Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимова Раъно Исаковнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Истиқлол даврида Қорақалпоғистонда ўзбек адабий муҳити такомили” , 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Fil708.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Илмий раҳбар: Қурбонбоев Илхомбек Аминбоевич, филология фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02. 
Расмий оппонентлар: Ғайипов Дилшод Қадамбоевич, филология фанлари доктори (DSc); Матякубов Саъдулла Гаипович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистонда истиқлол даври ўзбек адабий муҳитининг ўзига хос жиҳатларини аниқлаш, унда анъана ва тажриба синтези, маданий ҳамкорлик ва ижодий таъсир моҳиятини белгилаш, яхлит бир бадиий-эстетик тизим сифатидаги  ривожланиш жараёнларини очиб беришдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақиллик даврида Қорақалпоғистондаги ўзбек адабий муҳити қиёфасини янгилаш, ҳаётни ҳар хил ракурслардан баҳолаш, инсон кўнгли сир-синоатларини поэтик объект сифатида талқин этиш каби эстетик тамойиллар янгича адабий-эстетик қарашлар аспектида далилланган;
услубий-шаклий изланишлар табиатидаги динамик ўзгаришлар адабий таъсир ва ижодий алоқа жараёни, бадиий-эстетик тафаккур табиати ҳамда поэтик маҳорат сабаб бир-бирини тақозо этиши асосланган;
миллий ментал муштараклик, миллий идрок жамият ғоявий-бадиий тематикасига узвий таъсир ўтказганлиги, ижтимоий онгнинг муҳим қирраси сифатида бадиий адабиётда реалистик тасвир йўсини теранлашганлиги, ифода табиатига дахлдор фольклоризм, мифопоэтика ва стилизациянинг ўзига хос жиҳатлари далилланган;
ҳозирги адабий жараёнда қорақалпоғистонлик ўзбек ижодкорлари минтақа, мамлакат бадиий тизими илғор анъаналарини ўзида акс эттираётгани билан тафовутлананиши аниқланиб, минтақа ўзбек ижодкорлари одатда тавсифий характерга эга публицистик талқинга яқинлашиши, бу жиҳат жамоатчилик савияси ва дид тарбияси билан боғлиқлиги, улар ижодида реалистик тасвир ва романтик кайфият бир-бирини тўлдириши далилланган.
IV. Тадқиқот натижалаpининг жоpий қилиниши. Истиқлол даврида Қорақалпоғистонда ўзбек адабий муҳити такомили мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
мустақиллик даврида Қорақалпоғистондаги ўзбек адабий муҳити қиёфасини янгилаш, ҳаётни ҳар хил ракурслардан баҳолаш, инсон кўнгли сир-синоатларини поэтик объект сифатида талқин этиш каби эстетик тамойиллар янгича адабий-эстетик қарашлар аспектида далилланганлиги юзасидан илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-005 «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 7 январдаги 70/1-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек адабиёти ва адабий жараёнда мустақиллик йилларида Қорақалпоғистонда ўзбек адабий муҳити,  ижодкор асарлари билан танишиш, ўзига хослигини аниқлашга эришилган; 
услубий-шаклий изланишлар табиатидаги динамик ўзгаришлар адабий таъсир ва ижодий алоқа жараёни, бадиий-эстетик тафаккур табиати ҳамда поэтик маҳорат сабаб бир-бирини тақозо этиши асосланганлиги борасидаги назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-Г002-сонли «Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 2 июлдаги 154/1-сон маълумотномаси). Натижада минтақада ўзбек адабий муҳитида жанрлар тадрижи, адабий турлар ривожланиш қонуниятлари ҳамда ижодий таъсир генезиси аниқланган. Ўзбек адабий муҳити шаклланиши ва такомили, адабий талқин ўзига хослиги ва асосий тамойиллари ойдинлаштирилган;
миллий ментал муштараклик, миллий идрок жамият ғоявий-бадиий тематикасига узвий таъсир ўтказганлиги, ижтимоий онгнинг муҳим қирраси сифатида бадиий адабиётда реалистик тасвир йўсини теранлашганлиги, ифода табиатига дахлдор фольклоризм, мифопоэтика ва стилизациянинг ўзига хос жиҳатлари далилланганлиги тавсифланган илмий хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясининг «Ассалам Қарақалпақстан» телекўрсатувида ва радиоэшиттиришлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият Вазирлигининг 2021 йил 16 сентябрдаги 2-03/1492-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистонда истиқлол даври ўзбек адабий муҳити ижодкорлари ҳақидаги маълумотлар ойдинлаштирилган;
ҳозирги адабий жараёнда қорақалпоғистонлик ўзбек ижодкорлари минтақа, мамлакат бадиий тизими илғор анъаналарини ўзида акс эттираётгани билан тафовутлананиши аниқланиб, минтақа ўзбек ижодкорлари одатда тавсифий характерга эга публицистик талқинга яқинлашиши, бу жиҳат жамоатчилик савияси ва дид тарбияси билан боғлиқлиги, улар ижодида реалистик тасвир ва романтик кайфият бир-бирини тўлдириши далилланганлиги юзасидан материаллардан Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясининг «Ассалам Қарақалпақстан» телекўрсатуви сценарийсини шакллантиришда  фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси Қорақалпоғистон Телерадиокомпаниясининг 2021 йил  15 сентябрдаги 01-02/436-сон маълумотномаси). Натижада “Билимлендириўде реформа”, “Мийрас” телекўрсатувларининг миллий истиқлол даври адабиётига доир маънавий - маърифий эшиттиришлари маданий савияси кўтарилишига эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish