Sayt test rejimida ishlamoqda

Назаров Абдуғаффор Абдужаббаровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Фарғона водийсида (Ўзбекистон қисми) табиатни муҳофаза қилишнинг экологик-географик асослари», 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.DSс/Gr25.
Илмий маслаҳатчи: Рафиқов Ваҳоб Асомович, география фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги  DSс.03/30.12.2019.Gr.01.06 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Реймов Полат Расбергенович, география фанлари доктори, доцент; Ибрагимов Лутфулло Зиядуллаевич, география фанлари доктори, доцент; Юнусов Голиб Ходжаевич, география фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийсида табиатдан фойдаланиш жараёнининг экологик-географик жиҳатларини илмий асослаш орқали, унинг муҳофаза барқарорлигини таъминлаш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийсининг марказий ботиқ қисмида иккиламчи шўрланиш, адирларида ирригация эрозияси, тоғолди-тоғ қисмида сел жараёнларига қарши тадбирлар табиат муҳофазасида устуворлиги асосланган; 
Фарғона водийси ер-сув ресурсларидан фойдаланиш оқибатида ландшафтларнинг ўзгариши (ўзгармаган, кучсиз ўзгарган, ўртача ўзгарган, ирригацион ўзгартиралаётган, кучли муҳандислик ўзгарган) ва юзага келган экологик вазият (қулай, танг, фавқулодда экологик вазият ва экологик офат) баҳоланган;
Фарғона водийси ландшафтларида салбий экологик вазиятни вужудга келтирувчи асосий манбалар (газсимон чиқиндилар, оғир элементлар, пестицидлар) аниқланган ва уларнинг таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
Фарғона водийси табиатни муҳофаза қилиш нуқтаи назаридан районлаштириш асосида табиатдан оқилона фойдаланиш, табиий ва антропоген жараёнларга қарши курашиш ҳамда экологик вазиятни яхшилаш чора-табирлари ишлаб чиқилган.
Фарғона водийси ландшафтлари, экологик вазияти ва табиий жараёнларининг ArcGIS дастурида маълумотлар базасини яратиш, генерализация қилиш ва гуруҳлаштириш асосида ўрта масштабли (1:200000) ландшафт, табиий географик жараёнлар, ландшафт-мелиоратив ва табиатни муҳофаза қилиш карталари яратилган; 
табиий географик жараёнларнинг олдини олиш ва уларнинг хавфини камайтириш, бузилган ерларни рекультивация қилиш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Фарғона водийсида (Ўзбекистон қисми) табиатни муҳофаза қилишнинг экологик-географик асослари бўйича олинган натижалар, ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Фарғона водийсида турли табиий географик жараёнлар, жумладан марказий ботиқ қисмида иккиламчи шўрланиш, эрозиянинг барча турлари, чўлланиш, адирлар минтақасида сув эрозияси, сурилмалар, жарланиш, тоғли ва тоғолди текисликларида сел жараёнларини олдини олиш ва уларга қарши курашиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 7 майдаги 01-02/7-238-сон маълумотномаси). Натижада, Фарғона водийси табиатидан иқтисодиёт соҳаларини ривожлантиришда ушбу жараёнларни прогнозлаштириш ва уларнинг салбий оқибатларига қарши кураш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган;
 Фарғона водийси ер-сув ресурсларидан фойдаланиш оқибатида ландшафтларнинг ўзгариш даражаси ва юзага келган экологик вазиятни баҳолаш натижалари ер ва сув ресурслардан фойдаланиш ва муҳофаза қилишда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 7 майдаги 01-02/7-238-сон маълумотномаси). Натижада, водий геотизимларининг ўзгариш даражасини баландлик минтақаланиши бўйича аниқлаш, ер ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш, улардан фойдаланишни тартибга солиш имконини берган; 
Фарғона водийси ландшафтларида салбий экологик вазиятни вужудга келтирувчи асосий манбалар аниқланган ва уларни таъсирини камайтиришга оид амалий чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 7 майдаги 01-02/7-238-сон маълумотномаси). Натижада, Фарғона водийсининг текислик, адир, тоғолди ва тоғ ҳудудларида юзага келаётган салбий геоэкологик вазиятларни бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган; 
Фарғона водийси табиатини муҳофаза қилиш нуқтаи назаридан районлаштириш асосида ишлаб чиқилган табиатдан оқилона фойдаланиш, табиий ва антропоген жараёнларга қарши курашиш ҳамда экологик вазиятни яхшилаш чора-табирлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 7 майдаги 01-02/7-238-сон маълумотномаси). Натижада, улар водий вилоятлари табиатидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш ишларини янада такомиллаштириш имконини берган; 
Фарғона водийси ландшафтлари, экологик вазияти ва табиий жараёнларининг ArcGIS дастурида яратилган 1:200000 масштабли “Ландшафт”, “Табиатдан фойдаланиш”, “Табиий географик жараёнлар”, “Ландшафт-мелиоратив” ва “Табиатни муҳофаза қилиш” карталари Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридгаи Кадастр агентлиги   2022 йил 1 ноябрдаги 03-03-925-сонли маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Миллий атласининг “Ўзбекистон Республикасининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш” бўлими мазмунини бойитиш, илмий ва амалий аҳамиятини ошириш имкониятини берган; 
табиий географик жараёнларнинг олдини олиш ва уларни  хавфини камайтириш, бузилган ерларни рекультивация қилиш бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий тавсиялари Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридгаи кадастр агентлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги 2022 йил 1 ноябрдаги 03-03-925-сонли маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Миллий атласининг “Суғориладиган ерлар ирригацияси ва мелиорацияси” бўлими мазмунини бойитиш, илмий ва амалий аҳамиятини ошириш имкониятини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish