Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзиева Нилуфар Шухрат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Давлат иштирокидаги корхоналарни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt1079.
Илмий раҳбар: Худойқулов Садирдин Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Тошмуродова Бибисора Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Гадоев Сухроб Жумақулович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади давлат корхоналарини молиялаштиришнинг самарали механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат объектларини “ноль” харид қийматида сотиш амалиётини бекор қилиш орқали давлат унитар корхоналарини хўжалик жамиятларига ўзгартириш жараёнидаги ташкилий-молиявий муаммоларни бартараф этиш ҳамда корхоналарни трансформациялашув жараёни самарадорлигини таъминлаш асосланган;
давлат иштирокидаги корхоналар томонидан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштиришга ҳомийлик ва бошқа беғараз ёрдам учун юқори бошқарув ва ижро органлари ҳужжатларига асосан йўналтириладиган маблағларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдоридан ортиқ қисмини давлат улуши бўйича дивидендлар сифатида тан олиш таклифи асосланган;
мамлакат иқтисодиёти учун устувор аҳамиятга эга бўлган, стратегик соҳаларга оид айрим акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқини (олтин акцияни) бекор қилиш таклифи ишлаб чиқилган;
давлат корхоналари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар томонидан йил якунлари бўйича ўз соф фойдасининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тегишли равишда ажратмалар ва давлат улуши бўйича дивидендлар ҳисобланиш  тартибини жорий қилиш асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат иштирокидаги корхоналарни молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
давлат объектларини “ноль” харид қийматида сотиш амалиётини бекор қилиш орқали давлат унитар корхоналарини хўжалик жамиятларига ўзгартириш жараёнидаги ташкилий-молиявий муаммоларни бартараф этиш ҳамда корхоналарни трансформациялашув жараёни самарадорлигини таъминлаш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 16 майдаги 06/04-01-01-37/1596-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши натижасида давлат ва унинг иштирокидаги корхоналарда молиялаштириш механизмларини янада соддлаштириш, уларда молиявий бошқарув самарадорлигига ошириш имкони яратилган;
давлат иштирокидаги корхоналар томонидан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштиришга ҳомийлик ва бошқа беғараз ёрдам учун юқори бошқарув ва ижро органлари ҳужжатларига асосан йўналтириладиган маблағларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдоридан ортиқ қисмини давлат улуши бўйича дивидендлар сифатида тан олиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 мартдаги “2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 166-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 16 майдаги 06/04-01-01-37/1596-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида давлат иштирокидаги корхоналарда молиявий маблағлардан самарали фойдаланиш, уларда молиявий ресурсларни оқилона бошқариш, мазкур турдаги корхоналарда молиялаштириш тартибларини янада такомиллаштиришга эришилган; 
мамлакат иқтисодиёти учун устувор аҳамиятга эга бўлган, стратегик соҳаларга оид айрим акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқини (олтин акцияни) бекор қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 мартдаги “2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 166-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 16 майдаги 06/04-01-01-37/1596-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида республикада фаолият кўрсатаётган давлат иштирокидаги корхоналарни молиялаштириш ҳамда бу борадаги стратегик мақсадларни тўғри аниқлашнинг услубий асосини янада такомиллаштиришга эришилган;
давлат корхоналари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар томонидан йил якунлари бўйича ўз соф фойдасининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тегишли равишда ажратмалар ва давлат улуши бўйича дивидендлар ҳисобланиш  тартибини жорий қилиш борасидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 16 майдаги 06/04-01-01-37/1596-сон маълумотномаси). Бу таклифнинг жорий қилиниши натижасида давлат иштирокидаги корхоналарда соф фойдани адолатли тақсимлаш, уларда диведенд сиёсатини оптимал амалга ошириш, давлатнинг молиявий активларидан самарадорликни ошириш ҳамда давлат бюджетига қўшимча захира маблағларни жалб қилишга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish