Sayt test rejimida ishlamoqda

Байбаева Мухайё Худайбергеновна
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш», 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.DSc/Ped209.
Илмий раҳбар: Исмаилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари  доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий тадқиқот институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий тадқиқот институти, DSc.28/30.12.2019.Ped.68.01.
Расмий оппонентлар: Акрамова Шахноза Абраровна, педагогика фанлари доктори, профессор; Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Шоумаров Ғайрат Бахрамович, психология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим муассасаси раҳбарининг самарали бошқарув фаолиятини шакллантириш тузилмаси соғлом ва ижодий муҳитни яратиш алгоритмини жамоада турли тоифадаги ходимлар билан ишлашга доир ички ва ташқи ижтимоий жараёнларнинг ижтимоий-педагогик функциялари эмпирик даражаси бўйича амалий ғоялар таъсирчанлигига ҳамда барқарор тараққиётга мойиллигини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолияти жамоада ривожланиш динамикасига бўлган эҳтиёжларнинг устувор йўналишини турли вазиятларда ижтимоий башоратлаш функциялари орқали соғлом ва ижодий муҳит интеграциясини саноген, патоген фикрлаш компонентларига мос адекватлик ва валидлик бўйича тaкoмиллaштирилган;
умумий ўрта таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш модели мазмунли, диагностик, коммуникатив ҳамда лойиҳалаш ташкилий фаолият траекторияларни стратегик ташхислаш, ходимлар билан ишлашда индивидуал-психологик, педагогик шарт-шароитдаги имкониятларини продуктивлик даражасига барқарор мослаштириш орқали такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларининг импринтинг тамойиллари антропологик, аутопсихологик хусусиятларига мувофиқ ситуатив таълим идентивлигини акмеологик фаолликка уйғунлаштириш орқали такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш мезонлари аксиологик муносабатнинг баҳолаш кўрсаткичларини прогностик, диагностик, мотивацион, ижодкорлик сифатларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
умумий ўрта таълим муассасаси раҳбарининг самарали бошқарув фаолиятини шакллантириш тузилмаси соғлом ва ижодий муҳитни яратиш алгоритмини жамоада турли тоифадаги ходимлар билан ишлашга доир ички ва ташқи ижтимоий жараёнларнинг ижтимоий-педагогик функциялари эмпирик даражаси бўйича амалий ғоялар таъсирчанлигига ҳамда барқарор тараққиётга мойиллигини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган хулоса ва таклифлардан “Баркамол авлод” болалар мактаб директорлари ва директор ўринбосарлари, умумий ўрта таълим мактаб директорлари малака ошириш курси ўқув режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 27 октябрдаги 03-02/3-5714-сон маълумотномаси). Натижада, ўқув режага “Таълим муассасаси раҳбар фаолиятига замонавий ёндашув” ўқув модули киритилган;
умумий ўрта таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолияти жамоада ривожланиш динамикасига бўлган эҳтиёжларнинг устувор йўналишини турли вазиятларда ижтимоий башоратлаш функциялари орқали соғлом ва ижодий муҳит интеграциясини саноген, патоген фикрлаш компонентларига мос адекватлик ва валидлик бўйича тaкoмиллaштирилган хулоса ва таклифлардан “Таълим сифатини бошқариш” номли дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 27 октябрдаги 03-02/3-5714-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим ташкилоти раҳбарининг бошқарув фаолияти такомиллашувига хизмат қилган;
умумий ўрта таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш модели мазмунли, диагностик, коммуникатив ҳамда лойиҳалаш ташкилий фаолият траекторияларни стратегик ташхислаш, ходимлар билан ишлашда индивидуал-психологик, педагогик шарт-шароитдаги имкониятларини продуктивлик даражасига барқарор мослаштириш орқали такомиллаштирилган хулоса ва таклифлардан “Таълим сифатини бошқариш” номли дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 27 октябрдаги 03-02/3-5714-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим ташкилоти раҳбарининг бошқарув фаолияти самарадорлигига хизмат қилган;
умумий ўрта таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларининг импринтинг тамойиллари антропологик, аутопсихологик хусусиятларига мувофиқ ситуатив таълим идентивлигини акмеологик фаолликка уйғунлаштириш орқали такомиллаштирилган хулоса ва таклифлардан “Мактабларда лидерлик ва STEAM” ва халқ таълими тизимидаги методистлар, мактаб директорлари ва синф раҳбарларининг малакасини ошириш таълим мазмунини такомиллаштириш “UPGRADE” илмий тадқиқотларида фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 27 октябрдаги 03-02/3-5714-сон маълумотномаси). Натижада, “Таълим муассасаси раҳбар фаолиятига замонавий ёндашув” ўқув модули LMS платформасига жойлаштирилган;
умумий ўрта таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш мезонлари аксиологик муносабатнинг баҳолаш кўрсаткичларини прогностик, диагностик, мотивацион, ижодкорлик сифатларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган хулоса ва таклифлардан Халқ таълими вазирининг 2019 йил 10 декабрдаги Сирдарё вилояти умумий ўрта таълим мактабларида таълим сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 396-сон буйруғига биноан таълим сифатини ошириш, замонавий бошқарувнинг илғор тажрибалари бўйича раҳбарларнинг бошқарув фаолиятини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган қисқа муддатли ўқув курси материалларини яратишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 27 октябрдаги 03-02/3-5714-сон маълумотномаси). Натижада, “Педагогик жамоани замонавий бошқариш усуллари” қисқа муддатли муаллифлик курси ташкил этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish