Sayt test rejimida ishlamoqda

Раимов Ғайрат Файзуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактабда физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалаларни танлаш принциплари ва ечиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Ped1667.
Илмий раҳбар: Маҳмудов Юсуп Ғаниевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Аллаков Исмаил, физика-математика фанлари доктори, профессор; Қурбанов Мирзааҳмад, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларида физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалаларни танлаш принциплари ва ечиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалаларини танлашда ва ечишда физика ўқитувчилари касбий тайёргарлигининг (фаолиятли, инновацияли) ташкилий–тузилмавий компонентларини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари амалиётга йўналтириб ўқитишда имитацион технологиялар (дебат, тренинг)га устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалаларнинг мантиқий таркибий қисмлари (номаълумни билишга бўлган эҳтиёж, муаммоли  вазият яратиш, ақлий имконият)ни ўқувчиларни креатив фаолиятга имкон берувчи замонавий таълим технологиялари орқали қўшимча ностандарт лаборатория ишларини бажаришга йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалаларни танлаш принциплари ва ечиш методикасининг  тизимли-функционал моделининг ташкилий-методик компоненти сифатида инновацион ўқитишнинг шахсий муносабатни акс эттирувчи ҳиссий (физика фанига қизиқиш ва эҳтиёжни ошириш) муносабатни қарор топтириш асосида такомиллаштирилган;
физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалалар ечишда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришга қаратилган психологик, педагогик, креатив, дидактик, технологик, интегратив тест савол-топшириқларни бажариш методларини (вариантларни танлаш ва уларни моделлаштириш) қўллаш, интерфаол таълим технологияларидан фойдаланиш ва дидактик воситалар (ностандарт лаборатория ишларини бажариш) асосида дарс машғулотлари ишланмалари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактабларида физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалаларни танлаш принциплари ва ечиш методикасини такомиллаштиришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш бўйича олиб борилган тадқиқот иши натижалари асосида:
физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалаларини танлашда ва ечишда физика ўқитувчилари касбий тайёргарлигининг (фаолиятли, инновацияли) ташкилий–тузилмавий компонентларини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари амалиётга йўналтириб ўқитишда имитацион технологиялар (дебат, тренинг)га устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга oид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган физикадан ўқувчиларда амалий кўникма, малака ва компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган мажмуани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 2 декабрдаги 01-01/01-5466-сон маълумотномаси). Натижада, бу ўқувчиларнинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалалар ечишга оид назарий билими, амалий кўникмаси, малака ва компетенцияларини шакллантиришга хизмат қилган;
физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалаларнинг мантиқий таркибий қисмлари (номаълумни билишга бўлган эҳтиёж, муаммоли  вазият яратиш, ақлий имконият)ни ўқувчиларни креатив фаолиятга имкон берувчи замонавий таълим технологиялари орқали қўшимча ностандарт лаборатория ишларини бажаришга йўналтириш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Мактаб физика курсида ностандарт масалалар ечиш методикаси” фани мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 октябрдаги 89.03-4228-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак физика фани ўқитувчиларига ўқитиладиган танлов фанлари мазмунини бойитишга эришилган; 
физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалаларни танлаш принциплари ва ечиш методикасининг  тизимли-функционал моделининг ташкилий-методик компоненти сифатида инновацион ўқитишнинг шахсий муносабатни акс эттирувчи ҳиссий (физика фанига қизиқиш ва эҳтиёжни ошириш) муносабатни қарор топтириш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Физика масала ва саволлар тўплами”  ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 2 августдаги 257-сон буйруғи). Натижада, умутаълим мактабларида физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалаларни танлаш принциплари ва ечиш методикасини такомиллаштириш мезонлари ишлаб чиқилган;
физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалалар ечишда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришга қаратилган психологик, педагогик, креатив, дидактик, технологик, интегратив тест савол-топшириқларни бажариш методларини (вариантларни танлаш ва уларни моделлаштириш) қўллаш, интерфаол таълим технологияларидан фойдаланиш ва дидактик воситалар (ностандарт лаборатория ишларини бажариш) асосида дарслар ишланмаларига оид таклиф ва тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфида бажарилган ЁА5-ХТ-1-31884 рақамли “Инновацион таълим технологиялари шароитида физика ўқитувчисининг методик тайёргарлигини шакллантириш усуллари” мавзусидаги лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 2 декабрдаги 01-01/01-5466-сон маълумотномаси). Натижада, физика дарсларида ўқувчиларнинг ностандарт масалаларни ечишда креатив фикрлашларини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish