Sayt test rejimida ishlamoqda

Товбаева Мукаддам Сафаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Муаммоли оилаларнинг гендер муносабатларида психологик деспотизм профилактикаси», 19.00.05–Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/P173.
Илмий раҳбар: Акрамова Феруза Акмаловна, психология фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Каримова Васила Маманосировна, психология фанлари доктори, профессор; Лутфуллаева Нигора Халимбоевна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади муаммоли оилаларнинг гендер муносабатларида психологик деспотизм хусусиятларини эмпирик тадқиқ этиш асосида профилактикасига оид илмий-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муаммоли оилаларнинг гендер муносабатларида деспотик мотивлар ифодаланишига кўра шахслараро муносабатларда психик зўравонликни хукмронликка интилиши хусусияти билан интегратив намоён бўлишида «алътер Эго»ни сусайишига мувофиқ  агрессив ўзгаришларни кучайиши мумкинлиги далилланган; 
муаммоли оилаларнинг гендер муносабатларида шахснинг эмпатик ёндашувини таркиб топтириш муҳимлигига кўра низоли вазиятлардаги хамкорлик стратегиясининг  синтоник мулоқотда намоён бўлиши ўз-ўзига берадиган баҳони адекватлаштириш орқали кучайиши туфайли руҳий саломатликнинг когнитив жиҳатини ривожлантириш зарурлиги далилланган;
гендер муносабатларда деспотик ҳисни бошқариш кўникмасини намоён бўлишига кўра, шахс психологик  компонентлари орасида психологик кайфият, руҳий ҳолат, ўзига ишончни юқори даражада ифодаланиши иродавий сифатлар тенденциясига,  дифференциал  таъсир этиши натижасида, унинг ёш ва жинс хусусиятларига таъсири мавжудлиги  исботланган;
зўравонликка дуч келган шахсларни жисмоний ва руҳий саломатлигини тиклаш учун деспотик ҳолатни ижобий ўзгартириш муҳимлигига кўра психологик профилактика ишларини интровенция усулини қўллаш зарурлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муаммоли оилаларнинг гендер муносабатларида психологик деспотизм профилактикаси ва уни такомиллаштириш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
муаммоли оилаларнинг гендер муносабатларида деспотик мотивлар ифодаланишига кўра шахслараро муносабатларда психик зўравонликни хукмронликка интилиши хусусияти билан интегратив намоён бўлишида «алътер Эго»ни сусайишига мувофиқ  агрессив ўзгаришларни кучайиши мумкинлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 25 сентябрдаги ПМ-47a-сонли буйруғига асосан «Ижтимоий психология» модулига киритилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-47a-сон маълумотномаси). Натижада деспотизм ҳолатларини юзага келишида салбий хулқ-атвор хусусиятлари, гендер хусусиятларини ижтимоий психологик моҳиятини ёритишга эришилган;
муаммоли оилаларнинг гендер муносабатларида шахснинг эмпатик ёндашувини таркиб топтириш муҳимлигига кўра низоли вазиятлардаги хамкорлик стратегиясининг  синтоник мулоқотда намоён бўлиши ўз-ўзига берадиган баҳони адекватлаштириш орқали кучайиши туфайли руҳий саломатликнинг когнитив жиҳатини ривожлантириш зарурлиги ҳақидаги маълумотлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 25 сентябрдаги ПМ-47a-сонли буйруғига асосан «Шахслараро муносабатлар психологияси» модулига киритилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-47a-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий амалий тадқиқот марказининг 2020 йил 29 майдаги  01-11/280-сон далолатномаси, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси 2021 йил 11 июндаги 02.02/158-сон далолатномаси). Натижада зўравонлик ҳолатларининг хориж давлатлари ҳамда ўзбек мавжуд ҳолатини тахлил этиш асосида муаммоли оилаларда деспотизмнинг намоён бўлиш сабабларини аниқлаш имкони яратилган, фанларни илмий манбалар билан бойитишда, маҳаллабай тизимда маҳалла мутахассисларининг оилалар билан олиб борадиган фаолиятини самарали ташкил этишга хизмат қилган;
гендер муносабатларда деспотик ҳисни бошқариш кўникмасини намоён бўлишига кўра, шахс психологик  компонентлари орасида психологик кайфият, руҳий ҳолат, ўзига ишончни юқори даражада ифодаланиши иродавий сифатлар тенденциясига,  дифференциал  таъсир этиши натижасида, унинг ёш ва жинс хусусиятларига таъсири мавжудлигига оид исботланган маълумотлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 25 сентябрдаги ПМ-47a-сонли буйруғига асосан «Девиантология асослари» модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-47a-сон маълумотномаси). Натижада деспотизмнинг ўз-ўзини баҳолаш оила турлари ва оила қуриш мотивлари билан боғлиқ психологик хусусиятларини эскпериментал аниқланган, марказ мутахассисларига амалий тавсиялар берилган, психологик жиҳатларини изоҳлашга эришилган;
зўравонликка дуч келган шахсларни жисмоний ва руҳий саломатлигини тиклаш учун деспотик ҳолатни ижобий ўзгартириш муҳимлигига кўра психологик профилактика ишларини интровенция усулини қўллаш зарурлиги исботланган таклифлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 25 сентябрдаги ПМ-47a-сонли буйруғига асосан «Консультатив психология ва психокоррекция» модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-47a-сон маълумотномаси). Натижада муаммоли оилаларда деспотизмга дуч келган шахсларнинг психологик хизмат кўрсатувчи реабилитация марказлари ходимлари ва психологлари учун профилактик таклиф-тавсиялар уларнинг билимлар савиясини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish