Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳожибоев Илҳомжон Исломжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Халқ таълими тизимида малака ошириш курси тингловчилари касбий компетентлигини ривожлантиришнинг психологик омиллари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/Psi51.
Илмий раҳбар: Шоумаров Ғайрат Баҳромович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Камилова Нодира Гайратовна, психология фанлари доктори, доцент; Дусмухамедова Шоира Акбаровна, психология  фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади малака ошириш тизимида халқ таълими ходимлари касбий компетентлигига таъсир этувчи омилларни очиб бериш ҳамда уни ривожлантириш бўйича психологик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
малака ошириш курси тингловчиларида «муваффақиятга интилиш» мотивининг даражавий намоён бўлишига мувофиқ «интеллект»,  «мулоқотмандлик» каби сифатларнинг динамик шаклланишига кўра педагогларнинг касбий компетентлигини ривожланишига самарали таъсир этиши исботланган;
халқ таълими ходимларида касбий компетентлик ривожланганлигига кўра ўз имконият, муваффақиятларига ишонч ҳамда ўзгаришларга нисбатан адекват муносабатнинг даражавий намоён бўлишини интеграл шахс хусусиятлари билан уйғунлашуви негизида «киришимлилик», «абстракт тафаккур», «ижодкорлик», «ўзига ишонч» каби омиллар устувор характерга эга эканлиги аниқланган; 
халқ таълими ходимлари касбий компетентлигининг ривожланишида малака тоифасидаги фарқларнинг мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда коммуникатив, интеллектуал, эмоционал, регулятив хусусиятларнинг намоён бўлишидаги дифференциал тафовутларга асосланиб, тингловчиларда касбий йўналганлик кўрсаткичларини шакллантириш зарурати далилланган; 
малака ошириш жараёнида халқ таълими ходимларининг касбий компетентлигини ривожлантириш учун муваффақиятга интилиш, мағлубиятдан қочиш мотивацияси, касбий йўналганлик сифатларини шакллантиришга қаратилган «Малака ошириш тизимининг функционал модели»ни қўллаш самарали эканлиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши. Халқ таълими тизимида малака ошириш курси тингловчилари касбий компетентлигини ривожлантиришнинг психологик омиллари бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
малака ошириш курси тингловчиларида «муваффақиятга интилиш» мотивининг даражавий намоён бўлишига мувофиқ «интеллект»,  «мулоқотмандлик» каби сифатларнинг динамик шаклланишига кўра педагогларнинг касбий компетентлигини ривожланишига самарали таъсир этишига доир хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 декабрдаги  ПМ-66а-сон буйруғи асосида «Касб психологияси» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 декабрдаги ПМ-66а-сон маълумотномаси). Натижада қайта тайёрлаш курслари тингловчиларининг касбий компетентлик ҳамда уни ривожлантириш борасидаги назарий билим ва амалий кўникмалари шаклланишига эришилган;
халқ таълими ходимларида касбий компетентлик ривожланганлигига кўра ўз имконият, муваффақиятларига ишонч ҳамда ўзгаришларга нисбатан адекват муносабатнинг даражавий намоён бўлишини интеграл шахс хусусиятлари билан уйғунлашуви негизида «киришимлилик», «абстракт тафаккур», «ижодкорлик», «ўзига ишонч» каби омиллар устувор характерга эга эканлигини асослашга доир хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 декабрдаги  ПМ-66а-сон буйруғи асосида «Умумий психодиагностика» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 декабрдаги ПМ-66а-сон маълумотномаси). Натижада тингловчи, амалиётчи психологларнинг халқ таълими ходимлари касбий компетентлигини ривожлантиришга таъсир этувчи омилларни аниқлашга оид билимларини янада бойитишга замин яратилган;
Халқ таълими ходимлари касбий компетентлигининг ривожланишида малака тоифасидаги фарқларнинг мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда коммуникатив, интеллектуал, эмоционал, регулятив хусусиятларнинг намоён бўлишидаги дифференциал тафовутларга асосланиб,  тингловчиларда касбий йўналганлик кўрсаткичларини шакллантириш заруратини далиллашга оид хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 декабрдаги  ПМ-66а-сон буйруғи асосида «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 декабрдаги ПМ-66а-сон маълумотномаси). Натижада амалиётчи психолог мутахассисларнинг касбий тайёргарлик даражасини ошириш соҳасида сифат жиҳатдан ўсишига шунингдек, умумий ўрта таълим мактабларида педагоглар жамоаси  билан ишлаш маҳоратини такомиллаштиришга эришилган;
малака ошириш жараёнида халқ таълими ходимларининг касбий компетентлигини ривожлантириш учун муваффақиятга интилиш, мағлубиятдан қочиш мотивацияси, касбий йўналганлик сифатларини шакллантиришга қаратилган «Малака ошириш тизимининг функционал модели»ни қўллаш самарали эканлигини асослашга доир хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 декабрдаги  ПМ-66а-сон буйруғи асосида «Консультатив психология ва психокоррекция» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 декабрдаги ПМ-66а-сон маълумотномаси). Натижада амалиётчи психологлар фаолиятида халқ таълими ходимлари касбий компетентлигини ривожлантиришга оид машғулотлар базасини бойитишга имконият яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish