Sayt test rejimida ishlamoqda

Гафуров Акмал Акрамовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қашқадарё ҳавзаси сув ресурслари мониторинги ва уни оптимал бошқаришда геоахборот тизимларидан фойдаланиш», 11.00.03 - Қуруқлик гидрологияси. Сув ресурслари. Гидрокимё (география фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Gr133.
Илмий раҳбар: Ахмедова Тамара Абдурахимовна, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти, DSc.27/30.12.2019.Gr.47.01.
Расмий оппонентлар: Мурадов Шухрат Одилович, техника фанлари доктори, профессор; Умирзақов Ғулом Ўнгарбоевич, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қашқадарё ҳавзаси сув ресурслари мониторинги ва уни оптимал бошқаришда инновацион технологиялар асосида гидрологик прогнозлаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Қашқадарё ҳавзасига тушаётган ёғингарчиликнинг суюқ (ёмғир) ҳолатдан қаттиқ (қор) ҳолатга ўтиш ҳароратини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
Қашқадарё ҳавзасида қор қоплами қалинлигини аниқлашнинг эмпирик ифодаси ва унинг SNOWMELT математик модели ишлаб чиқилган; 
масофадан зондлаш маълумотлари асосида қор қоплами майдони ва индексини ҳисоблаш алгоритми яратилган;
Қашқадарё ҳавзаси учун масофадан зондлаш орқали олинган қор қоплами маълумотлари асосида дарё оқимини прогнозлаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Қашқадарё ҳавзаси сув ресурсларини мониторинги ва уни оптимал бошқаришда ГАТ технологиялардан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қашқадарё ҳавзасидаги ёғингарчиликнинг суюқ (ёмғир) ҳолатдан қаттиқ (қор) ҳолатга ўтиш ҳароратини аниқлаш усулидан Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказида дарё оқимини узоқ муддатли прогнозлашда дарё ҳавзасидаги ёғин турини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг 2022 йил 16 июндаги 01-15/703-сон маълумотномаси). Натижада, ёғин турига қараб дарё оқимини узоқ муддатли прогнози аниқлигини ошириш имконини берган;
дарё ҳавзасида қор қоплами қалинлигини аниқловчи SNOWMELT математик моделидан Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказида Қашқадарё ҳавзасидаги қор захираларини ҳисоблашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг 2022 йил 16 июндаги 01-15/703-сон маълумотномаси). Натижада, дарё ҳавзасидаги қор қоплами қалинлигини масофадан аниқлаш имконияти яратилган;
масофадан зондлаш маълумотлари асосида қор қоплами майдони ва индексини ҳисоблаш алгоритмидан Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказида Қашқадарё ҳавзасида қор қоплами индексини ҳисоблашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг 2022 йил 16 июндаги 01-15/703-сон маълумотномаси). Натижада, Қашқадарё ҳавзаси учун гидрологик прогнозлашда қор қоплами индексидан фойдаланиш имконини берган;
қор қоплами маълумотлари асосида ишлаб чиқилган дарё оқимини прогнозлаш усули ҳамда тавсия этилган формулалардан Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказида Қашқадарё дарёси оқимини узоқ муддатли прогнозлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг 2022 йил 16 июндаги 01-15/703-сон маълумотномаси). Натижада, Қашқадарё ҳавзаси сув ресурсларини оптимал бошқариш бўйича чора-тадбирлар режасига аниқлик киритиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish