Sayt test rejimida ishlamoqda

Махаммадиев Фаррух Миразимовичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

1.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гидроэлектрстанцияларда  электр  энергияси ҳосил қилишни геоахборот тизимлари асосида башорат қилиш”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Т1823.
Илмий раҳбар: Турсунов Бахтияр Мухамеджанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Энергетика муаммолари институти, DSc.02/30.12.2021.Т.143.01. 
Расмий оппонентлар: Қаршибаев Асқарбек Илашевич - техника фанлари доктори, профессор. Қодиров Дилшод Ботирович - техника фанлари бўйича фалсафа доктори PhD, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гидроэлектрстанцияларнинг электр энергия ҳосил қилиш салоҳиятини геоахборот тизимлари технологиялари асосида башоратлаш услубини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
қор қопламининг ҳосил бўлиши, тоғ дарёлари, сув оқими ва музликларни қопланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда гидроэлектрстанцияларда электр энергия ҳосил қилишни башоратлаш усули такомиллаштирилган; 
қор қоплами ҳолатини масофадан мониторинг қилиш ва гидрометеорологик омиллар таъсир даражаси асосида ишлаб чиқариладиган электр энергия миқдорини ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган; 
гидроэлектрстанцияларнинг электр энергия ҳосил қилишга таъсир этувчи факторлар ва эҳтимолий-статистика усули асосида сув oқимини ҳисoблaш математик модели ишлаб чиқилган;
сув оқимини тaшкил этувчи oмиллaр aсoсидa гидрoэлектрстaнциялaрда электр энергия ҳoсил қилиш модели ва алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Энергетика тизимида гидроэлектрстанцияларда электр энергияси ҳосил қилишни геоахборот тизимлари асосида башорат қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тоғ дарёлари оқими ва гидрологиясини узоқ муддатли башоратлашда геоахборот тизимлари технологияларидан фойдаланиш усули Тошкент вилояти Экология атроф мухитни муҳофаза қилиш бошқармасида жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 2022 йил 13 октябрдаги 03/02-7-2216-сон маълумотномаси). Натижада тоғ дарёлари оқими ва гидрологиясини узоқ муддатли башоратлаш услубини жорий этилишидан кутилаётган йиллик иқтисодий самарадолик 29,5 млн сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish