Sayt test rejimida ishlamoqda

Мўминов Зокиржон Одилжоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ички миграция жараёнларида касбий мобилликнинг ҳудудий хусусиятлари», 22.00.03 – Ижтимоий онг ва ижтимоий жараёнлар социологияси (социология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/S56.
Илмий раҳбар: Парманов Фарход Ярашевич, социология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳузуридаги DSс.20/30.12.2019.S.23.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Умурзаков Баходир Хамидович, иқтисод фанлари доктори, профессор; Каххаров Абдулахат Ганиевич, социология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда ички миграция жараёнларида касбий мобилликнинг ижтимоий асослари ва механизмларини аниқлаб, ҳудудий индикатор кўрсаткичлари бўйича тавсия ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«касбий мобиллик», «ички миграция», «касбий компетенция» ва «мутахассиснинг касбий мобиллиги» тушунчалари ўртасида корреляция ўрнатилиши асосида вилоятларнинг ижтимоий жиҳатдан барқарор ривожланишини таъминловчи ҳудудий хусусиятлари очиб берилган; 
касбий мобиллик самарадорлигини ошириш ва рецессия юз бериши жараёнида малакасиз ички мигрантнинг социомаданий статусига бевосита таъсир кўрсатувчи омиллap (ҳapaкaт типлapи, туpмуш тapзи вa мулкий мунocaбaтлaр) социологик асосланган;   
миграция жараёнларини дастурий ривожлантириш доирасида ташкил этиш ва ҳудудларда хизмат кўрсатишни рағбатлантириш ҳамда конcтpуктив универсал тажриба алмашинуви асосида касбий мобиллик харитасини тузиш орқали жамиятнинг демографик манзараси очиб берилган.
мутахассис касбий мобиллигини ривожлантиришда касбларга бўлган эҳтиёж ҳамда таклиф этилаётган касблар ўртасидаги дисбалансга нисбатан мобил фуқарони умумий ва яхлит ҳолатларда тизимли ишлаш асосида шакллантириш лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ички миграция жараёнларида касбий мобилликнинг ҳудудий хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«касбий мобиллик», «ички миграция», «касбий компетенция» ва «мутахассиснинг касбий мобиллиги» тушунчалари ўртасида корреляция ўрнатилиши асосида вилоятларнинг ижтимоий жиҳатдан барқарор ривожланишини таъминловчи ҳудудий хусусиятлари очиб берилганлигига оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида»ги фармони 10-бандининг учинчи хатбошисида белгиланган «меҳнат мигрантлари, ишга жойлашиш географияси, уларнинг фаолият йўналишлари ва турлари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш» бўйича агентлик маълумотлар базасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 24 ноябрдаги 02/00-01/12-9408-сон маълумотномаси). Натижада, миграция жараёнларида касбий мобиллик имкониятларидан ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, ички ва ташқи меҳнат бозорларида мигрантлар рақобатбардошлигини таъминлаш, миграциянинг тармоқлараро кооперациясини кенгайтириш ва  рағбатлантириш; мамлакатдаги ички ва ташқи миграция жараёнларини такомиллаштириш ҳамда ижтимоий механизмларини тартибга солишга хизмат қилган;
касбий мобиллик самарадорлигини ошириш ва рецессия юз бериши жараёнида малакасиз ички мигрантнинг социомаданий статусига бевосита таъсир кўрсатувчи омиллap (ҳapaкaт типлapи, туpмуш тapзи вa мулкий мунocaбaтлaр) социологик асосланганлигига оид таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори 3.в-бандининг 2-хатбошисида белгиланган «ўқувчиларнинг ҳуқуқлари бузилишига йўл қўймаслик» бўйича  Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги «Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги 17-мҳ-сонли буйруғи асосида вазирлик ягона электрон базаси дастурида «Бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга кўчиш оқибатида ҳимояга муҳтож бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш» бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 11 ноябрдаги 06-06/3-1491-сон ҳамда 2022 йил 18 августдаги 06-06/3-1906 сон маълумотномаси). Натижада, турли ижтимоий ва маданий тизимга мансуб мигрантлар, уларни қабул қилган жамиятдан у ёки бу даражада ижтимоий-маданий хусусиятларни қабул қилиб олиш, уларга ўз хусусиятларини трансформация қилиш, бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга кўчиш оқибатида ҳимояга муҳтож бўлган болаларни қўллаб-қувватлашни таҳлил қилиш имконини берган;
миграция жараёнларини дастурий ривожлантириш доирасида ташкил этиш ва ҳудудларда хизмат кўрсатишни рағбатлантириш ҳамда конcтpуктив универсал тажриба алмашинуви асосида касбий мобиллик харитасини тузиш орқали жамиятнинг демографик манзараси очиб берилганлигига оид таклифи Наманган вилоят телерадиокомпаниясининг “Олтин замин” радосида узатилган “Муносабат” эшиттиришида миграция жараёнларини дастурий ривожлантириш доирасида ташкил этиш ва ҳудудларда хизмат кўрсатишни рағбатлантириш ҳамда конcтpуктив универсал тажриба алмашинуви асосида касбий мобиллик харитасини тузиш орқали жамиятнинг демографик манзараси очиб бериш, миграция жараёнларида касбий мобиллик имкониятларидан ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, мамлакатдаги ички ва ташқи миграция жараёнларини такомиллаштириш ҳамда ижтимоий механизмларини тартибга солишга хизмат қилиши тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадокомпанияси Наманган вилояти телерадиокомпаниясининг 2022 йил 7 февралдаги 02-04-57-сон маълумотномаси).  Натижада, миграция жараёнларида касбий мобиллик имкониятларидан ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, мамлакатдаги ички ва ташқи миграция жараёнларини такомиллаштириш ҳамда ижтимоий механизмларини тартибга солишга хизмат қилган;
мутахассис касбий мобиллигини ривожлантиришда касбларга бўлган эҳтиёж ҳамда таклиф этилаётган касблар ўртасидаги дисбалансга нисбатан мобил фуқарони умумий ва яхлит ҳолатларда тизимли ишлаш асосида шакллантириш лозимлиги асосланганлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги «Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони 4. а)-банди 4-хатбошисида белгиланган «қишлоқ аҳолисини янги саноат ихтисосликларига ўқитиш ва қайта тайёрлашга қаратилган қатор институционал ва ташкилий чора-тадбирларни белгилашни назарда тутувчи, ишчи кучининг қишлоқлардан шаҳарларга ҳаракатланишини рағбатлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш» бўйича таклифларидан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига 2019 йил бўлиб ўтган сайловлардаги Сайловолди дастурининг “Ривожланишдаги ижтимоий устуворлик – партия сиёсий позициясининг асоси” бандини ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2021 йил 10 сентябрдаги 1-418-сон маълумотномаси). Натижада, миграция жараёнларида касбий мобиллик имкониятларидан ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, мамлакатдаги ички ва ташқи миграция жараёнларини такомиллаштириш ҳамда ижтимоий механизмларини тартибга солишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish