Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамроев Шерзод Гулмуротовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бойитиш корхоналаридаги аралаштиргичлар учун суюқликни аралаштирувчи самарали қурилмаларни ишлаб чиқиш», 04.00.16 – Кончилик машиналари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Т2475.
Илмий раҳбар: Тошов Бўри Раджабович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.17/04.06.2021.T.06.02.
Расмий оппонентлар: Джураев Рустам Умарханович, техника фанлари доктори, доцент; Аннақулов Тўлқин Жовбекович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади суюқ муҳитларни механик аралаштириш технологиясини такомиллаштириш ва аралаштириш интенсивлиги юқори бўлган аралаштириш мосламасини ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бойитиш корхоналаридаги аралаштирилаётган суюқ муҳит зичлигининг механик аралаштиргич иш жараёнига боғлиқлигини ифодаловчи Рейнольдс сонининг ўзгариш соҳаси аниқланган ва ушбу боғлиқлик асосида суюқликнинг қовушқоқлигининг механик аралаштиргич ишчи қисмларининг иш ресурсига таъсирининг физик модели ишлаб чиқилган;
бойитиш корхоналаридаги юқори зичликка эга суюқ муҳитларни аралаштириш интенсивлигини оширувчи янги шарнирли муфтали механик аралаштиргич қурилмасини ишлаб чиқилган;
янги шарнирли муфтали механик аралаштириш қурилмасининг ишчи қисмлари кинематик параметрларининг аралаштириш интенсивлигига боғлиқ ҳолда ўзгариши аниқланган;
катта ҳажмли цилиндрсимон идишларда суюқ муҳитларга кимёвий реагентларни қўшиш орқали аралаштиришда идиш ён деворларига ёпишиб қолган қаттиқ моддаларнинг самарали механик тозалаш қурилмаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бойитиш корхоналаридаги аралаштириш жараёни интенсивлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
шарнирли муфтали механик аралаштиргич «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ 7-сон гидрометаллургия заводида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2022 йил 2 августдаги 23.01-01-07/495-сон маълумотномаси). Натижада, аралаштириш интенсивлигини ошириш, зичлиги 1410-1450 кг/м3 бўлган суюқ муҳитдаги оксидли рудаларнинг аралаштириш жараёнида чўкмалар ҳосил бўлишини камайтириш имконини берган;
шарнирли муфтали механик тозалаш қурилмасининг янги конструкцияси «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ 7-сон гидрометаллургия заводида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2022 йил 2 августдаги 23.01-01-07/495-сон маълумотномаси). Натижада, юқори зичликка эга суюқ муҳитларга кимёвий реагентларни қўшиш туфайли идиш ён деворларига қаттиқ моддаларнинг ёпишиб қолиш ҳолатларини камайтириш  ва цилиндрсимон шаклдаги тажриба ускунасидан аралаштириш жараёни интенсивлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish