Sayt test rejimida ishlamoqda

Жабаров Фаррух Одировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кузги буғдой навларини ўсиши, ривожланиши ва ҳосил шаклланишида минерал ўғитлар меъёрлари ҳамда қўллаш чуқурлигининг самарадорлиги (Қашқадарё вилояти оч тусли бўз тупроқлари шароитида)”, 06.01.08 -Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Qx166.
Илмий раҳбар: Саттаров Джуракул, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон Қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.05/30.10.2020.Qx.126.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Содиқжон Обидович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Эгамов Илхомжон Ураимович, техника фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё вилоятининг суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида кузги буғдой навларини озиқлантиришда минерал ўғитлар меъёрларини турли чуқурликларда қўллашнинг ўсиши, ривожланиши ва дон ҳосилдорлигига ҳамда доннинг сифат кўрсаткичларига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида кузги буғдойни минерал ўғитлар билан озиқлантиришда, калийли ва фосфорли ўғитларни 100%, азотли ўғитни 30% миқдорларини шудгорнинг 22-25 см қатламига қўллаб, азотли ўғитларни қолган қисмини ўсув даврида туплаш ва найчалаш фазаларида эгат юзаси орқали озиқлантириш технологиясининг самарадорлиги аниқланган;
кузги буғдойни минерал ўғитлар билан озиқлантиришда, калийли ва фосфорли ўғитларни 100%, азотли ўғитни 30% миқдорларини шудгорнинг 22-25 см қатламига қўллаш технологиясини қўллашнинг кўчат қалинлигига, ўсув даврининг давомийлигига ҳамда умумий ва маҳсулдор поялар сонига ижобий таъсири исботланган;
кузги буғдойни минерал ўғитлар билан озиқлантиришда, калийли ва фосфорли ўғитларни 100%, азотли ўғитни 30% миқдорларини шудгорнинг 22-25 см қатламига қўллаш технологиясини қўллашнинг ҳосил элементларининг шаклланишига ижобий таъсир этиб, бошоқ узунлиги 0,6 см. дан 1,0 см. гача, бир бошоқдаги донлар сони 0,4 донадан 0,5 донагача, 1000 дона дон вазни 0,3 гр дан 1,2 гр гача, доннинг натура оғирлиги 6,0 г/л дан 9,3 г/л гача юқори бўлганлиги аниқланган;
кузги буғдойни минерал ўғитлар билан озиқлантиришда, калийли ва фосфорли ўғитларни 100%, азотли ўғитни 30% миқдорларини шудгорнинг 22-25 см қатламига қўллаш технологиясини қўллашнинг дон ҳосилдорлигини 8,2 ц/га гача, дон таркибида оқсил миқдори 0,5% га, клейковина миқдори 2,0% га юқори бўлганлиги қайд этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кузги буғдой навларини етиштиришда минерал ўғитлар меъёрларини турли чуқурликларда қўллашнинг самарадорлигини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун «Кузги буғдойдан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда минерал ўғитлардан самарали фойданиш» номли тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 14 мартдаги 02/23–04/1205–сон маълумотномаси). Натижада ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида кузги буғдойдан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
кузги буғдой уруғларини экиш олдидан соф ҳолда фосфорли ўғитларни 100 кг/га, калийли ўғитларни 100 кг/га ва азотли ўғитларни йиллик меъёрини 200 кг/га этиб белгилаб, шундан 30% ни шудгор остига, тупроқнинг 22-25 см чуқурлигига қўллаб, 70 фоизини ўсув даврида туплаш ва найчалаш фазаларида эгат юзасига қўллаш технологияси Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида 42 гектар майдонга, Чироқчи туманида 111 гектар майдонга, вилоят бўйича жами 153 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 14 мартдаги 02/23–04/1205–сон маълумотномаси). Натижада анъанавий усулда етиштирилган кузги буғдой майдонларига нисбатан гектаридан “Яксарт” навидан 15 центнер, “Ҳисорак” навидан 14 центнер қўшимча ҳосил олинганлиги аниқланган;
минерал ўғитлардан фосфор ўғитини 100 кг/га, калий ўғитини 100 кг/га ва азотли ўғитини 30% миқдорида шудгор даврида тупроқнинг 22-25 см қатламига қўллаб, азотли ўғитни 70 фоизини ўсув даврида туплаш ва найчалаш фазаларида эгат юзасига қўллаш технологиясини Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида 42 гектар майдонга, Чироқчи туманида 111 гектар майдонга, вилоят бўйича жами 153 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 14 мартдаги 02/23–04/1205–сон маълумотномаси). Натижада кузги буғдойнинг “Яксарт” навидан оқсил миқдори 15,7%, клейковина миқдори 31,3%, “Ҳисорак” навидан оқсил миқдори 15,3%, клейковина миқдори 30,0% бўлган қимматбаҳо дон ҳосили етиштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish