Sayt test rejimida ishlamoqda

Юльбарсова Назокат Алишеровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали қайталанувчи лаб ёрилишини комплекс патогенетик даволаш самарадорлигини яхшилаш», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1260.
Илмий раҳбар: Бекжанова Ольга Есеновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Гилева Ольга Сергеевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Камилов Хайдар Пазилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфендияров номли Қозоғистон миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали қайталанувчи лаб ёрилишида комплекс патогенетик терапиянинг самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор сурункали қайталанувчи лаб ёрилишида унинг клиник кечиши оғирлигини баҳолаш учун лаб қизил ҳошиясидаги нуқсон белгилари ва умумий организм ҳолатини жамланган мезонлари ишлаб чиқилган;
илк бор соматик патология ва сурункали қайталанувчи лаб ёрилишининг оғирлик даражалари билан ассоциациясида, лаб қизил ҳошиясида турғун чизиқли нуқсон кўринишидаги маҳаллий жараёнлар ва тизимли касалликларни боғлиқлиги исботланган;
сурункали қайталанувчи лаб ёрилиши билан касалланган беморлар саломатлигининг психологик компоненти ишончли тарзда хаёт сифатини пасайтиргани сабабли касалликни кечишини оғирлаштириши ва даволаш протоколига психологик статус коррекцияси киритилиши билан асосланган;
илк бор сурункали қайталанувчи лаб ёрилишида эндотелиал дисфункциянинг патогенетик аҳамияти ва унинг психо-эмоционал фонида ҳавотир-депрессив бузилишларга боғлиқлиги кўрсатилган;
илк бор сурункали қайталанувчи лаб ёрилишини даволаш мажмуасига эндотелиал дисфункцияни коррекциясини таъминловчи усулларидан фойдаланиш зарурлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали қайталанувчи лаб ёрилишини комплекс патогенетик даволаш самарадорлигини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сурункали қайталанувчи лаб ёрилиши кечиш оғирлигини баҳолашнинг клиник мезонини аниқлашга қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Қайталанувчи лаб ёрилишининг клиник кечиш оғирлигини миқдорий бахолаш услуби” номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 24 мартдаги 8н-р/280-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома беморларнинг шикоятларини, лаблар ва оғиз олди тўқималарнинг ёрилиши ва лаб қизил ҳошияси ҳолатини таҳлил қилиш, керакли терапияни тайинлаш, терапияга жавоб даражасини баҳолаш ва тадқиқот натижаларини таққослаш имконини берган;
сурункали қайталанувчи лаб ёрилишини патогенетик даволашга қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Сурункали лаб ёрилишини комплекс даволашда Антистаксни қўллаш” номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 24 мартдаги 8н-р/281-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сурункали қайталанувчи лаб ёрилишида Антистаксни умумий қабул қилинган терапия билан бирга қўллашни бахолаш, даво муддатини қисқартириш, рецидивлар частотаси ва давомийлигини камайтириш, рецидивлараро муддатни узайтириш ва рецидивлар оғирлигини камайтириш имконини берган;
олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази поликлиникаси ва Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Марказий кўп тармоқли поликлиникаси амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 25 апрелдаги 8н-д/192-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши клиник кўрсаткичларнинг сезиларли яхшиланиши, ўтказилган терапияни самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish