Sayt test rejimida ishlamoqda

Муратбаева Замира Шарапатдиновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ипак қурти уруғчилиги тизимини ривожлантиришнинг иқтисодий асосларини такомиллаштириш», 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Iqt1091.
Илмий раҳбар: Хушматов Норқул Садуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақам: Қорақалпоқ давлат университети, РhD. 03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Салаев Санъатбек Камилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Назарбаев Орынбай, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади ипак қурти уруғчилиги тизимини ривожлантиришнинг иқтисодий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ипак қурти уруғини етиштиришда элита ва саноат дурагай уруғлари иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари дурагай уруғнинг хорижий уруққа нисбатан миқдорий коэффиценти негизида такомиллаштирилган, сифатли уруғликларга иқтисодий баҳо беришда хорижий пилла уруғлигига нисбатан миқдор жиҳатидан (Кm) ва қиймат жиҳатидан (Кq) коэффициентлар таклиф қилинган;
ипак қурти уруғчилиги тизимида илм-фан ва амалиёт ўртасидаги интеграциясини чуқурлаштириш, ипак қурти уруғчилиги тизимини ривожлантириш ва янги зот ҳамда дурагайларини яратишни тезлаштиришга қаратилган ипак қурти илмий кооперативини ташкил қилишга асосланган, кооперативнинг ташкилий-бошқарув тузилмаси ишлаб чиқилган; 
пилла уруғчилиги тизимини ривожлантиришда янгидан ипак қурти зотларини яратишни рағбатлантириш, янги зотларни жорий қилиш даражасини кенгайтириш мақсадига ипак қурти зотлари муаллиф (селекционер)ларини ҳудудларда амалиётга жорий этилган ипак қурти уруғи миқдорига мутаносиб равишда моддий рағбатлантириш механизми таклиф этилган; 
Қорақалпоғистон Республикасида пиллачилик соҳасида ишлаб чиқаришни интенсивлаштиришни инобатга олган ҳолда ипак қурти уруғини тайёрлаш миқдори ҳамда тутзорлар майдонлари ўзгаришининг 2025 йилгача даврга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация ишининг илмий таклифлари ва амалий тавсиялари асосида қуйидагилар жорий этилди:
ипак қурти уруғларининг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини элита уруғлар ва саноат дурагай уруғлари каби классификацияларга ажратган ҳолда такомиллаштирилганлиги тўғрисидаги таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 17 августдаги 04/019-2275-сон маълумотномаси, Қорақалпоғистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг 2021 йил 17 августдаги 123-08-сон маълумотномаси). Бу ипак қурти уруғчилиги корхоналарининг иқтисодий самарадорлигига баҳо беришда аниқлик даражасининг оширишга, сифат кўрсаткичларини баҳолашга, шунингдек, ипак қурти уруғларининг синфларига кўра индивидуал ёндашувларнинг шаклланиши ҳисобига иқтисодий самарадорлик тизимига ўзининг ижобий самарасини беради. Хусусан бу Қорақалпоғистон Республикасида ипак қурти уруғларининг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини элита уруғлар ва саноат дурагай уруғлари каби кўрсаткичлар орқали аниқлаш натижасида ишлаб чиқариш самарадорлигини 15-20 фоизгача ошириш асосланган. 
Қорақалпоғистон Республикасида ипак қурти уруғчилиги тизимида замонавий бошқарув усулларини жорий этиш, ипак қурти уруғчилигида илм, фан ва амалиётнинг интеграциясини таъминлаш, уруғ ишлаб чиқаришда қўшилган қиймат занжирининг тўлиқ циклининг жорий этиш мақсадида илмий кластерларини ташкил этиш бўйича таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 17 августдаги 04/019-2275-сон маълумотномаси, Қорақалпоғистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг 2021 йил 17 августдаги 123-08-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида истиқболда тармоқда илм-фан-амалиёт интеграцияси ҳисобига ипак қурти уруғини ишлаб чиқариш самарадорлигини 15-20 фоизга ошиши асосланган;
Ипакчилик тармоғида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, хусусан, ипак қурти уруғчилиги тизимини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш йўналишлари ҳамда уни амалга оширишнинг иқтисодий механизмлари такомиллаштириш бўйича тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 17 августдаги 04/019-2275-сон маълумотномаси, Қорақалпоғистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг 2021 йил 17 августдаги 123-08-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида тармоқда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини иқтисодий рағбатлантириш, қулай инвестицион муҳитнинг яратилиши ва ташаббускор тадбиркорларнинг қизиқиш ва манфаатдорлиги ортиб бориши асосланган. Айниқса, Қорақалпоғистон Республикасида янгидан ташкил этилаётган ипак қурти уруғчилиги корхоналарини сони ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари 30-45 фоизгача ортиб бориш имконияти мавжудлиги кўрсатиб ўтилган;
Қорақалпоғистон Республикасида аграр тармоқнинг, хусусан, ипак қурти уруғини ишлаб чиқаришни интенсивлаштиришни инобатга олган ҳолда ипак қурти уруғини тайёрлаш миқдори ва тутзорлар майдонлари ўзгаришининг 2025 йилгача даврга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари бўйича тавсиялари Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 17 августдаги 04/019-2275-сон маълумотномаси, Қорақалпоғистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг 2021 йил 17 августдаги 123-08-сон маълумотномаси). Башоратлаш борасидаги таклифлари қисқа ва узоқ муддатли дастурлар ишлаб чиқишда ўзининг ижобий самарасини берган. Жумладан, ипак қурти уруғини ишлаб чиқариш ҳажми ўзгаришига таъсир этувчи омиллар асосида тузилган вақт бўйича тренд моделлар Қорақалпоғистон Республикасида шароитида пиллачилик тармоғи динамикасини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқаришни ташкил қилишга, ишлаб чиқариш самарадорлигини 20 фоизгача ошириши асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish