Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимова Марина Фёдоровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда атипик этиологияли касалхонадан ташқари пневмониянинг даволаш ва ташхисотини такомиллаштириш усуллари», 14.00.09 - Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib1828.
Илмий раҳбар: Шавази Нурали Мамедович, тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт институти, PhD.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Раббимова Дильфуза Тоштемировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Шамсиев Фурқат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ижевск давлат тиббиёт академияси (Россия Федерацияси).
II. Тадқиқотнинг мақсади болаларда атипик этиологияли шифохонадан ташқари пневмониянинг диагностикаси ва даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда атипик этиологияли шифохонадан ташқари пневмониянинг "оилавий" характерга эга эканлиги, касалликнинг аста-секин ривожланиши, кам миқдорда қийин ажраладиган балғам ва бронхообструктив синдром билан кечишининг ўзига хос хусусиятлари аниқланган;
болаларда шифохонадан ташқари пневмонияда CРО, прокалцитонин кўрсаткичлари даражаси типик пневмонияда ошиши, хамда IL-4, IL-6 ва TNF-α кўрсаткичларини атипик этиологиялида юқори даража бўлиши пневмониянинг атипик генезисини эрта аниқлашда диагностик маркер эканлиги исботланган; 
болаларда атипик пневмонияни этиопатогенетик тахлил қилиш орқали ишлаб чиқилган текшириш ва индивидуал даволаш шкаласини қўллаш натижасида даволашдаги дифференциал ёндашувлар самарадорлиги асосланган;
илк бор Mycoplasma pneumoniae ва Chlamydophila pneumoniae билан боғлиқ атипик пневмонияни анъанавий даво усулига джозамицин ва резистол препаратларини кўшимча киритиш орқали  комплекс даволаш тадбирлари такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Болаларда атипик этиологияли шифохонадан ташқари пневмонияни диагностика ва даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
атипик этиологияли шифохонадан ташқари пневмония эрта ташхислаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган "Болаларда атипик этиологияли шифохонадан ташқари пневмония диагностикасини такомиллаштириш" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 18 августдаги 8н-р/868-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома болаларда атипик этиологияли шифохонадан ташқари пневмониянинг диагностика усулларини такомиллаштириш имконини берган; 
болаларда атипик пневмонияни этиологик текшириш натижасида индивидуал даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чикилган "Атипик этиологияли пневмонияга чалинган болаларда даволаш усулларини оптималлаштириш" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 18 августдаги 8н-р/867-сон маълумотнома). Мазкур услубий тавсиянома болаларда атипик этиологияли шифохонадан ташқари пневмонияни даволаш тактикасини оптималлаштириш имконини берган; 
болаларда атипик этиологияли шифохонадан ташқари пневмонияни диагностика ва даволаш усулларини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқотдан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиѐтига, жумладан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиали, Самарқанд шахар 3-сонли оилавий поликлиника ва Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўлимлари амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 30 сентябрдаги 08-30209-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши болаларда микоплазма ва хламидия этиологияли шифохонадан ташқари пневмония билан оғриганда ташхислаш ва янги такомиллаштирилган даволаш услубини қўллаш орқали болаларда касалликни қайталаниш даражасини камайтиришга, касаллик асоратларини олдини олишга, беморларнинг хаёт сифатини яхшилашга ва стационарда даволаниш муддатини 1,7 ётоқ кунга қисқартириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish