Sayt test rejimida ishlamoqda

Турахонов Абдукарим Эшкузиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Талабаларда касбий масъулият шаклланишининг психологик хусусиятлари», 19.00.06–Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/P230.
Илмий раҳбар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Сагиндикова Наргиза Джубаткановна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади талабаларда касбий масъулият шаклланишининг психологик хусусиятларини аниқлаш ва уларнинг рефлексив жараёнлар таъсирида ўзаро мутаносиб ривожланиши асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг билиш эҳтиёжи ва фаол мотивларини касбий йўналтириш натижасида альтруистик масъулият, танқидий тафаккур, интернал локал назорат, ташаббускорлик, матонатлилик каби психологик хусусиятларнинг рефлексив жараёнлар таъсирида ўзаро мутаносиб ривожланишидан келиб чиқиб касбий масъулият шаклланиши далилланган;
талабаларнинг касбий ўз-ўзини ноадекват баҳолаши натижасида «муаммодан қочиш», «ижтимоий қўллаб-қувватлашга мойиллик», «экстернал локал назорат»нинг ахлоқий-этик қадриятларда индивидуал хусусиятларга кўра устуворлиги сабабли уларда адекват ҳаётий камчиликларни онгсиз тарзда бартараф этишга мойилликнинг ортиб бориши асосланган;
шахсда касбий масъулиятнинг ривожланиш тамойилига кўра ахлоқий, когнитив, регулятив ва мотивацион соҳаларни иродавий сифатларга интегратив таъсири негизида «Талабаларда касбий масъулият шаклланишининг психологик хусусиятлари модели»ни киритиш самарали эканлиги далилланган;
талабаларда касбий масъулиятни шакллантиришда ахлоқий-этик ва экзистенциал жавобгарлик ҳиссини конструктив танқидий тафаккур билан уйғун ривожланишига мувофиқ когнитив ҳамда иродавий омиллар устувор характерга эга эканлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Талабаларда касбий масъулият шаклланишининг психологик хусусиятлари бўйича эришилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг билиш эҳтиёжи ва фаол мотивларини касбий йўналтириш натижасида альтруистик масъулият, танқидий тафаккур, интернал локал назорат, ташаббускорлик, матонатлилик каби психологик хусусиятларнинг рефлексив жараёнлар таъсирида ўзаро мутаносиб ривожланишидан келиб чиқиб касбий масъулият шаклланиши далилланганлигига доир натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-65-а-сонли буйруғи билан «Касб психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-65-а-сон маълумотномаси). Натижада талабалар ва тингловчиларда касбий масъулият ҳисси ривожланишига нисбатан касбий рефлексия хусусиятларининг намоён бўлишига эришилган;
талабаларнинг касбий ўз-ўзини ноадекват баҳолаши натижасида «муаммодан қочиш», «ижтимоий қўллаб-қувватлашга мойиллик», «экстернал локал назорат»нинг ахлоқий-этик қадриятларда индивидуал хусусиятларга кўра устуворлиги сабабли уларда адекват ҳаётий камчиликларни онгсиз тарзда бартараф этишга мойилликнинг ортиб бориши асосланганлигига доир натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-65-а-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-65-а-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида талабалар ва тингловчиларда касбий ўз-ўзини ноадекват баҳолаши ва адекват ҳаётий камчиликларни онгсиз тарзда бартараф этишга мойилликнинг ортиб боришидан сақланишга нисбатан малака-кўникмаларни шакллантиришга эришилган;
шахсда касбий масъулиятнинг ривожланиш тамойилига кўра ахлоқий, когнитив, регулятив ва мотивацион соҳаларни иродавий сифатларга интегратив таъсири негизида «Талабаларда касбий масъулият шаклланишининг психологик хусусиятлари модели»ни киритиш самарали эканлиги далилланганлигига доир натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-65-а-сонли буйруғи билан «Умумий психодиагностика» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-65-а-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим ташкилотлари психологлари, психология фанлари бўйича дарс берадиган профессор-ўқитувчилари фаолиятининг услубий таъминотини бойитишга хизмат қилган;
талабаларда касбий масъулиятни шакллантиришда ахлоқий-этик ва экзистенциал жавобгарлик ҳиссини конструктив танқидий тафаккур билан уйғун ривожланишига мувофиқ когнитив ҳамда иродавий омиллар устувор характерга эга эканлиги исботланганлигига доир натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-65-а-сонли буйруғи билан «Умумий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-65-а-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим ташкилотлари психологлари, психология фанлари бўйича дарс берадиган профессор-ўқитувчилари фаолиятининг услубий таъминотини бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish