Sayt test rejimida ishlamoqda

Халилова Наргиза Икромалиевнанинг  
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шахс психологик тараққиётини таъминлашда рефлексивликни ривожлантириш», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.DSc/P19.
Илмий маслаҳатчи: Сафаев Нуриддин Салихович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Жабборов Азим Мейлиқулович, психология фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Шоира Ҳамидовна, психология фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети                                                                              
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рефлексивликни ривожлантириш орқали шахс психологик тараққиётини таъминлаш имкониятларини аниқлаш ва такомиллаштириш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
шахс онтогенетик тараққиётига кўра, ўзини ўзи англашнинг когнитив, персоналистик (ички индивидуал олам координацияси), ижтимоий-психологик хусусиятларини интероспектив (ўзини ўзи таҳлил қилиш, ўзини ўзи тушуниш, ўзини ўзи назорат қилиш, иродавий ўзини ўзи бошқариш) жараёнларга устуворлик бериш орқали «Мен» образини аутентет баҳолашни мўътадиллаштириш натижасида рефлексив ривожланишнинг концептуал модели «ўз-ўзига йўналганлик» компонентини бириктириш асосида такомиллаштирилган;
шахс рефлексивлик йўналишларини ижтимоий интеллектда ифодаланиши ретроспектив, реал, идеал «Мен» ни ижтимоий перцептив қобилиятлар, ижтимоий тафаккур, ижтимоий хаёл билан интеграцияси туфайли дифференциал кўп векторли таъсирга эга эканлиги асосланган;
шахс субъектив оламининг интрапсихик функциясини эмоционал ҳолатлар (ҳиссий тон, кайфият, стеник ҳислар) билан уйғунлашуви ҳиссиётлар дифференциациясининг қадриятлар трансформацияси таъсирида интенсивлашувига асосланиб, шахсий рефлексияни ривожлантирувчи психоэмоционал омил эканлиги далилланган; 
рефлексивлик хусусиятини профессионал фаолиятга таъсири натижасида экстраверт, интроверт, амбиверт типларининг ривожланишига конструктив ўз-ўзига муносабатни сингдириш муҳимлигига кўра, «Рефлексивликнинг устувор стратегияларини аниқлаш» муаллифлик методикасини шахс психодиагностикасида қўллаш самарали эканлиги асосланилган;  
шахсда ўзини ўзи англаш компонентларига психокоррекцион таъсир кўрсатишда шахсий-семантик майдондаги интрапсихик рефлексиянинг когниция, конация жиҳатларини кучайтиришга асосланиб, «бошқаларга йўналганлик», «дуплекс (икки томонлама)» типидаги рефлексивлик стратегиялари устувор характерга эга эканлиги исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: шахс психологик тараққиётини таъминлашда рефлексивликни ривожлантириш юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
шахс онтогенетик тараққиётига кўра, ўзини ўзи англашнинг когнитив, персоналистик (ички индивидуал олам координацияси), ижтимоий-психологик хусусиятларини интероспектив (ўзини ўзи таҳлил қилиш, ўзини ўзи тушуниш, ўзини ўзи назорат қилиш, иродавий ўзини ўзи бошқариш) жараёнларга устуворлик бериш орқали «Мен» образини аутентет баҳолашни мўътадиллаштириш натижасида рефлексив ривожланишнинг концептуал модели «ўз-ўзига йўналганлик» компонентини бириктириш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 27 декабрдаги 18а-сонли буйруғига биноан «Ривожланиш психологияси» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 27 декабрдаги ПМ 18а-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сон буйруғи). Натижада бўлғуси амалиётчи психологлар илмий-назарий тайёрлигини оширишга эришилган;  
шахс рефлексивлик йўналишларини ижтимоий интеллектда ифодаланиши ретроспектив, реал, идеал «Мен»ни ижтимоий перцептив қобилиятлар, ижтимоий тафаккур, ижтимоий хаёл билан интеграцияси туфайли дифференциал кўп векторли таъсирга эга эканлиги асосланганлиги ҳақидаги маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 27 декабрдаги 18а-сонли буйруғига биноан «Шахс психологияси» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 27 декабрдаги ПМ 18а -сон маълумотномаси). Натижада бўлажак мутахассисларда илмий-психологик изланиш кўникмаларини ривожлантириш имкониятлари янада оширилган;
шахс субъектив оламининг интрапсихик функциясини эмоционал ҳолатлар (ҳиссий тон, кайфият, стеник ҳислар) билан уйғунлашуви ҳиссиётлар дифференциациясининг қадриятлар трансформацияси таъсирида интенсивлашувига асосланиб, шахсий рефлексияни ривожлантирувчи психоэмоционал омил эканлиги далилланганлиги ҳақидаги хулоса чиқариш имкониятлари юзасидан аниқланган маълумотлар Республика маънавият ва маърифат маркази тарғибот-ташвиқот ва илмий-лойиҳавий фаолиятида амалиётга жорий этилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 11 февралдаги  02/07-189-сон маълумотномаси). Натижада жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит ҳолатини аниқлаш ва манзилли соғломлаштириш методикасини такомиллаштиришга эришилган;
рефлексивлик хусусиятини профессионал фаолиятга таъсири натижасида экстраверт, интроверт, амбиверт типларининг ривожланишига конструктив ўз-ўзига муносабатни сингдириш муҳимлигига кўра, «Рефлексивликнинг устувор стратегияларини аниқлаш» муаллифлик методикасини шахс психодиагностикасида қўллаш самарали эканлиги асосланилганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 27 декабрдаги 18а-сонли буйруғига биноан «Психодиагностика ва экспериментал психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 27 декабрдаги ПМ 18а-сон маълумотномаси). Натижада бўлғуси амалиётчи психологларнинг касбий фаолияти услубий жиҳатдан бойитилишига эришилган; 
шахсда ўзини ўзи англаш компонентларига психокоррекцион таъсир кўрсатишда шахсий-семантик майдондаги интрапсихик рефлексиянинг когниция, конация жиҳатларини кучайтиришга асосланиб, «бошқаларга йўналганлик», «дуплекс (икки томонлама)» типидаги рефлексивлик стратегиялари устувор характерга эга эканлигини исботлашга оид таклифлар Республика болалар ижтимоий мослашув марказининг 2020 йил 19 февралдаги 06/65-сонли буйруғига биноан ахборот-консалтинг фаолиятига тадбиқ этилган (Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2020 йил 19 февралдаги 06/65-сон маълумотномаси). Натижада ота-она ва болалар мурожаатлари билан ишлашда психокоррекцион йўналишдаги ёрдамни кучайтиришга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish