Sayt test rejimida ishlamoqda

Исакова Муъазам Тулкиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инсон руҳий саломатлигининг ижтимоий-психологик омиллари”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.DSc/P26.  
Илмий раҳбар: Умаров Бахриддин Мингбаевич, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.01.2020.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Шоумаров Ғайрат Бахрамович, психология фанлари доктори, профессор; Қодиров Умарали Дўстқобулович, психология фанлари доктори, доцент; Ибодуллаев Зарифбой Ражабович, тиббиёт  фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инсон руҳий саломатлигининг ижтимоий-психологик омилларини аниқлаш,  ташкилий-психологик жиҳатдан самарадорлигини ошириш ва омиллар таъсирини  такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсоннинг руҳий саломатлигига психологик муҳитнинг таъсир этиши натижасида гомоген, гетероген жамоалардаги ўзаро муносабатларга «ўзига хиссий муносабатни» сингдирилиши психосоциал саломатликнинг ижтимоий-когнитив компонентини устувор ривожлантирганлиги туфайли шахс психоэмоционал ҳолатининг ижтимоий-психологик детерминатлари далилланган; 
инсоннинг умумий жисмоний ҳолатининг семантик ривожланиш индекси,  вегетатив асаб тизимига боғлиқлиги сабабли, саломатликнинг  жисмоний, руҳий ва ижтимоий мезонларини «идел ва реал Мен»нинг ўзаро адаптив муносабатида симпатик-парасимпатик,  позитив-негатив, стеник, астеник ҳисларнинг гендер эмоционал дифференциациясини кучайиши орқали  шахснинг умумий ҳаётий мослашувчанлик синдроми хавотирланиш даражасини ўзгаришларига таъсир кўрсатиши исботланган;
инсон руҳий саломатлигининг шахслараро муносабатларга боғлиқлигига кўра  оила муҳитининг ўзига ҳос жиҳатлари билан оилавий ҳаётдан қониққанлик даражасини психоэмоционал роллар тақсимотига,  оила аъзоларининг бир-бирига психологик мослигига, шахс тараққиёти кўрсаткичларига ижобий эмоционал ҳисларни шахслараро муносабатларда уйғун ривожланиши «стрессга бардошлилик», «стрессдан халос бўлиш», «стрессни бошқариш» хусусиятларини барқарорлаштириш зарурати ташкилий-психологик жиҳатдан далилланган;
руҳий саломатликка нисбатан когнитив, эмоционал, хулқий ва мотивацион-қадриятли муносабат таъсири натижасида хавотирланиш даражасининг ўз-ўзига рефлексив муносабат билан уйғун ҳолда геронтогенезда интегратив ривожланиши туфайли психосоциал саломатликнинг гендер ва ижтимоий омиллари  дифференциацияси исботланган;  
инсон руҳий саломатлигининг когнитив, эмоционал, мотивацион-қадриятли компонентларини хулқда ифодаланишига кўра психомотор, интеллект, коммуникатив соҳалардаги  «қуйи сезгирлик», «хотиржамликка мойиллик»,  «мулоқотга бўлган эҳтиёжнинг юқорилиги» каби хусусиятларни «шахсий назорат», «фаоллик», «пластиклик ва эмоционаллик» билан интегратив ривожланиши туфайли саломатлик индексида индивилуал-динамик хусусиятларнинг устувор характерга эга эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Инсон руҳий саломатлигининг ижтимоий-психологик омиллари бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
инсоннинг руҳий саломатлигига психологик муҳитнинг таъсир этиши натижасида гомоген, гетероген жамоалардаги ўзаро муносабатларга «ўзига хиссий муносабатни» сингдирилиши психосоциал саломатликнинг ижтимоий-когнитив компонентини устувор ривожлантирганлиги туфайли шахс психоэмоционал ҳолатининг ижтимоий-психологик детерминатларига оид илмий натижалар  Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ-5а – сонли буйруғига асосан «Психогигиена» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ-5а – сон буйруғи). Натижада инсон руҳий саломатлигига таъсир этувчи ижтимоий-психологик омиллар ҳақидаги илмий хулосалар ва янги тушунчалар  билан бойитилган;
инсоннинг умумий жисмоний ҳолатининг семантик ривожланиш индекси,  вегетатив асаб тизимига боғлиқлиги сабабли, саломатликнинг  жисмоний, руҳий ва ижтимоий мезонларини «идел ва реал Мен»нинг ўзаро адаптив муносабатида симпатик-парасимпатик,  позитив-негатив, стеник, астеник ҳисларнинг гендер эмоционал дифференциациясини кучайиши орқали  шахснинг умумий ҳаётий мослашувчанлик синдроми хавотирланиш даражасини ўзгаришларига таъсир кўрсатишига оид маълумотлар  Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ-5а – сонли буйруғига асосан «Психогигиена» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ-5а – сон буйруғи). Натижада инсон руҳий саломатлигини таъминланишига таъсир этувчи жисмоний, ижтимоий омиллар ҳақидаги билим ва илмий хулосалар кенгайтирилган;
инсон руҳий саломатлигининг шахслараро муносабатларга боғлиқлигига кўра  оила муҳитининг ўзига ҳос жиҳатлари билан оилавий ҳаётдан қониққанлик даражасини психоэмоционал роллар тақсимотига,  оила аъзоларининг бир-бирига психологик мослигига, шахс тараққиёти кўрсаткичларига ижобий эмоционал ҳисларни шахслараро муносабатларда уйғун ривожланиши «стрессга бардошлилик», «стрессдан халос бўлиш», «стрессни бошқариш» хусусиятларини барқарорлаштириш заруратининг ташкилий-психологик жиҳатларига оид таклиф ва тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ-5а – сонли буйруғи «Умумий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ-5а – сон буйруғи). Натижада инсон руҳий саломатлиги оиладаги шахслараро муносабатларга боғлиқлиги ҳақидаги маълумотлар билан тўлдиришга ва оила аъзоларида  ижобий эмоционалликни сифат жиҳатдан ўсишига эришилган;
руҳий саломатликка нисбатан когнитив, эмоционал, хулқий ва мотивацион-қадриятли муносабат таъсири натижасида хавотирланиш даражасининг ўз-ўзига рефлексив муносабат билан уйғун ҳолда геронтогенезда интегратив ривожланиши туфайли психосоциал саломатликнинг гендер ва ижтимоий омиллари  дифференциациясига оид хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ-5а – сонли буйруғи асосан «Девиантология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ-5а – сон буйруғи). Натижада инсон руҳий саломатлиги унинг ўз саломатлигига нисбатан муносабатга боғлиқлиги ҳамда ёш, маълумотлилик даражаси, гендер хусусиятлари, худудий жиҳатдан фарқланишига оид билимларнинг назарий ва амалий имкониятлари оширилган;
инсон руҳий саломатлигининг когнитив, эмоционал, мотивацион-қадриятли компонентларини хулқда ифодаланишига кўра психомотор, интеллект, коммуникатив соҳалардаги  «қуйи сезгирлик», «хотиржамликка мойиллик»,  «мулоқотга бўлган эҳтиёжнинг юқорилиги» каби хусусиятларни «шахсий назорат», «фаоллик», «пластиклик ва эмоционаллик» билан интегратив ривожланиши туфайли саломатлик индексида индивилуал-динамик хусусиятларнинг устуворлигига оид  таклифлар ва тавсиялар Республика болалар ижтимоий мослашув марказининг 2021 йил 6 майдаги 01/193-сонли буйруғига асосан ота-оналар билан ишлаш йиллик иш режасига киритилган (Республика болалар ижтимоий мослашув марказининг 2021 йил 6 майдаги 01/193-сон буйруғи). Натижада марказга мурожаат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилалари билан ишлашнинг назарий ва амалий узвийлиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish