектив монографияда (Биринчи китоб. Тошкент: “O’zbekiston”, 2019. 216-235 бетлар) фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2022 йил 1 мартдаги 3/1255-494-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши совет ҳокимиятига қарши қуролли ҳаракат тарихи, мақсади ва моҳияти ҳамда унинг аҳамиятини ўрганиш учун кенг имконият яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish