Sayt test rejimida ishlamoqda

Кариева Назокатхон Телмановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ёш ходимлар ва раҳбарлар орасидаги ишончни шакллантириш механизмлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/P112.
Илмий раҳбар: Базаров Тахир Юсупович, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат
педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Хайитов Ойбек Эшбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Махмудов Иброхим Исмоилович, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади раҳбарлар ва ёш ходимлар ўртасидаги ишончни шакллантириш меҳанизмларини аниқлаш ва ташкилотда ўзаро ишочни ривожлантириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чикишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ташкилотдаги ишончнинг концептуал модели ёш раҳбар ва ҳодимларни «ўзаро ишонч профили» ҳақидаги тасаввурларининг ҳиссий-когнитив хусусиятлар орқали дифференциаллашувига мувофиқ, «самарадорлик», «ташкилий интизом», «бошқаларга ғамхўрлик қилиш» тузилмаларига «ахлоқий интизом» компонетини бириктириш асосида такомиллаштирилган; 
ташкилотда ўзаро ишончга асосланган муносабатларни таркиб топтиришда ижтимоий вазиятларни ҳаққоний баҳолаш жараёнига каузал интеллектни (ижтимоий таъсир этиш, толрентлик) ахлоқий мотивлар таъсирида сингдириш мумкинлиги туфайли «ишонч» феномени ҳақидаги тасаввурларнинг «компетентлик» компонентини шакллантириш муҳим психологик механизм эканлиги далилланган;
раҳбарлардаги ишонч ҳиссининг шаклланиш механизмини бошқарув жараёнида намоён бўлиши ижтимоий коммуникациядаги эмпатиянинг гуруҳий қадриятлар таъсирида трансформацияланиши туфайли ҳодимлардаги бошқаларга ғамхўрлик қилиш ҳиссини устувор ривожланганлигига тўғри пропорционал эканлиги исботланган; 
ёш ҳодимларда ишонч ҳиссини шаклланишига кўра, меҳнат мотивациясининг ҳиссий, ахлоқий, ташкилотчилик компенцияларига мувофиқ дифференциациясига асосланиб, раҳбар фаолиятидаги «самарадорлик» мезони устувор характерга эга эканлиги асосланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Раҳбарлар ва ёш ходимлар ўртасида ишончни шакллантириш меҳанизмлари ҳақидаги диссертация тадқиқоти натижалари асосида:
ташкилотдаги ишончнинг концептуал модели ёш раҳбар ва ҳодимларни «ўзаро ишонч профили» ҳақидаги тасаввурларининг ҳиссий-когнитив хусусиятлар орқали дифференциаллашувига мувофиқ, «самарадорлик», «ташкилий интизом», «бошқаларга ғамхўрлик қилиш» тузилмаларига «ахлоқий интизом» компонетини бириктириш асосида такомиллаштирилганлигига оид тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси ўқув жараёнида ва Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказ фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ДБАнинг 2021 йил 27 августдаги 03/1173-сон маълумотномаси; Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2021 йил 26 августдаги ПМ-20-а-сон маълумотномаси). Натижада, бу Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказидаги психолог кадрларни тайёрлаш курсларида, ДБА тингловчиларининг ўқув дастурларини такомиллаштириш ва ўқув жараёнининг сифати ва самарадорлиги оширилган;
ташкилотда ўзаро ишончга асосланган муносабатларни таркиб топтиришда ижтимоий вазиятларни ҳаққоний баҳолаш жараёнига каузал интеллектни (ижтимоий таъсир этиш, толрентлик) ахлоқий мотивлар таъсирида сингдириш мумкинлиги туфайли «ишонч» феномени ҳақидаги тасаввурларнинг «компетентлик» компонентини шакллантириш муҳим психологик механизм эканлиги далилланганлиги билан боғлиқ илмий янгилик Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси, Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий маркази фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлигининг  2021 йил 6 сентябрдаги 2-13-23-2216-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ДБАнинг 2021 йил 27-августдаги 03/1173 маълумотномаси; Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2021 йил 26 августдаги ПМ-20-а-сон маълумотномаси).  Бу эса агентлик ташкилотининг раҳбарияти ва ходимлари ва ДБА тингловчиларининг малакаларини баҳолаш сифатини оширишга ва Низомий номидаги ТДПУ Психология ўқув-илмий марказида психологларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш бўйича услубий таъминоти такомиллаштирган;
раҳбарлардаги ишонч ҳиссининг шаклланиш механизмини бошқарув жараёнида намоён бўлиши ижтимоий коммуникациядаги эмпатиянинг гуруҳий қадриятлар таъсирида трансформацияланиши туфайли ҳодимлардаги бошқаларга ғамхўрлик қилиш ҳиссини устувор ривожланганлигига тўғри пропорционал эканлиги исботланганлиги билан боғлиқ илмий янгилик Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси, Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий маркази фаолиятида қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 6 сентябрдаги 2-13-23-2216-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ДБАнинг 2021 йил 27 августдаги 03/1173-сон маълумотномаси; Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2021 йил 26 августдаги ПМ-20-а-сон маълумотномаси). Натижада, бу агентлик ташкилоти раҳбарияти ва ходимлари ишини такомиллашиши ва самарадорлигини оширишга, ДБА тингловчилари фаолияти самарадорлигини оширишга ёрдам берадиган янги кўникмаларни эгаллашга, шунингдек, Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказида психологлар томонидан олиб бориладиган бошқарув психологияси соҳасидаги илмий тадқиқотлар сифатини оптималлаштирган;
ёш ҳодимларда ишонч ҳиссини шаклланишига кўра, меҳнат мотивациясининг ҳиссий, ахлоқий, ташкилотчилик компенцияларига мувофиқ дифференциациясига асосланиб, раҳбар фаолиятидаги «самарадорлик» мезони устувор ҳарактерга эга эканлиги асосланганлиги билан боғлиқ илмий янгилик Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси, Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий маркази фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 6 сентябрдаги 2-13-23-2216-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ДБАнинг 2021 йил 27 августдаги 03/1173-сон маълумотномаси; Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2021 йил 26 августдаги ПМ-20-а-сон маълумотномаси). Натижада, бу агентлик ташкилоти раҳбарияти ва ходимлари ишини такомиллашиши ва самарадорлигини оширишга, ДБА тингловчилари фаолияти самарадорлигини оширишга ёрдам берадиган янги кўникмаларни эгаллашга, шунингдек, Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказида психологлар томонидан олиб бориладиган бошқарув психологиясига оид илмий-назарий манбаларни такомиллаштирган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish