Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Шихназар Бектурдиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қадимги Хоразм воҳаси аҳолисининг дафн тартиблари ва иншоотлари (IX-XIII асрлар археологик ёдгорликлари мисолида)», 07.00.06 - Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Tar504.
Илмий раҳбар: Собиров Қурбанбай, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Хоразм Маъмун академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий археология маркази, DSc.02/02.30.12.2019.Tar.45.01.
Расмий оппонентлар: Хасанов Муталибжон Хасанович, тарих фанлари доктори; Пардаев Мухтор Ҳасанович, тарих фанлари номзоди, катта илмий ходим.    
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Хоразм аҳолисининг IX-XIII асрларга оид дафн тартиблари ва иншоотлари диний хусусиятларини очиб бериш, мавжуд бўлган антик ва илк ўрта аср аҳолиси билан ўзаро боғлиқлигини аниқлаш, ашёвий топилмалар асосида дафн иншоотлар типологиясини яратишдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
IX-XIII асрларга оид Хоразм дафн иншоотларининг асосий хусусиятларига кўра тўрт тури аниқланиб, улардан А-I-1- кесилган тўртбурчак камералардан иборат қабрлар камроқ истемолда бўлганлиги, А-II-1-ер ости ғиштли қабр камераларига кўмиш билан А-III-1-тўғридан-тўғри кенгроқ қабр камерасининг тубида кесилган тор қабрлар амалда узоқ фойдаланилганлиги ҳамда А-IV-1- лаҳадли гўрларга дафн қилиш турлари Хоразмга хос дафн эмаслиги исботланган;
воҳада ижтимoий-иқтиcoдий мунocaбaтлaрнинг бocқичмa-бocқич мурaккaблaшуви, мaънaвий мaдaниятдa турли иннoвaциялaр ҳaмдa янгиликлaр уйғунлиги ислом даврида янги қиёфaгa aйлaниб, Зардуштийлик дини урф-одатлари унгa aнъaнaлaр cифaтидa ўтгaнлиги исботланган;
Қадимги Хоразм шаҳарлари ва ундаги маҳаллаларига тегишли қабр ёдгорликларида асосан бир уруғ (қавмга)га мансуб шахсларни ўзларига тегишли ҳудудга ёнма-ён тарзда, айримларини эса якка ҳолда тўсиқ (оград) тузилмалари ичига дафн қилиш одат тусига кирганлиги ҳамда бу одат асрлар давомида бугунги кунда ҳам мавжудлиги далилланган;
Хоразм воҳасининг ер ости ва ер усти сағана типидаги пишган ғиштдан қурилган қабрларнинг келиб чиқиши Миздаҳкон, Тўққалъа, Қрантоғ, Аширматтепа ҳамда Қалмиққирилган қабристон ёдгорликлари мисолида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қадимги Хоразм воҳаси аҳолисининг дафн тартиблари ва иншоотлари (IX-XIII асрлар археологик ёдгорликлари мисолида) мавзусидаги  диссертация  бўйича  қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
воҳада ижтимoий-иқтиcoдий мунocaбaтлaрнинг бocқичмa-бocқич мурaккaблaшуви, мaънaвий мaдaниятдa турли иннoвaциялaр ҳaмдa янгиликлaр уйғунлиги ислом даврида янги қиёфaгa aйлaниб, Зардуштийлик дини урф-одатлари унгa aнъaнaлaр cифaтидa ўтгaнлиги исботланган натижалар “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонасида “Қадимги Хоразм экспозицияси” ўрта асрлар бўлими концепциясини, тематик экспозицион тарҳини, экскурсия матнини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (“Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг 2021 йил 20 майдаги 05-12-10-2551-сон маълумотномаси).  Натижада,  мамлакатимизда туристик  салоҳиятини  ошириш,  ички  ва  ташқи  туризмни  ривожлантириш имконияти яратилган;
Қадимги Хоразмда  ер ости ва ер усти сағана типидаги ғиштли қабрларнинг келиб чиқиши ҳамда Миздаҳкон, Тўққалъа, Қрантоғ, Аширматтепа ҳамда Қалмиққирилган қабристон ёдгорликларидан олинган натижалар, илмий  хулоса  ва  тавсияларидан  Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “O`zbekiston tarixi” телеканалида эфирга узатилган “Экспедиция” телекўрсатувининг “воҳанинг дафн иншоотлари” бўйича сценарийсини  тайёрлашда  фойдаланилган  (“O‘zbekiston tarixi” телеканалининг 2021 йил 31 майдаги 02-40-860-сон маълумотномаси). Кўрсатувлар томошабинларни ўрта асрлар Хоразм тарихи, унинг моддий ва маънавий  маданиятига  доир  янги  маълумотлар  билан  танишишга  хизмат қилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish