Sayt test rejimida ishlamoqda

Замилова Римма Рамильевнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бадиий-тарихий адабиётлар воситасида бўлажак тарих ўқитувчиларида тарихий тафаккурни шакллантириш технологиясини такомиллаштириш”, 13.00.02  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тарих) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.DSc/Ped90.
Илмий раҳбар: Ходжаев Бекзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат унверситети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02 рақамли бир марталик Илмий кенгаш.  
Расмий оппонентлар: Шермухаммадов Баходиржон Шермухаммадович, педагогика фанлари доктори, профессор, Расулов Бахтиёр Махмуджонович тарих фанлари доктори, профессор, Кадирова Фатима Рашидовна, педагогика фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бадиий-тарихий адабиётлар воситасида бўлажак тарих ўқитувчиларининг тарихий тафаккурини шакллантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак тарих ўқитувчиларида тарихий тафаккурни ривожлантириш тузилмаси когнитив, ижтимоий-маданий, фаол фуқаролик позицияси, мустақил тафаккур, ватанпарварлик сифатлари бўйича фанга доир, шахсий-фаолиятли, мотивацион-қадриятли, лойиҳавий, технологик асосларга эга метапредметли компонентларни педагог касбий стандартининг компетентликка йўналтирилган даражаси интенсивлигини таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак тарих ўқитувчиларининг тарихий тафаккурини шакллантиришда бадиий-тарихий матнларни танлаш ва структуралаштиришнинг педагогик механизми маълумотларнинг ишончлилиги ва холислиги, тарихий ҳужжатнинг ҳажми ва тўлиқлиги, бадиий матнларни турлари ва кўринишларини ҳисобга олиш мезонларини рефлексив ҳамда танқидий тафаккур билан интегративлигини бевосита ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган;
тарих фанларини ўқитишда бадиий-тарихий адабиётлардан фойдаланишнинг технологик тизими методик тайёргарликни оптималлаштиришга йўналтирилган тарихий далилларни асослаш билан бевосита боғлиқ талабаларнинг тарихий адабиётларни ўрганиш бўйича гуруҳий ва жамоавий ҳамкорликдаги фаолиятини амалга оширишга доир янги концептга (тарихий-муаммоли топшириқ) эга машғулотни педагогик лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак тарих ўқитувчиларининг тарихий тафаккурини шакллантириш моделининг технологик компоненти мунозарали, ўйинли моделлаштириш, буктрейлер, форсайт, вақт арғимчоғи, позицион ўйинли эвристик, лойиҳавий ўқитиш технологияларини “Бадиий адабиётларда тарих” электив курси билан маданий диалогли, адаптив, репродуктив босқичларнинг интернал интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак тарих ўқитувчиларининг тарихий тафаккурини шакллантиришнинг ўқув мақсадларини идентив кўринишда аниқлаштириш, педагогик таълим мазмунини тарихий фикрлашга доир ахборотлар билан бойитиш, интерфаол ўқитиш технологияларини соҳага бевосита йўналтириш орқали танлаш, ностандарт ўқув машғулотларини ташкил этиш бўйича амалий фаолият тажрибасини ўзлаштириш каби педагогик шарт-шароитлари талабаларнинг мустақил тадқиқотчилик фаолиятини индивидуал таълим траекторияси билан қайта алоқаси репродуктивлигини қатъий белгилаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бадиий-тарихий адабиётлар воситасида бўлажак тарих ўқитувчиларида тарихий тафаккурни шакллантириш технологиясини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак тарих ўқитувчиларида тарихий тафаккурни ривожлантириш тузилмасини когнитив, ижтимоий-маданий, фаол фуқаролик позицияси, мустақил тафаккур, ватанпарварлик сифатлари бўйича фанга доир, шахсий-фаолиятли, мотивацион-қадриятли, лойиҳавий, технологик асосларга эга метапредметли компонентларни педагог касбий стандартининг компетентликка йўналтирилган даражаси интенсивлигини таъминлаш орқали аниқлаштириш, бадиий-тарихий матнларни танлаш ва структуралаштиришнинг педагогик механизми маълумотларнинг ишончлилиги ва холислиги, тарихий ҳужжатнинг ҳажми ва тўлиқлиги, бадиий матнларни турлари ва кўринишларини ҳисобга олиш мезонларини рефлексив ҳамда танқидий тафаккур билан интегративлигини бевосита ҳисобга олиш орқали такомиллаштири педагогика олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишлари учун “Педагогика назарияси ва тарихи” дарслигининг биринчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538-сон буйруғи, 538-159-рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак тарих ўқитувчиларининг тарихий тафаккурини шакллантириш мазмунини такомиллаштиришга эришилган;
тарих фанларини ўқитишда бадиий-тарихий адабиётлардан фойдаланишнинг технологик тизимини методик тайёргарликни оптималлаштиришга йўналтирилган тарихий далилларни асослаш билан бевосита боғлиқ талабаларнинг тарихий адабиётларни ўрганиш бўйича гуруҳий ва жамоавий ҳамкорликдаги фаолиятини амалга оширишга доир янги концептга эга машғулотни педагогик лойиҳалаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан педагогика олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишлари учун “Педагогика назарияси ва тарихи” дарслигининг биринчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538-сон буйруғи, 538-159-рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак тарих ўқитувчиларини ўқувчиларда тарихий тафаккурни шакллантиришга доир амалий компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
 бўлажак тарих ўқитувчиларининг тарихий тафаккурини шакллантириш моделининг технологик компонентини мунозарали, ўйинли моделлаштириш, буктрейлер, форсайт, вақт арғимчоғи, позицион ўйинли эвристик, лойиҳавий ўқитиш технологияларини “Бадиий адабиётларда тарих” электив курси билан маданий диалогли, адаптив, репродуктив босқичларнинг интернал интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан педагогика олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишлари учун “Педагогика назарияси ва тарихи” дарслигининг биринчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538-сон буйруғи, 538-159-рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак тарих ўқитувчиларида тарихий тафаккурни шакллантиришда бадиий адабиётлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган;
бўлажак тарих ўқитувчиларининг тарихий тафаккурини шакллантиришнинг ўқув мақсадларини идентив кўринишда аниқлаштириш, педагогик таълим мазмунини тарихий фикрлашга доир ахборотлар билан бойитиш, интерфаол ўқитиш технологияларини соҳага бевосита йўналтириш орқали танлаш, ностандарт ўқув машғулотларини ташкил этиш бўйича амалий фаолият тажрибасини ўзлаштириш каби педагогик шарт-шароитларини талабаларнинг мустақил тадқиқотчилик фаолиятини индивидуал таълим траекторияси билан қайта алоқаси репродуктивлигини қатъий белгилаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан педагогика олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишлари учун “Педагогика назарияси ва тарихи” дарслигининг иккинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538-сон буйруғи, 538-159-рақамли гувоҳнома). Натижада, бадиий-тарихий адабиётлар воситасида бўлажак тарих ўқитувчиларининг тарихий тафаккурини шакллантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish