Sayt test rejimida ishlamoqda

Толибов Бекзод Хакимовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига ижтимоий хизматлар кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш», 22.00.02 – Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи (социология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/S89.
Илмий раҳбар: Латипова Нодира Мухтаржановна, социология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSс.20/30.12.2019.S.23.02.
Расмий оппонентлар: Сеитов Азамат, социология фанлари доктори; Абдулазизов Абдувоҳид, социология фанлари номзоди. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ижтимоий хизматлар кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш имкониятларини таҳлил қилиш ва ривожлантириш истиқболларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эҳтиёжманд аҳоли қатламларига ижтимоий хизматлар кўрсатиш самарадорлигини оширишда мутахассис кадрларнинг ижтимоий хизматлар билан шуғулланиши ва соҳада машғулликни перфектив даражада йўлга қўйиш орқали эришиладиган махсус билим ва кўникма ҳамда ваколатларга эга бўлган ижтимоий ишчиларнинг фаолиятига бевосита боғлиқлиги эмпирик асослантирилган;
муҳтож оилаларга ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг когнитив, педагогик, психологик ва социологик жиҳатларини интеграциялаштириш орқали ҳар бир эҳтиёжманд гуруҳ учун алоҳида реабилитация дастурларини қўллаш тамойилининг ментал-позитив моҳияти очиб берилган;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш ва меҳнат бозорида уларни ишлаши мумкин бўлган касблари тўғрисидаги маълумотларни “бандлик хизмати”га интеграция қилиниши социологик асослантирилган;
эҳтиёжманд ёшларни жамиятга интеграциясини таъминлашда уларни касб-ҳунарга ўқитиш, қўшимча таълим олиши учун шарт-шароитлар яратиш орқали фаоллаштириш, мобиллигини ошириш ва ижтимоий ҳаракатчанлик иммунитетини кучайтиришга йўналтирилган маҳаллаларда ижтимоий хизматларни ташкил этилиши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига ижтимоий хизматлар кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижаларидан:
эҳтиёжманд аҳоли қатламларига ижтимоий хизматлар кўрсатиш самарадорлигини оширишда мутахассис кадрларнинг ижтимоий хизматлар билан шуғулланиши ва соҳада машғулликни перфектив даражада йўлга қўйиш орқали эришиладиган махсус билим ва кўникма ҳамда ваколатларга эга бўлган ижтимоий ишчиларнинг фаолиятига бевосита боғлиқлиги эмпирик асослантирилганлигига оид таклифларидан «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан 2021 йил август-сентябрь ойида «Ўзбекистонда аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларида ва «Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш маркази»да реабилитация қилиш амалиёти ҳолати ва истиқболлари» мавзусида ўтказилган социологик тадқиқотларда экспримент тариқасида махсус модификациялаштирилган сўровномаси қўлланилди. Социологик саволномасининг «А» блокида 5 та, «В» блокида 9 та, «С»блокида 6 та саволларни тузишда фойдаланилган («Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2021 йил 26 августдаги 01-16/251-сон маълумотномаси). Бунда аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари орасида амалий социологик тадқиқотлар ўтказишда махсус анкеталарни қўллаш ва интервьюерлар томонидан объектга нисбатан алоҳида ёндашишга ҳамда амалий социологик тадқиқотлар орқали эҳтиёжманд аҳоли тоифаларидаги латент ижтимоий муаммоларни аниқлаш имконини берган;
муҳтож оилаларга ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг когнитив, педагогик, психологик ва социологик жиҳатларини интеграциялаштириш орқали ҳар бир эҳтиёжманд гуруҳ учун алоҳида реабилитация дастурларини қўллаш тамойилининг ментал-позитив моҳияти очиб берилганлигига оид таклифларидан Ўзбекистон Республикасида Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларида ва Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш марказларида «Реабилитация қилинаётган ногиронлиги бор шахсларни ва ёлғиз кексаларни когнитив, педагогик, психологик ва социологик жиҳатларини интеграциялаштириш орқали  ижтимоий хизматлар кўрсатиш» мавзусидаги лойиҳага кўра ҳар бир эҳтиёжманд гуруҳ учун алоҳида дастур ишлаб чиқиш тамойили асосида ижтимоий хизматлар кўрсатиш амалиёти агентлик директорининг 2021 йил 17 августдаги буйруғига асосан агентлик тизимидаги муассасаларда экспериментал тарзда амалиётда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг 2021 йил 11 ноябрдаги 12-02-12/655-сон маълумотномаси). Бу агентлик томонидан кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар самарадорлиги ва натижадорлигига ижобий ва салбий таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш, шунингдек, эҳтиёжманд аҳолига тиббий-ижтимоий хизматларни кўрсатишда ижтимоий гуруҳларнинг ментал-позитив моҳияти аниқлаш учун муассасаларда индентификацон карталарни ишлаб чиқиш имконини берган. 
ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш ва меҳнат бозорида уларни ишлаши мумкин бўлган касблари тўғрисидаги маълумотларни “бандлик хизмати”га интеграция қилиниши социологик асосланганлигига оид маълумотидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг «66-мақсади «Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш, уларнинг ҳаёт сифати ва даражасини ошириш» деб номланган бўлимининг 244-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг 2022 йил 20 мартдаги 12-02-12/655-1 сон маълумотномаси). Бунда ногиронлиги бор шахсларнинг бандлигини таъминлаш ва меҳнат бозорида уларни ишлаши мумкин бўлган касблари тўғрисидаги маълумотларни “бандлик хизмати”га интеграция қилиш имконини берган;
эҳтиёжманд ёшларни жамиятга интеграциясини таъминлашда уларни касб-ҳунарга ўқитиш, қўшимча таълим олиши учун шарт-шароитлар яратиш орқали фаоллаштириш, мобиллигини ошириш ва ижтимоий ҳаракатчанлик иммунитетини кучайтиришга йўналтирилган маҳаллаларда ижтимоий хизматларни ташкил этилиши асослантирилганлигига оид маълумотидан Ўзбекистон Республикасида Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларида ногиронлиги бор ёшларни фаоллаштириш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларга кўрсатилаётган тиббий ижтимоий хизматларни турини ва кўламини кўпайтириш, уларни жамиятга интеграция қилишни жадаллаштириш борасида Агентлик директорининг 2022 йил 17 мартдаги буйруғига асосан агентликнинг чора-тадбирлар режасининг 4 бўлимида 3, 4, 5-бандларини ҳамда 5- бўлимининг 2, 5, 7-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг 2022 йил 20 мартдаги 12-02-12/655-2 сон маълумотномаси). Бунда эҳтиёжманд аҳоли қатламидаги ижтимоий гуруҳларни ижтимоий кузатиб бориш амалиётини агентлик фаолиятига жорий қилишда ўз самарадорлигини кўрсатган ва агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва маҳаллий бўлинмалари Низомларининг намунавий шаклининг 4-бўлимидаги «А», «Д» ва «С» бандларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритишда методологик асос сифатида ўз самарадорлигини кўрсатган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish