Sayt test rejimida ishlamoqda

Садуллаев Бахрам Пулатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чап қирғоқ Кат-қалъа – Хоразмнинг қадимги ва ўрта асрлар шаҳри”, 07.00.06. - Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tar151.
Илмий раҳбар: Мамбетуллаев Мирзамурат, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Хоразм Маъмун академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий археология маркази, DSc.02/02.30.12.2019.Tar.45.01.
Расмий оппонентлар: Асқаров Аҳмадали, тарих фанлари доктори, профессор, академик; Кдирниязов Омар-Шарип Мухаммед-Шарипович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Чап қирғоқ Кат-қалъани ўрганиш жараёнида шаҳар ҳаётининг ҳар бир аниқланган даври учун археологик мажмуаларни тузиш, шаҳар тузилишини, жамоат ва фуқаролик биноларини, мудофаа иншоотларининг ўзига хос жиҳатларини, моддий маданият предметларини, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ аломатларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Чап қирғоқ Кат-қалъанинг ғарбий қисмида олиб борилган қазишмалар натижасида 3 стратиграфик давр аниқланиб, қуйи қатламдан топилган сопол намуналари асосида шаҳар ҳудудида ҳаёт мил.ав. VI-V асрларда шаклланганлиги исботланган;
Чап қирғоқ Кат-қалъада ўрганилган турар-жой мажмуаларининг антик даврдан ривожланган ўрта асрларгача режалаштирилган асосда қурилганлиги, сўнгги ўрта асрларга келиб эса турар-жойларнинг симметрик тарзда жойлашмаганлиги ва тартибланган кўчаларга эга бўлмаганлиги аниқланган;
шаҳар ҳудудида аниқланган артефактлар – сопол ва суякдан ишланган намуналар асосида Чап қирғоқ Кат-қалъа ўрта асрларда қўшни минтақалар, хусусан Сўғд ва Чоч ўлкалари билан савдо-сотиқ муносабатлари ва маданий алоқаларга тортилганлиги исботланган;
Чап қирғоқ Кат-қалъада қўлга киритилган сопол мажмуалари 6 хронологик даврга ажратилиб, шу асосда шаҳар ҳаётининг тараққиёт динамикаси аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чап қирғоқ Кат-қалъа – Хоразмнинг қадимги ва ўрта асрлар шаҳри мавзусидаги  диссертация  бўйича  қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
Чап қирғоқ Кат-қалъанинг ғарбий қисмида олиб борилган қазишмалар натижасида 3 стратиграфик давр аниқланиб, қуйи қатламдан топилган сопол намуналари асосида шаҳар ҳудудида ҳаёт мил.ав. VI-V асрларда шаклланганлиги тўғрисидаги маълумотлардан “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонасини экспонатлар билан бойитиш ва янги экспозициялар ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 18 августдаги 01-12-10-3058-сон маълумотномаси). Натижада музей фаолияти самарадорлигини ошириш билан бирга Чап қирғоқ Кат-қалъа ёдгорлигининг тарғиботига хизмат қилган;
Чап қирғоқ Кат-қалъада қўлга киритилган сопол мажмуалари 6 хронологик даврга ажратилиб, шу асосда шаҳар ҳаётининг тараққиёт динамикасини акс эттирувчи маълумотлардан Маданий мерос департаменти Хоразм вилояти бошқармаси фаолиятида, жумладан, археологик объектларни аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос департаментининг 2020 йил 17 сентябрдаги 01-04-АЯ/578-сон маълумотномаси). Натижада Чап қирғоқ Кат-қалъа ҳақидаги маълумотлар объектнинг муҳофаза зоналарини белгилаш ва уни сақлашда амалий қўлланма вазифасини бажарган.
Чап қирғоқ Кат-қалъада ўрганилган турар-жой мажмуаларининг антик даврдан ривожланган ўрта асрларгача режалаштирилган асосда қурилганлиги, сўнгги ўрта асрларга келиб эса турар-жойларнинг симметрик тарзда жойлашмаганлиги ва тартибланган кўчаларга эга бўлмаганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Хоразм Маъмун академиясида 2014-2015 йилларда бажарилган ИГ-9.14 шифрли “Жанубий Оролбўйи маданий меросини илмий тадқиқ қилиш ва улар бўйича маълумотлар базасини яратиш” мавзусидаги лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 7 октябрдаги 3/1255-2149-сон маълумотномаси). Натижада Чап қирғоқ Кат-қалъанинг қурилиш тарихига доир янги маълумотларни қўлга киритишга хизмат қилган;
шаҳар ҳудудида аниқланган артефактлар – сопол ва суякдан ишланган намуналар асосида Чап қирғоқ Кат-қалъа ўрта асрларда қўшни минтақалар, хусусан Сўғд ва Чоч ўлкалари билан савдо-сотиқ муносабатлари ва маданий алоқаларга тортилганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “O`zbekiston tarixi” телеканали фаолиятида, жумладан “Ўзбекистон – Буюк Ипак йўлларида”, “Мозий” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O`zbekiston” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2020 йил 10 октябрдаги 02-40-995-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувни илмий далиллар билан бойитиш ва унинг оммабоплигини таъминлаш билан бирга, мамлакатимиз маданий меросининг ўрни ва аҳамиятини халқимизга етказиш воситаси бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish