Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматова Дилнора Саиджоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аэродент” мосламасидан фойдаланган ҳолда болаларда тиш кариеси профилактикасини такомиллаштириш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1732.
Илмий раҳбар: Иноятов Амрилло Шодиевич, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Боймуродов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гулямов Суръат Саидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Асфандиёрова номидаги Қозоғистон давлат тиббиёт университети (Қозоғистон).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: “Аэродент” мосламасидан фойдаланган ҳолда болаларда тишлар кариесини олдини олиш ва мажмуавий даволаш усулларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда шахсий профилактиканинг янги “Аэродент” тиш ювиш мосламасидан фойдалангандаги юқори самараси борлиги исботланган;
болаларда аниқланган тиш қаттиқ тўқимаси кариесини кариесининг шаклланиш ва ривожланиш хавф омилларига асосланиб, ташхислашда, даволашда ва профилактикасида ўзига хос ёндашув тизими асосланган;
болалар орасида тиш кариесининг шаклланиш ва  ривожланиш хавф омилларига қараб, ўзида диагностик ёндашувлар, алгоритм ва шахсий профилактик тактикани ўтказиш учун профилактик чора-тадбирлар тизими аниқланган;
тиш қаттиқ тўқимаси кариеси мавжуд болаларда оғиз суюқлиги биокимёвий ва тиш-милк чўнтаги микробиологик таркиби бузилишларини инобатга олган ҳолда тавсия қилинган “Аэродент” мосламасининг тиш қаттиқ тўқималар минерализациясини яхшилаши ва микрофлорани меьёрлаштириши асосланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
«Аэродент» мосламасидан фойдаланган ҳолда болаларда тиш кариеси профилактикасини такомиллаштириш» мавзуси юзасидан амалга оширилган тадқиқот натижалари асосида:
беморларда тиш кариесини даволаш усуллари бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илми йнатижалари асосида ишлаб чиқилган «Аэродент мосламасидан фойдаланган ҳолда болаларда тиш кариеси профилактикасини такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 21 декабрдаги 8н-з/554-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома болаларда тиш кариесини «Аэродент» мосламасидан фойдаланган ҳолда даволаш усуллари самарадорлигини очиб бериш имконини берган; 
«Aэродент» мосламасини ишлатган ҳолда тишлар кариеси ва катарал гингивитнинг профилактикаси ва даволаниши бўйича янги усуллар ишлаб чиқилган (Муаллифлик гувоҳномаси 05.11.2019 санасидаги № ЕС-01-002545 сонли сертификат «Aэродент –тишни тозалаш жиҳозидан фойдаланган ҳолда болаларда кариеснинг профилактикаси усуллари»)
«Аэродент» мосламасидан фойдаланган ҳолда болаларда тиш кариеси профилактикасини такомиллаштиришга қаратилган ёндашувлар асосида олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Бухоро вилоят болалар стоматологияси ҳамда Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси поликлиникалари клиник амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 13 июньдаги 08-16762-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ қилиниши тиш кариесининг бошланғич доғ шаклининг пайдо бўлиши ва чуқурлашишини олдини олишда, аҳоли орасида касалликнинг камайишига олиб келади, сифатли тиббий-ижтимоий ҳолатни шакллантирган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish