Sayt test rejimida ishlamoqda

Гаффарова Севара Суннатуллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оғиз бўшлиғи иммуномикробиологик ҳолатига пломба ашёларининг таъсири», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2. PhD /Тиб1226.
Илмий раҳбар: Шукурова Умида Абдурасуловна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти DSc04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Алдашева Майя Ахметовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. (Қозоғистон Республикаси); Камилов Хайдар Пазилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Стомотология ва юз-жағ жарроҳлиги илмий- клиник институти” давлат муассасаси (Тожикистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: композит реставрациялар сифатини оғиз бўшлиғининг иммун-микробиологик кўрсаткичлар ўртасидаги боғлиқликни баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оғиз суюқлигининг цитокин профили ва St. mutansни адгезивлик хусусиятининг даражаси билан композит реставрация сифати орасида ишончли боғлиқлик мавжудлиги исботланган;
оғиз суюқлигининг физик-кимёвий таркиби, оғиз бўшлиғидаги клиник ҳолат, тиш қаттиқ тўқима нуқсонининг локализацияси ва хусусиятларини композит реставрацияларни сифати билан патогенетик роли асосланган;
кўп омилли корреляцион таҳлил асосида композит реставрациялар сифатини белгиловчи устувор, статистик аҳамиятга эга хавф омиллари аниқланган;
композит ашёсини ўзига хос таркиби ва хусусиятларини, организм ҳолатини оғирлаштирувчи ва тиш қаттиқ тўқимаси нуқсонини тавсифини инобатга олган ҳолда индивидуаллаштирилган даво-профилактик чоралари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Композит пломбаларнинг хусусиятларини ва уларнинг оғиз бўшлиғининг иммуно-микробиологик хусусиятларига таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида:
композит пломба ашёларни клиник-манипуляцион хусусиятларини баҳолашга қаратилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Композит пломба ашёларни манипуляцион ва эстетик хусусиятларини аниқлаш усули” номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 30 декабрдаги 8н-р/1330-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома Firuze grand композит пломба ашёсини манипуляцион ва эстетик хусусиятларини, реставрация сифатининг қиёсий тавсифини имконини берган;
композит реставрациялар сифатига оғиз бўшлиғи ҳолатини баҳолаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Оғиз суюқлигига композит пломба ашёларининг таъсирини аниқлаш усули” номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 30 декабрдаги 8н-р/1329-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома оғиз бўшлиғини иммуно-микробиологик холатини баҳолашга имкон берди ва кўп омилли корреляция таҳлили асосида композит реставрация сифатига таъсир этувчи хавф омилларини аниқлаш имконини берган;
олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Чирчиқ шаҳар Болалар стоматологияси поликлиникаси ва Бухоро шаҳар Стоматология поликлиникасининг амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 24 июндаги 8н-д/333-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши композит реставрациялар сифатини яхшилашга ёрдам берди, индивидуал даво ва профилактика чораларини қўллаш композит реставрация сифатининг узоқ муддатли натижаларини таққосланган гуруҳга нисбатан 45% дан ортиқ яхшилаш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish