Sayt test rejimida ishlamoqda

Чжан Линчжининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар таъсири бўйича маркетинг тадқиқотларини такомиллаштириш (ХХР инвестициялари мисолида)», 08.00.07- Молия, пул муомаласи ва кредит, 08.00.11 – Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Iqt1921.
Илмий раҳбар: Амонбоев Маҳаммадсидик, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Хошимов Элмурод Абдусатторович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ахунжонов Умиджон Махамадумарович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасидаги маркетинг тадқиқотларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иқтисодиётга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш шакллари иқтисодий самарадорлиги жиҳатидан HL=0,4-0,5; AL=0,2-0,3; LL=0,1 тоифаларга гуруҳланиб, уларнинг ҳар бири бўйича ички хусусият ва боғлиқликларига мувофиқ келувчи маркетинг тадқиқотлари (HLMR; MLMR LLMR) ни қўллаш таклифи асосланган;
иқтисодиётга хорижий инвестицияларини жалб этишни белгилаб берувчи омилларнинг етакчи тармоқлардаги инвестицияга бўлган талаб ва таклифнинг ўзаро мувозанатига таъсирини баҳолашда самарали маркетинг усулларидан фойдаланиш таклифи асосланган;
халқаро тажриба ва миллий иқтисодий тараққиёт талаблари асосида Ўзбекистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш орқали бозорни ўрганиш йўналишлари бўйича истиқболли йўл харитаси ишлаб чиқилган;
Ўзбекистонда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларга бўлган талабнинг 2026 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари Жаҳон банкининг 1992-2019 йиллардаги маълумотлари бўйича вақтли қаторларни моделидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасидаги маркетинг тадқиқотларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
иқтисодиётга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш шакллари иқтисодий самарадорлиги жиҳатидан HL=0,4-0,5; AL=0,2-0,3; LL=0,1 тоифаларга гуруҳланиб, уларнинг ҳар бири бўйича ички хусусият ва боғлиқликларига мувофиқ келувчи маркетинг тадқиқотлари (HLMR; MLMR LLMR) ни қўллаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сон “Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2022 йил 10 июндаги 07-00-05539-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш орқали импорт ва экспорт савдосини тартибга солиш жараёнларига замонавий маркетинг жиҳатидан ёндашув дастаклари асослаб берилган;
иқтисодиётга хорижий инвестицияларини жалб этишни белгилаб берувчи омилларнинг етакчи тармоқлардаги инвестицияга бўлган талаб ва таклифнинг ўзаро мувозанатига таъсирини баҳолашда самарали маркетинг усулларидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 августдаги ПҚ-5233-сон “Инвестиция лойиҳаларини ташқи инфратузилма билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2022 йил 10 июндаги 07-00-05539-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи тармоқлари бўйича маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш ва ўтказиш асосида рақобатбардошликни таъминлаш имкони яратилган;
халқаро тажриба ва миллий иқтисодий тараққиёт талаблари асосида Ўзбекистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш орқали бозорни ўрганиш йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган истиқболли йўл харитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон “Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2022 йил 10 июндаги 07-00-05539-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг “Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом ёрдамида фаолиятни кенгайтириш имкони яратилган;
Жаҳон банкининг 1992-2019 йиллардаги маълумотлари бўйича вақтли қаторларни моделидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган Ўзбекистонда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларга бўлган талабнинг 2026 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сон “Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2022 йил 10 июндаги 07-00-05539-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни киритиш бўйича қарорларни қабул қилиш етакчи тамойилларига асосланган маркетинг стратегиясини такомиллаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish