Sayt test rejimida ishlamoqda

Шадиев Садулла Самехжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалар юз-жағ соҳаси ўткир ва сурункали йирингли яллиғланиш касалликларини даволаш самарадорлигини ошириш», 14.00.21–Стоматология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tib2144.
Илмий раҳбар: Азимов Мухаммаджон Исмаилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат  тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020 Tib102.02.
Расмий оппонентлар: Боймурадов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шомуродов Кахрамон Эркинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу али Ибн Сино  номидаги  Тожикистон  давлат тиббиёт университети (Тожикистон).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болалар юз-жағ соҳасининг носпецифик   ўткир  ва сурункали йирингли яллиғланиш касалликларини  даволаш  самарадорлигини оширишдан иборат.                 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болалар юз-жағ соҳаси  одонтоген яллиғланиш  касалликлари билан касалланган беморлар сони йилдан йилга ошиб бораётганлиги қайд этилган, Ургут ва Булунғур туманларидан келган беморлар сони бошка туманлардан даволанганларга нисбатан кўп бўлганлиги аниқланган;
юз-жағ соҳаси носпецифик одонтоген яллиғланиш  касалликларида липидларнинг пероксидли оксидланиш жараёнининг жадалланиши, қондаги тўйинмаган ёғ кислоталари миқдорининг камайиши ва натижада антиоксидант тизимга функционал босимнинг ошиб бориши  аниқланган;
илк бор газ хроматографияси усулида микроблар маркерлари аниқланган ва  уларни юз-жағ соҳасида носпецифик одонтоген яллиғланиш  касалликлари  ривожланишидаги  ўрни боҳоланган ва касалликларининг асоратларини эрта аниқлаш ва башоратлаш  меъзонлари ишлаб чиқилган;  
юз-жағ соҳаси носпецифик одонтоген яллиғланиш   касалликларини  комплекс даволашда тиббий озон ва арпабодиён эфир мойининг қўлланилиши асосланган ва унинг юқори самара бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Болалар юз-жағ соҳаси ўткир ва сурункали йирингли яллиғланиш касалликларини даволаш самарадорлигини ошириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида: 
юз-жағ соҳаси йирингли яллиғланиш касалликларини даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Метод коррекции эндогенной интоксикации при флегмонах челюстно-лицевой области” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 31 декабрдаги 8н-р/686-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши юз-жағ соҳаси флегмоналари бўлган беморларни даволашда тиббий озон ва арпабодиён эфир мойининг қўлланилиши   даволаш муддатини ўртача 2-3 кунга   камайтиришга  хизмат қилган;
юз-жағ соҳаси ўткир ва сурункали носпецифик йирингли яллиғланиш  касалликларини  ташхислаш бўйича олинган илмий натижалар асосида тузилган  “Способ микробиологического мониторинга гнойной раны  при флегмонах челюстно-лицевой области” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 31 декабрдаги 8н-р/685-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши  юз-жағ соҳаси флегмоналари бўлган беморларни йирингли ярасидаги микрофлорасини юқори аниқликда  ва экспресс ташҳислашни амалга оширишга хизмат қилган;
юз-жағ соҳаси одонтоген яллиғланиш жараёнлари   бўлган беморларни ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарканд Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида, Самарканд шахар тиббиёт бирлашмасида амалиётга жорий килинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 7 июльдаги 08-19778 сон маълумотномаси). Натижада беморларни эрта ташҳислаш, даволаш тактикасини такомиллаштириш, касаллик асоратларини камайтириш, беморларнинг хаёт сифатини яхшилаш хамда стационарда даволаниш муддатини қисқартириш хисобига иқтисодий самарадорликка эришишга имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish