Sayt test rejimida ishlamoqda

Собирова Дилафруз Абдурозиқовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тиббиёт ходимлари фаолиятида социал-психологик компетентлик омилларининг намоён этилиши ва ривожланиши”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.DSc/Psi31.  
Илмий маслаҳатчи: Мухамедова Муясар Гафурджановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Умаров Бахриддин Мингбоевич, психология фанлар доктори, профессор; Самаров Рустам Садриддинович фалсафа фанлари доктори, профессор; Ибодуллаев Зарифбой Ражабович,  тиббиёт фанлари доктори, профессор.                                                                      
Етакчи ташкилот: Қарши  давлат университети                                                                              
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тиббиёт ходимлари фаолиятида социал-психологик компетентлик омилларининг намоён этилиши ва ривожланишини аниқлаш орқали ўзига хос ижтимоий-психологик механизмларини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиббиёт ходимлари социал-психологик компетентлигида ижтимоий компетенцияларни фаолият самарадорлигининг асосий омили сифатида намоён бўлиши шахслараро муносабатда ижтимоий рефлексияни шаклланиши уларда дискоммуникацияни енгишга йўналганликни, эмоционал билимдонлик хусусиятларига устуворлик берилиши сабабли касбий компетентлик  билан боғлиқ психологик  муммоларни  олдини олиш кўникмасини таркиб топтиришнинг муҳим  жиҳати эканлиги далилланган;
касбий фаолият жараёнида ижтимоий мослашувчанлик, адекват мулоқотчанлик, ижтимоий идентификация механизмларини таъсири натижасида тиббиёт ходимларида «альтруизм»,  «ўзга инсонни кечинмаларини сезиш», «ўз ҳиссиётларини тўғри бошқариш» омилларини кучайтириш зарурлиги сабабли касбий, социал-психологик компетенцияларни ривожлантириш мумкинлиги исботланган;
эгокомпетентлик ва  аутопсихологик компонентларнинг ўзаро муносабатлари, шахслараро муносабатлар йўналишида вазиятларни тушуниш, эмпатия мезонларининг устуворлигини таъминлашлари натижасида тиббиёт ходимларида вазиятни адекват қабул қилиш, ижтимоий вазиятга йўналганлик, инсонларни тушунишга тўғри ёндашиш, экстремал вазиятларда мустақил қарор қабул қилиш кўникмаларининг шаклланганлиги фаолият давомийлигига боғлиқ эканлиги  исботланган;
шахслараро муносабат мотивациясининг кучайиши индивидуал, гуруҳий ишлаш  самарадорлигига олиб келиши сабабли тиббиёт ходимлари социал-психологик компетентлигининг юқори, ўрта, қуйи каби даражаларини баҳолаш уларнинг фаолият самарадорлигига ижобий таъсир этиши мумкинлиги исботланган; 
«Тиббиёт ходимлари касбий компетентлигини социал-психологик омиллар орқали таъминлаш модели» тиббиёт ходимларининг иродавий, эмоционал, коммуникатив қобилиятини шакллантиришга йўналтирилганлиги сабабли когнитив, хулқий, ҳиссий механизмларни  интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тиббиёт ходимлари социал-психологик компетентлик омилларини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
тиббиёт ходимлари социал-психологик компетентлигида ижтимоий компетенцияларни   фаолият самарадорлигининг асосий омили сифатида намоён бўлиши шахслараро муносабатда ижтимоий рефлексияни шаклланиши уларда дискоммуникацияни енгишга йўналганликни, эмоционал билимдонлик  хусусиятларига устуворлик берилиши сабабли касбий компетентлик  билан боғлиқ психологик  муммоларни  олдини олиш кўникмасини таркиб топтиришнинг муҳим  жиҳати эканлигига оид  тавсиялар  Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 26 февралдаги 2-сонли буйруғига асосан “Шахслараро муносабатлар психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 26 февралдаги П-М-2в-сон, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 18 декабрдаги 8н-з/199-сон, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази Қарши минтақавий филиалининг 2020 йил 25 августдаги 26-сон маълумотномалари). Натижада бўлғуси амалиётчи психологларнинг касбий тайёргарлик даражаси сифат жиҳатдан такомиллаштирилган ва ўқув жараёнларини самарадорлигини оширишга эришилган;
касбий фаолият жараёнида ижтимоий мослашувчанлик, адекват мулоқотчанлик, ижтимоий идентификация механизмларини таъсири натижасида тиббиёт ходимларида «альтруизм»,  «ўзга инсонни кечинмаларини сезиш», «ўз ҳиссиётларини тўғри бошқариш» омилларини кучайтириш зарурлиги сабабли касбиий, социал-психологик компетенцияларни ривожлантириш мумкинлигини асословчи илмий хулосалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил  26 февралдаги 2-сонли буйруғига асосан “Касб психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 26 февралдаги П-М-2в-сон, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 18 декабрдаги 8н-з/199-сон, Республика болалар ижтимоий мослашув марказининг 2020 йил 19 февралдаги 06/67-сон  маълумотномалари). Натижада бўлғуси педагог-психолог ва амалиётчи психолог кадрларни  касб психологияси йўналишини ўқитишда назария ҳамда амалиёт узвийлиги таъминлашга эришилган;
эгокомпетентлик ва  аутопсихологик компонентларнинг ўзаро муносабатлари шахслараро муносабатлар йўналишида вазиятларни тушуниш, эмпатия мезонларининг устуворлигигни таъминлашлари натижасида тиббиёт ходимларида вазиятни адекват қабул қилиш, ижтимоий вазиятга йўналганлик, инсонларни тушунишга тўғри ёндашиш, экстремал вазиятларда мустақил қарор қабул қилиш кўникмаларининг шаклланганлиги  фаолият давомийлигига боғлиқ эканлигига оид  таклиф ва тавсиялар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 26 февалдаги 2в-сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Умумий психодиагностика” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 26 февралдаги П-М-2в-сон, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 18 декабрдаги 8н-з/199-сон, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази Қарши минтақавий филиалининг 2020 йил 25 августдаги 26-сон маълумотномалари). Натижада амалиётчи психологларни бўлажак психологик хизмат фаолиятига доир, билим, малака, кўникма ва компетенцияларини ошишига хизмат қилган; 
шахслараро муносабат мотивациясининг кучайиши индивидуал, гуруҳий ишлаш  самарадорлигига олиб келиши сабабли тиббиёт ходимлари социал-психологик компетентлигининг юқори, ўрта, қуйи каби даражаларини баҳолаш уларнинг фаолият самарадорлигига ижобий таъсир этиши мумкинлиги  очиб берилган илмий хулоса Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2020 йил 2-сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда  “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 26 февралдаги П-М-2в-сон, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 18 декабрдаги 8н-з/199-сон Республика болалар ижтимоий мослашув маркази Қарши минтақавий филиалининг 2020 йил 25 августдаги 26-сон маълумотномалари). Натижада бўлажак психологлар касбий тайёргарлигини илмий-методик таъминотини бойитилишига эришилган;
“Тиббиёт ходимлари касбий компетентлигини социал-психологик омиллар орқали таъминлаш модели” тиббиёт ходимларининг  иродавий, эмоционал, коммуникатив қобилиятини шакллантиришга  йўналтирилганлиги сабабли когнитив, хулқий, ҳиссий механизмларни  интеграциялаш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий хулосалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2020 йил 2-сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда  “Психогиена” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 26 февралдаги П-М-2в-сон маълумотномаси). Натижада тиббиёт ходимларида касбий компетентцияларнинг  шаклланишига  таъсир этувчи омилларни ривожлантириш  имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish