Sayt test rejimida ishlamoqda

Хабилов Бехзод Ниғмон ўғлининг
фанлар доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий остеопластик ашёни қўллаш билан жағ суякларининг бўшлиқли нуқсонларини остеопластикаси (клиник-экспериментал тадқиқот)», 14.00.21-Стоматология, 03.00.01-Биохимия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Tib659.
Илмий маслахатчилар: Акбаров Авзал Нигматуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Туляганов Дильшат Убайдуллаевич, техник фанлар доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти DSc04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Keun Woo Lee, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Жанубий Корея); Далимова Сурая Нугмановна, биология фанлари доктори, профессор; Амолнуллаев Рустам Азимжанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навара университети (Испания).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жағ суякларининг бўшлиғи нуқсонларини тиклаш учун янги паста холатидаги композицияни яратиш ва  уни клиник-экспериментал асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор суний остеопластик хомашё Oss.uz нинг, уникал кимёвий шакли борлиги ва  SBF суний мухутида, Si-O ва Na+, боғламлар  ва ионлар хисобига гидроксиаппатит хосил қилиши аниқланган;
илк бор суний остеопластик хомашё Oss.uz ни қўлланган экспериментал хайвонларда ўлим даражаси ўтказилганидан сўнг, хомашё ЛД50 - 2231,85 мг/кг га тенг бўлгани аниқланди, шу сабабли кўрсаткич Сидоров таснифи бўйича Oss.uz ни кам токсиклиги бўлган хомашё гурухига киритилиши аниқланган; 
суний остеопластик хомашё Oss.uz қўлланилинган экспериментал хайвонларда шамоллаш белгилари мавжудлиги кўрсатувчи, АЛТ, АСТ, ALP, кўрсаткичлар  миқдори норма даражасидалиги аниқланган;
in vivo тадқиқоти амалга оширилган экспериментал хайвонларда ва беморларда олинган 3D рентген ва унинг асосида амалга оширилган денситометрия кўрсаткичлари, суний остеопластик хомашё Oss.uz ни Хаунсфильд кўрсаткичи, 6 ойдан сўнг остеопластика олиб борилган сохада 1233 Hu тенг бўлгани аниқланган;
суний остеопластик хомашё Oss.uz қўлланилинган беморларда, ФНО-а кўрсаткичи рухсат этилаган қийматга ошгани асосида, остеопластик хомшё имплантация қилинган сохада некроз ва шамоллаш белгилари йўқлиги асосланган;
суний остеопластик хомашё Oss.uz қўлланилинган беморларда, 6 ойдан сўнг, морфологик текширувлардан сўнг, суяк билан контакт жойида чегара бўйлаб бўшлиқлар резорбция сохасига яқинроқ ва мунтазам равишда жойлашгани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Синтетик биоактив паста холатидаги остеопластик хомашё Oss.uz ни ишлаб чиқиш, экпериментал ва клиник тадқиқотларда самарадорлигини баҳолашнинг натижалари асосида:
“Состав биологически активного композита для восстановления дефектов челюстно-лицевых костей” буйича Узбекистон Респупбликаси Интеллектуал мулк агентлигини ихтирога патент учун маълумотнома олинган (№ IAP 06593). Ихтиро қилинган остеопластик хомашё жағ суяклари  ғоваксимон нуқсонларини самарали тиклаш имконини берди.
юз жағ ғоваксимон нуқсонларини тикланган беморларда махаллий химоя омиллари натижалари асосида ишлаб чиқилган «Экономическая эффективность пастообразного остеозамещающего материала при восстановлении полостных дефектов челюстно-лицевой области» номли услубий тавсиянома тасдикланган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 27.06.2022 йилда №8 н-р/729-сон билан тасдиқланган). Мазкур услубий тавсиянома суний остеопластик хомашё Oss.uz қўлланилинган беморларда, хомашё беморларнинг иммун тизимига салбий таъири йоқлигини аниқлаш имконини берган.
юз жағ ғоваксимон нуқсонларини тикланган беморларда биокимёвий кўрсаткичлари илмий натижалар асосида «Оптимизация замещения полостных дефектов челюстных костей с помощью применения пастообразного остеозамещающего материала» номли услубий тавсиянома тасдикланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 27.06.2022 йилда №8 н-р/730 -сон билан тасдиқланган). Мазкур услубий тавсиянома суний остеопластик хомашё Oss.uz қўлланилинган беморларда жарохат атрофидаги махаллий шиш белгисини 1,8 баробар камайганини аниқлаш имконини берган.
суний остеопластик хомашё Oss.uz қўлланилинган экпериментал хайвонлар ички аъзоларини тахлили асосида ишлаб чикилган «Морфологические показатели хронической токсичности отечественного пастообразного остеозамещающего материала» номли услубий тавсиянома тасдикланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 01.03.2022 йилда № 8 н-р/216 -сон билан тасдиқланган). Мазкур услубий тавсиянома суний остеопластик хомашё Oss.uz, қўлланилинган экспериментал хайвонларда захарланиш белгилари йоқлигини аниқлашга имконини берган.
Маҳаллий остеопластик ашёни қўллаш билан жағ суякларининг бўшлиқли нуқсонларини остеопластикаси соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, «2-сонли болалар стоматология клиникаси», «ORTHO CURE»,  «ALPHA-MED» хусусий клиникаларида маҳаллий суяк ўрнини босувчи материални ишлаб чиқиш ва самарадорлигини баҳолаш бўйича илмий тадқиқот натижалари жорий этилди. Натижада суний остеопластик хомашё Oss.uz қўлланилинган беморларда жарохат атрофидаги махаллий яллиғланиш тез тикланиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish