Sayt test rejimida ishlamoqda

Сапаров Элмурод Донабаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини молиялаштиришни такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Iqt1116.
Илмий раҳбар: Тошматов Шухрат Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Исламкулов Алимназар Худжамуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хусанов Баҳодир Шералиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини молиялаштиришни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига йўналтириладиган маблағлар самарадорлигини ошириш мақсадида маҳаллий бюджетлар харажатларининг 3-5 фоизи миқдоригача ўзгартириш киритиш ваколатини маҳаллий кенгашлар ихтиёрига ўтказиш зарурлиги асосланган;
маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларининг тўртдан икки қисмини ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини молиялаштиришга йўналтириш таклиф этилган;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини молиялаштиришга сарфланган маблағлар шаффофлигини таъминлаш мақсадида чораклик даврий нашрларда эълон қилиб бориш орқали бюджет маблағлари натижадорлигига эришиш зарурлиги асосланган;
маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромад манбаларидан келгусида потенциал солиқ тўловчиларни шакллантириш мақсадида ҳудудларда кичик бизнес субъектлари учун инфратузилмани яратиб беришга 30 фоизгача йўналтириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини молиялаштиришни такомиллаштириш масалаларига бағишланган илмий тадқиқот ишининг натижалари асосида:
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига йўналтириладиган маблағлар самарадорлигини ошириш мақсадида маҳаллий бюджетлар ҳаражатларининг 3-5 фоизи миқдоригача ўзгартириш киритиш ваколатини маҳаллий кенгашлар ихтиёрига ўтказиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-589-сон қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 27 октябрдаги 05/-21-32/10777-сон маълумотномаси). Натижада, вазирлик, идоралар кесимида жорий ва капитал харажат тарзида тасдиқланиш йўлга қўйилган ҳамда маҳаллий кенгашлар томонидан бюджет параметрларини тасдиқлашда 
31 та, ижро жараёнида 545 та ўзгартиришлар киритилган;
маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларининг тўртдан икки қисмини ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини молиялаштиришга йўналтириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-589-сон қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 27 октябрдаги 05/-21-32/10777-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, 2020 йилда давомида 1445,1 млрд.сўм ёки 34 фоизи сарфланишига эришилган;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини молиялаштиришга сарфланган маблағлар шаффофлигини таъминлаш мақсадида чораклик даврий нашрларда эълон қилиб бориш орқали бюджет маблағлари натижадорлигига эришиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-589-сон қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 27 октябрдаги 05/-21-32/10777-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, 2020 йилда электрон ва босма оммавий ахборот воситалари, расмий веб сайтлар, ижтимоий тармоқлар орқали 1794 та чиқиш, ҳавола, мақола ва тезислар нашр қилинишига эришилган;
маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромад манбаларидан келгусида потенциал солиқ тўловчиларни шакллантириш мақсадида ҳудудларда кичик бизнес субъектлари учун инфратузилмани яратиб беришга 30 фоизгача йўналтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 27 октябрдаги 05/-21-32/10777-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу мақсадлар учун 2020 йилда 145,3 млрд.сўм ёки 3,4 фоизи йўналтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish