Sayt test rejimida ishlamoqda

Ядгарова Озода Ибрагимовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак ўқитувчиларнинг профессионал-коммуникатив компетентлигини ривожлантириш механизмлари”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped1316.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти. 
Илмий раҳбар: Ибраимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Тайланова Шохида Зайниевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Шарипова Сурайё Бурхановна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади хорижий тил ва адабиёти, педагогика ва психология йўналишида бўлажак ўқитувчиларнинг профессионал-коммуникатив компетентлигини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
гуманитар таълим йўналиши бўлажак ўқитувчиларининг профессионал-коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари таълим сифати, умумий ва махсус компетенция, инструментал, шахслараро ва тизимли компетенциялар мазмуни аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг профессионал-коммуникатив компетентлиги касбий фаолият учун лозим бўлган компонентлар интеграцияси сифатида асосланиб, унинг когнитив-гносеологик, фаолият-эвристик, шахсий-ижтимоий компонентлар мазмуни аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг профессионал-коммуникатив компетенцияларини ривожлантириш мақсадида googlescholar, elibrary, sciencedirect, scopus ҳалқаро илмий маълумотлар базасидан фойдаланишга доир кўникма ва малакаларини шакллантирувчи ахборот методик таъминот, коммуникатив тренинг ишланмалар ва аудиториядан ташқари машғулотларни ўтказиш самарадорлигини эмпирик баҳолаш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг профессионал-коммуникатив компетентлигини ривожлантириш мазмуни ижтимоий фаолият, маданият, ўзига хослик, ўз-ўзини ривожлантириш, мулоқот каби элементлар орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларнинг профессионал-коммуникатив компетентлигини ривожлантириш механизмлари  мавзуси доирасида олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
бўлажак ўқитувчиларнинг профессионал-коммуникатив компетентлигини ривожлантириш мазмуни унинг ижтимоий фаолият, маданият, ўзига хослик, ўз-ўзини ривожлантириш, мулоқот каби элементлари мазмунини таҳлил қилиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан Тошкент давлат педагогика университетининг ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида хамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 7 февралдаги 02-07-306/04-сон маълумотномаси). Натижада илмий педагогик, психологик, фалсафий, тарихий манбаалар асосида бўлажак ўқитувчиларни профессионал-коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг амалдаги ҳолатини аниқлашга имкон яратилган;
гуманитар таълим йўналиши (5111400-Хорижий тил ва адабиёти ҳамда 5110900-Педагогика ва психология йўналиши) бўлажак ўқитувчиларининг профессионал-коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини (таълим сифати, умумий ва махсус компетенция, инструментал, шахслараро ва тизимли компетенциялар мазмуни) ривожланган давлатлар тажрибаларини қиёсий солиштириштириб, аниқлаштиришга доир таклифлар Тошкент давлат педагогика университетининг ЁА-1-22 рақамли “Фанларни ўқитишда инновацион педагогик технологияларнинг модернизациялашган тизимини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 7 февралдаги 02-07-306/04-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларини профессионал-коммуникатив компетентлигини ривожлантиришга доир илғор хорижий тажрибаларни таҳлил этиш асосида миллий тажрибани бойитишга эришилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг профессионал-коммуникатив компетентлиги касбий фаолият учун лозим бўлган компонентлар интеграцияси сифатида таҳлил қилиниб,  унинг когнитив-гносеологик, фаолият-эвристик, шахсий-ижтимоий компонентлари мазмуни такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетининг ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида хамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган  (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 7 февралдаги 02-07-306/04-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларини профессионал-коммуникатив фаолиятга тайёрлаш самарадорлигини оширишга эришилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг профессионал-коммуникатив компетенцияларини ривожлантириш мақсадида googlescholar, elibrary, sciencedirect, scopus ҳалқаро илмий маълумотлар базасидан фойдаланишга доир кўникма ва малакаларини шакллантирувчи ахборот методик таъминоти, коммуникатив тренинг ишланмалари ва аудиториядан ташқари машғулотларни ўтказиш бўйича қўлланмалар самарадорлигини эмпирик баҳолаш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетининг ЁА-1-22 рақамли “Фанларни ўқитишда инновацион педагогик технологияларнинг модернизациялашган тизимини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 7 февралдаги 02-07-306/04-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларини профессионал-коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик шарт-шароитларини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish