Sayt test rejimida ishlamoqda

Каршиев Фахридин Умаровичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Кичик чорвачилик хўжаликлари учун озуқаларни тайёрлаш ва тарқатиш техника воситаларининг илмий-техник ечимлари”, 05.07.01 - Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.DSc/T447
Илмий  раҳбар: Маматов Фармон Муртозевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти. PhD.03/30.06.2020.T.111.02 
Расмий оппонентлар: Худаяров Бердирасул Мирзаевич, техника фанлари доктори, профессор; Равшанов Ҳамроқул Амирқулович, техника фанлари доктори, доцент; Имомқулов Қутбиддин Боқижонович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларни сертифекатлаш ва синаш Маркази” .
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик чорвачилик хўжаликларида дағал ва донли озуқаларни кам сарф-ҳаражатлар билан белгиланган талаблар даражасида майдалаб берадиган ва тайёрланган озуқаларни белгиланган меъёрлар бўйича тарқатадиган қурилмаларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг параметрлари ва иш режимларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
прессланган ва бошқа кўринишда йиғиштирилган дағал озуқаларни майдалаш аппаратига тақсимлаб узатадиган битерларга эга майдалагич қурилманинг ихчам конструкцияси ишлаб чиқилган;
қурилма узатиш битерлари диаметри уларнинг дағал озуқаларни ишончли қамраб олишини ҳисобга олган ҳолда, айланишлар сони эса дағал озуқаларни майдалаш аппаратига майдалагич иш унумига мос равишда узатиш шартидан аниқланган;
майдалагич қурилма майдалаш аппарати параметрлари ва чиқиш туйнигининг баландлиги майдаланган озуқа таркибида 3-5 см узунликдаги фракцияларнинг энг кўп бўлишини ҳисобга олган ҳолда асосланган;
озуқабоп донларни тўқмоқли майдалагич таъсирида бўлакларга бўлиниш жараёнининг моҳияти очиб берилган ҳамда улар асосида тўқмоқли  майдалагич ва майдалаш камерасининг параметрлари асосланган;
дон майдалагич қурилма ишчи қисмларининг мақбул параметрлари донларни зарбли майдалашда майдаланган маҳсулот таркибида йирик ва ўта майдаланиб кетган заррачалар кам ва майдаланиш модули 1,3-1,5 оралиғида бўлган маҳсулот олиш шартидан келиб чиқиб аниқланган;
майдаланган озуқаларни чорва молларига бир меъёрда тарқатиш учун планкали роторга эга кичик ҳажмли озуқа тарқатиш қурилмаси ишлаб чиқилган;  
озуқа тарқатиш қурилмасининг планкалари айланишлар сони тўкиш новига керакли миқдорда озуқа сурилиши ва уларнинг тўкиш новидан бир маромда тўкилишини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Кичик  чорвачилик хўжаликлари учун озуқаларни тайёрлаш ва тарқатиш техника воситаларининг илмий-техник ечимлари бўйича олинган натижалар асосида:
кичик чорвачилик хўжаликлари учун озуқабоп донларни ва дағал озуқаларни майдалаш қурилмалари ҳамда озуқа таркаткичга дастлабки талаблар ва техник топшириқ ишлаб чиқилган ва тасдиқланган  (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 15 августдаги № 07/24-04/5608-сон маълумотномаси). Натижада кичик хўжаликлар учун мос бўлган энергия ва ресурстежамкор озуқа майдалагич ва тарқаткич қурилмаларни яратишга эришилган;
донларни давомли зарбали таъсирлар ҳисобига майдалайдиган қурилма Қашқадарё вилояти Нишон тумани ҳамда Қамаши туманидаги фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 15 августдаги № 07/24-04/5608-сон маълумотномаси). Натижада дон майдалагич қурилма қўлланилганда мавжуд қурилмаларга нисбатан фойдаланишдаги тўғридан-тўғри харажатлар 1,1 мартагача камайишига эришилган;
дағал озуқаларни майдалаш қурилмаси Қашқадарё вилояти Нишон ҳамда Қамаши туманларидаги фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 15 августдаги № 07/24-04/5608-сон маълумотномаси). Натижада мавжуд қурилмаларга нисбатан фойдаланишдаги тўғридан-тўғри харажатлар 1,3 мартагача камайишига эришилган;
кичик ҳажмли озуқа тарқатиш қурилмаси Қашқадарё вилояти Нишон тумани ҳамда Қамаши туманидаги фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 15 августдаги № 07/24-04/5608-сон маълумотномаси). Натижада кичик чорвачилик хўжаликларида озуқа тарқатиш жараёнини механизациялаш ҳамда тўғридан-тўғри харажатлар 1,7 мартагача камайишига эришилган;
дон ва дағал озуқаларни майдалаш ва озуқа тарқатиш қурилмаларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари «BMKB-Agpomash» АЖда ишлаб чиқариш жараёнига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 15 августдаги № 07/24-04/5608-сон маълумотномаси). Натижада кичик чорвачилик хўжаликлари учун озуқа тайёрлаш ва тарқатишда қўлланиладиган юқори самарали қурилмаларни ишлаб чиқариш имкони яратилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish